1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Меҳр-5: Суриядан 93 нафар аёл ва болалар олиб келинди

06:30 / 01.05.2021 2424 pdf Ўқиш режими + -

«Меҳр-5» операцияси доирасида Суриядаги уруш кетаётган «қайноқ нуқталарга» бориб қолиб, «Ал-Ҳол» лагерида 3 йилдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонга олиб келинган болалар орасида отасини ҳам, онасини ҳам йўқотган 7 нафар чин етим бор.

Энди бу аёллар ва болалар Тошкент вилоятидаги «Бўстон» санаторийсига жойлаштирилади ҳамда уларга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилади.

Қайд этилишича, бугунги кунгача ўтказилган «Меҳр-1, 2, 3, 4» операциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистонда оғир аҳволга тушиб, чорасиз қолган 438 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга олиб келинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
20232024 ўқув йили учун Тошкент ислом институти Модул таълим тизимига 262 нафар абитуриент ариза топширди. Абитуриентлар қуйидаги фанлардан тест синовидан ўтмоқдалар давоми...

2111 03:40 / 03.08.2023
Нигерияда масжидни талаган эркак ўғрига шариат маҳкамаси томонидан ғайриоддий ҳукм ўқилди.Дам олиш куни Кано штатининг Фагге туманидаги масжид талонтарож давоми...

2669 05:11 / 20.08.2021
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, бошчилигидаги уламолар Тошкент шаҳар вакиллиги .Ахборот таҳлил, давоми...

1845 09:34 / 01.07.2021
Таровеҳ намозларида ўқиладиган хатми Қуръон саҳифаларининг кунлик тақсимоти

4086 17:26 / 27.02.2025
Аудиолар

232103 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150613 09:35 / 11.08.2021