1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бу Аллоҳ таолонинг раҳматидир!

06:00 / 06.05.2021 2353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

إِنَّا كُلَّ شَيْءٍ خَلَقْنَاهُ بِقَدَرٍ

"Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик" (Қамар сураси, 49-оят)

Томоқнинг тешиги шу қадар нозик, аниқ ўлчов билан яратилганки, агар ҳозирги ҳолатидан кўра озгина кенг бўлганида, инсоннинг овози йўқоларди. Бордию ҳозирги ҳолатидан кўра бироз тор бўлганида, нафас олиш қийин бўлган бўларди.

Қаранг, томоғимиз тешигининг бироз кенг бўлиши овозимизнинг йўқолишига, бироз тор бўлиши нафас олишнинг қийинлашишига сабаб бўлар экан.

Кўзимизнинг ҳозирги ҳолати, унинг кўриш ўткирлиги ҳам ўта аниқ ўлчов билан яратилган.

Ичмоқчи бўлган сувимизга назар солайлик. Зилол, шаффоф, чучук. Пиёлани кўтарамизу қонгунимизча ичамиз.

Агар кўзимиз ҳозирги ҳолатидан кўра бироз ўткирроқ бўлганида, ҳаётимиз азобга айланарди. Чунки, биз сув ичмоқчи бўлганимизда, пиёла ичидаги сон-саноқсиз тирик мавжудотлар ва фойдали бактерияларни кўриб, сувни ичолмаган бўлардик.

Агар эшитиш қобилиятимиз ҳозирги ҳолатидан кўра бироз кучлироқ бўлганида, тунда ухлолмасдик. Чунки қулоғимиз орқали атрофимиздаги кўплаб овозларни, ҳатто ошқозонимизда бўлаётган ҳазм жараёнини, у бамисоли улкан корхонадек ишлаётганини эшитган бўлардик.

Лекин Аллоҳ таоло бизга муайян ўлчовдаги кўз ва кўриш қобилиятини, қулоқ ва эшитиш қобилиятини ато этиб, танамизни ва барча нарсаларни аниқ ўлчов билан яратиб қўйган. Бу эса Роббимизнинг биз бандаларига раҳматидир!

"Аллоҳнинг қудратини кўринг" саҳифасидан Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бандаларини ибодатга буюрди. Чунки, У Зот бизнинг ҳаётимиз, тириклигимиз, ҳаётимизга мазмун киритадиган нарса ибодат эканлигини билади.Аллоҳ таоло давоми...

3312 15:00 / 14.05.2019
Ичиб олиб, кўчада ёки маҳаллада ҳамманинг тинчини бузаётган, текканга тегиб, тегмаганга кесак отаётган бирортасига .сен ҳам мусулмонмисан,, деб савол бериб кўринг. давоми...

6018 10:10 / 16.03.2019
Қуръони Карим бошидан охиригача мўъжизаларга тўладир. Ҳар бир оятда мўъжиза бор. Ҳар бир калимасида мўъжиза бор. Ана шундай оятлардан бири давоми...

6912 12:00 / 21.11.2020
Амр ибн Қайс айтади .Умар ибн Абдулазизнинг ўлими яқинлашгач, .Эй мўминларнинг амири, бизга нима васият қиласиз, дейишди. .Менинг ушбу ҳалокатимдан огоҳ бўлинглар. давоми...

2104 03:23 / 14.04.2020
Аудиолар

232037 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150550 09:35 / 11.08.2021