1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ислом умматининг буюк денгиз Барбароссалари

17:00 / 15.06.2021 2897 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзи мусулмон асли насаби албан бўлмиш денгиз саркадасининг шуҳрати Ўрта денгиз соҳилида тарқалган даврдан бошланади. Исро ва Меърож кечасида туғилган чақалоққа отаси Уруж дея исм қўяди. Ушбу денгиз саркардасининг шуҳрат қозонишига Тунис соҳилидан Андалусия томон денгиз сафарига чиқиб, маҳаллий аҳолини испан инквизициясидан халос қилгани сабаб бўлди. Европа аҳолиси ичида албан миллатига мансуб шахс ҳақида, денгизда даҳшатли шарпадай сузадиган, ҳеч ким уддалай олмаётган мусулмон денгизчи томонидан намоён этилган кўпдан-кўп жасоратлари тўғрисида миш-миш гаплар оғиздан-оғизга ўтиб тарқади. Инквизиция қийноқларидан халос бўлган андалусияликлар эса ниҳоятда ҳурмат қилишганидан унга Уруж Ота дея ном бериб, шу тарзда ўз миннатдорликларини ифода қилишди. Итальянлар Уруж отага «малла соқол киши» маъносини англатадиган Барбаросса деган ном беришди. Голливуд фильмларининг бош қаҳрамонларидан бири бўлган ўша қароқчи малла соқол бўлишининг сабаби ҳам шунда бўлса, ажаб эмас. Афсуски, тарихни пухта ўрганиб олган дин душманлари биз мусулмонларга тузоқ қўйиб чиққан ва биз ўша тузоқларга илиниб бораверганмиз. Оқибатда, ўз тарихимиз ва асл қаҳрамонларимизни унутиб, табиийки, жаҳолат ва қолоқлик чангалида қолганмиз. Агар сиз ушбу хулосани фитна назариясига муккасидан кетган ёзувчининг фантазиясига ўхшатган бўлсангиз, Голливуд кино марказида тасвирга туширилган қароқчилар ҳақидаги фильмларни томоша қиладиган ҳар қандай кишидан кинофильмлар, бадиий асарлар ва ҳатто болалар учун мўлжалланган мультфильмларда учрайдиган машҳур қароқчининг исмини сўранг. Ва ўша киши узоқ ўйланиб ўтирмай, малла соқолли, бир кўзидан айрилган, бир қўли чопилган, Барбаросса исмли ёғоч оёқли қароқчи «Кариб денгизи қароқчилари» фильмининг бош қаҳрамонларидан бири эканини айтади. Биздан сир тутишга ҳаракат қилинаётган ҳақиқат эса аслида қўрқинчли ҳолда тасвирланаётган Барбаросса ор номусли, яхши хислатларга тўлиб-тошган, етакчилик сифатлари ривожланган кучли шахс, бани башар тарихида кам учрайдиган қаҳрамонлардан биридир. У бизга кўрсатилаётгандай қонга ташна қароқчи эмас, аксинча, Ислом умматининг Аллоҳ йўлида курашган буюк зотларидан бири, минглаб бегуноҳларнинг ҳаётини асраб қолган денгиз саркардаси бўлган.

Ака-ука Барбароссалар ҳақидаги ривоятлар «тарихга тажовуз» назариясининг маъносини тушунтириш давомида тилга олиб ўтилган ҳолатларни тасдиқлайди. Бундай назария усулларидан бири тарихда уммат қаҳрамонларининг исмларини мутлақо тилга олмай, хотирамиздан батамом ўчириб ташлашдир. Бироқ ушбу назариянинг яна бир жирканч, ифлос усули борки, унда Ислом уммати қаҳрамонлари халқаро жиноятчилар ва ақли ноқис уламоларга айлантирилади. Бундай усулдан кўзланган мақсад сизу бизни эргашиш учун танлаш мумкин бўлган қаҳрамонларимиздан маҳрум қилиш, орамизда Ислом уммати фақат жиноятчилару ақли ноқисларни, нари борса Синдбанд, Алоуддин, ва ўзига тегишли бўлмаган мулкка эга чиқиб олган Али Боболарнигина тарбиялаш мумкин деган фикр қарор топишига эришишдир.

