1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Расмдаги нуқталар Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қилади

16:19 / 14.12.2023 2381 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз Қуёш тизимидаги Ер сайёрасида яшаймиз. Қуёш ўзининг тўққизта сайёраси билан Сомон йўли галактикаси таркибига киради.

Сомон йўли галактикаси умумий ўзаро тортишиш кучи билан боғланган ҳамда Қуёшни ҳам ўз ичига олган 200 млрд.дан ортиқ юлдузнинг улкан гравитацион системасидир.

Соддароқ айтганда, миллиардлаб юлдузларнинг бир жойга тўпланган кўриниши галактика дейилади.

Сомон йўли галактикасининг умумий узунлиги тахминан 100 минг ёруғлик йилига тенг.

Бу битта галактиканинг таърифи бўлиб, унда қанча юлдуз борлигини, катталиги қай даражада эканини билдингиз.

Энди расмга қаранг. Сиз 140 000 та космик оролни кўриб турибсиз. Ёрқин бўлиб кўриниб турган ҳар бир нуқта — бутун бошли галактика. Яъни, шу ҳар бир нуқтанинг ичида миллиардлаб юлдузлар, триллионлаб сайёралар бор. Эҳтимол, уларнинг қайсидир бирида бизникига ўхшаган ёки ўхшамаган ҳаёт бордир.

Расмнинг масштаби қанчалик улканлигини ўйлаб кўринг. Бу расмдаги нуқталар Аллоҳ таолонинг қудратига, азаматига, буюк мусаввирлигига далолат қилади.

Расм борасида тафаккур қилиб, ундан ибрат олиб, Роббимизга бўлган таслимиятимиз, иймонимиз нури янада зиёда бўлишига эришиш мақсадимиздир. Аллоҳ таоло бизни шу мақсадга эриштирсин.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёнинг илғор тиббиёти турли хил касалликлардан сақлаш йўлларини излаётган бир пайтда Аллоҳ таоло тарафидан инъом этилган Ислом дини кўп касалликлардан давоми...

3125 09:00 / 22.12.2021
биринчи мақола Ушбу мақолада Қуръони Каримнинг баъзи лафзларидаги мўъжизалари баён этилган. Мақолани тадаббур билан мутолаа қилган ўқувчи Қуръони давоми...

2824 11:00 / 27.04.2023
Маълумки, инсон тик турганида ёки спорт билан шуғулланганида буйракдаги қон оқими секинлашади. Замонавий тиббиёт илмининг тасдиқлашича, намоздаги сажда ҳолатида давоми...

8824 16:00 / 06.01.2019
Йигирманчи асрда фазовий жисмлар ва коинотдаги ҳодисаларга доир кўплаб кашфиётлар қилинди. Улардан бири қора туйнукларнинг аниқланишидир. Ўзининг бутун давоми...

4938 10:56 / 15.02.2022