1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Cаҳарликка ухлаб қолса рўза дуруст бўладими?

09:32 / 10.03.2025 18644 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Бир куни мен кечаси ухлаб қолдим. Саҳарликка ҳам турмадим, ҳатто, Аллоҳ кечирсин, қуёш чиққандан сўнг уйғонибман. Рўзага шунда ният қилиб олдим, ўша кунги рўзам дуруст бўладими?

Жавоб: Ўша кунги рўзангиз шаръан жоиздир. Бизнинг мазҳабимиз ҳукми шундай.

Чунки, шак кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бир аъробий келиб, гувоҳлик бериб, мусулмонлигини тасдиқлаб, Рамазоннинг ҳилолини кечқурун оқшомда кўрганлигини айтади. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга одамларга хабар етказишини ва рўзага ният қилиб, рўза тутишни бошлашларини уқтирадилар. Буни тўртта сунан соҳиблари (Термизий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжа) Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Ҳали Рамазон рўзаси фарз бўлмасдан аввал, Ашуро куни рўза тутилар эди. Шунда чошгоҳ пайтида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга «Кимки еб-ичган бўлса, кечгача еб-ичмай турсин. Кимки шу пайтгача еб-ичмаган бўлса, рўза тутсин» деб буюрганлар.

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилганлар.

Аммо доим шундай қилавериш (яъни, тонг отгандан ёки қуёш чиққандан сўнг рўзага ният қилиш) ярамайди. Чунки, бошқа мазҳабларда бу нарса асло жоиз эмас. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бундай деганлар:

من لم يجمع الصيام قبل الفجر فلا صيام له

«Кимки рўзасини тонгдан аввал жам қилиб, қасд қилиб олмаса, унинг рўзаси йўқдир»

Абу Довуд ва Термизий лафзи. Ибн Можа ва Насоийлар ҳам шу маънодаги ҳадисни ривоят қилганлар.

Рамазондан бошқа рўзаларни (каффорат ва мутлақ назр рўзалари ҳамда Рамазоннинг қазосини) кечаси ният қилиш ва қайси рўза эканлигини тайин қилиш шартдир.

Бирор сабаб билан, масалан ухлаб қолиб, қолдирилган намознинг қазосини ўқиш лозим ва лобуддир.

Манба: fiqh.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. 3247 60 4009 23502 23506. Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир банда Аллоҳга ҳеч нарсани шерик давоми...

1733 12:38 / 12.03.2025
Жуда кекса ёшдаги, мункиллаб қолган чолкампирлар рўза тутишдан ожиз бўлса, рўза тутмайдилар. Агар ўзига тўқ бўлса, фидя беради, бўлмаса Аллоҳга истиғфор айтади. Бу давоми...

1571 12:56 / 13.03.2025
. . . . . . 46 2678 1891 6956 11. Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

1050 13:18 / 08.03.2025
Дин борлиқдаги Олий кучларга ҳақиқий дахлдорликдир, трансцендентликка яъни қалб даражасида мавжуд бўлган охират билан боғлиқ воқеликка уланишдир. Монотеистик давоми...

4258 17:53 / 03.06.2018