Уружга Ўрта денгизидаги сафари давомида ҳамиша Хизир исмли акаси ҳамроҳлик қилган. Хизир эса тарихда Хайриддин Барбаросса номи ила танилган. Бу иккала ака-ука Ўрта денгизда флотилия тузиб, Шимолий Африка шаҳарларида ёвузлик қилаётган салиб юришчиларининг кемаларига ҳамла қилишади. Шундан сўнг Андалусиядаги мусулмонлар билан яҳудийларни католиклар инквизициясидан халос қилиш мақсадида Испания қирғоғи томон йўл олишади. Ака-ука Барбароссалар яқин келаётганини эшитиб салиб юришчилари даҳшатдан қалтираб қолишган. Денгиз жангларида ака-укалар намоён этган жасорат намуналари ҳақидаги хабарлар султон Салим биринчига ҳам етиб борган. Халифа ака-укага хайрихоҳлик билдириб, амалда қўллаб-қувватлади. Бироқ Шимолий Африкадаги ҳукмронлардан бири душманга сотилиб, Жазоирдаги Уруж яшайдиган Тлемсен шаҳрини қамал қилишда босқинчиларга ёрдам беради. Довюрак денгиз саркардаси Уруж ва унин турклар ҳамда жазоирликлардан иборат қўшини душманга таслим бўлиш таклифини рад этади. Улар Аллоҳнинг даргоҳига қочаётган ҳолатда эмас, олға интилганча боришни афзал кўришди. Муқаддам ўтган Аллоҳ йўлидаги жанглардан бирида Уруж бир қўлидан айрилган ҳолда ғазаб-ла жанг қилади. Денгиз саркардаси Уружнинг шахсан ўзи билан жанг қилаётган испанлар уни қўлдан чиқариб юбормаслик учун бутун бошли бўлинмаси билан уни ўраб олишади. Душманлар қиличлари билан уни роса чопишади, беҳол йиқилганидан сўнгина яқин боришга журъат этиб, танасини бурдалашади. Ислом уммати қаҳрамони Уруж Барбаросса қўрқоқлар қўлидан қочаётган ҳолатда эмас, олға интилганча ўлим топди. Уружнинг кейинги ҳолати ҳам ачинарли аҳволда бўлди. Бироқ унинг ўлимидан кейин Ислом байроғини унинг акаси Хайриддин Барбаросса давом эттирди. У Усмонийлар халифалигининг қўшинлари билан бирга Жазоирни озод қилди. Кейинчалик Хайриддин Барбаросса қўмондонлиги остида 122 та кема ва уларнинг бортидаги 22 мингдан иборат аскар мужоҳидлар билан ҳижрий 945 йили жумодул аввалнинг 4 санасида, яъни милодий 1538 йил 28 сентябрь куни Превеза шаҳри яқинидаги ҳавзада 600 та кема ва унинг бортларида олтмиш минг жангчидан иборат Андреа Дориа қўмондонлиги остидаги қўшин билан катта жанг қилади. Ушбу санани эслаб қолинг, чунки Ислом тарихидаги энг йирик денгиз муҳорабаси — Превезадаги жангдир. Уруш жараёни беш соатга ҳам бормаган. Афсонавий қўмондон Андреа Дориа деганлари эса жанг майдонидан қўрқоқларча қочиб кетган. Шу тариқа Хайриддин Барбаросса христианларнинг йирик иттифоқини янчиб ташлаб, Усмонийлар халифалигига улкан зафар келтирди. Мусулмонларнинг шавкатли ғалабасидан сўнг, жамики христиан давлатларида даҳшат ва қўрқув муҳити қарор топди. Ушбу ғалаба нашидаси Ислом оламида ҳам тез тарқалиб, Макка, Мадина, Қуддус, Бомбей, Дамашқ, Қоҳира, Самарқанд каби кўплаб исломий шаҳарларнинг минораларида «Аллоҳу Акбар» такбири янгради.

Тарихимизга тажовуз қилаётганларнинг шу кунгача денгиз қароқчиси ҳисоблаган Барбаросса исми олдидаги қўрқуви энди бизни ажаблантирмасин. Зеро, ўз замонида дин душманларининг машҳур денгиз саркардаларини ушбу Ислом уммати қаҳрамонларининг шунчаки тилга олиб ўтилган исмининг ўзи даҳшатга солар эди.

Аллоҳ таоло бу икки денгиз мусулмон саркардаларини Ўзи раҳматига олсин!

«Ислом уматининг 100 буюк шахси» асари асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Табук ғазоти Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа ғазотларидан фарқ қилади. Бу ғазот Мадинадан энг узоқ масофада бўлган. Ҳаво жуда ҳам иссиқ, захиралар давоми...

1959 09:00 / 01.01.2022
Изоҳ Ислом тарихига умавийлардан кейин қадам қўйган сулола номи .Аббосийлар, деб аталади. Улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб давоми...

2094 11:00 / 06.08.2021
Ҳижрий 13 йил жумодус соний ойининг 8куни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу иситма касалига чалиндилар. Хасталик тобора зўрая борди. Имом Табарий, Ибн Жавзий ва Ибн давоми...

2439 14:51 / 05 март
Шундай қилиб, мусулмон тарихчилиги бошқалардаги тарихшунослик услубларидан фарқли равишда, ҳис ва ақлдан ташқари ишончли, таҳлил қилинган хабар билан устун давоми...

1082 13:49 / 29.09.2023
Аудиолар

137656 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57721 14:35 / 11.08.2021