1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар ташрифи намозхонларда катта таассурот қолдирди

16:40 / 13.07.2021 1950 pdf Ўқиш режими + -

Уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи мўмин-мусулмонларга маънавий туҳфа бўляпти. Айниқса, пешин намозидан сўнг қилинган маърузалар халқимиз маънавиятини юксалтириб, диний савиясини оширишга хизмат қиляпти.

Жумладан 13 июль куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани “Олмазор” жоме масжидига “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг жамоатга илмий суҳбатлар, долзарб мавзуларда мавъизалар қилиб бердилар.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Чиноз туманидаги “Саидраҳмон тўра”, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов “Янги Чиноз”, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Оққўрғон туманидаги “Эрбўта қози”, Тошкент шаҳридаги “Исломобод” масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ домла Йўлдошев Қуйи Чирчиқ туманидаги “Янги маҳалла” жоме масжидига, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов Қуйи Чирчиқ туманидаги “Дўстлик”, Тошкент шаҳридаги “Мирза Ғолиб” масжиди имом-хатиби Муҳаммадхон Султонхонов Оққўрғон туманидаги “Жувонмард”, Тошкент шаҳридаги “Абдуллоҳ ибн Ҳузофа” масжиди имоми Абдулатиф қори “Айри ота”, Тошкент шаҳридаги “Хасанхон қори” масжиди имом-хатиби Зикруллоҳ домла “Абу Бакр Сиддиқ” масжидларига ташриф буюриб, маърузалар қилиб беришди.

Шу куннинг ўзида Ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Али домла ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Чиноз тумани “Қози” маҳалласида бунёд этилаётган “Қози маҳалла” янги масжид қурилиши жараёнини кўздан кечиришди.

Уламолар уста-қурувчиларга зарур маслаҳат ва тавсиялар беришди.

Янги жоме ўз бағрига 4 минг намозхонни сиғдира олади.

Аллоҳнинг байти тез орада фойдаланишга топширилишини сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Уламолар ташрифи, дилдан қилинган суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди.















Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2024 йилги ҳаж мавсумида ироқлик 104 ёшли онахон Казимия Ҳатим ҳаж ибодатини адо этиш учун 25 май куни шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз халқаро аэропортига етиб келди. У давоми...

1595 12:10 / 10.06.2024
2005 йилда Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ташкил этилган .Саййида Хадича, қизлар мактаби бугунга келиб жуда ҳам кўп ёш қизларнинг Қуръони карим ёд олишлари учун катта давоми...

2732 06:20 / 01.07.2019
Куни кеча Зоҳид Қурайший Ню Жерси штатидаги федерал судья учун АҚШ сенати томонидан тасдиқланиб, мамлакат тарихидаги биринчи мусулмон федерал округ судьяси давоми...

1867 09:30 / 11.06.2021
Етук аллома, шайх Муҳаммад Амин Сирож ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий давоми...

1550 07:11 / 20.02.2021
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021