1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Қувайт фотиҳи ёхуд қайта яралиш авлоди

11:30 / 29.03.2021 2236 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом уммати — инсоният тарихидаги деярли барча империялар томонидан доимимй равишда ҳарбий ҳужумларга учраган ягона уммат. Ажабланарлиси шундаки, ўша империяларнинг ҳаммаси қулаб, Ислом дини ғолиб бўлиб, даврлар оша яшаб келмоқда. Бироқ Ислом уммати уларга таслим бўлмай, аксинча аввалгидан ҳам кучлироқ бўлиб чиққани ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳ таолонинг Қудратидан ўзга нарса эмас. Дин душманлари ўтган асрда Ислом оламига барҳам бериш учун янги бир жирканчли усул ўйлаб топадилар. Яъни, ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатларсиз умматни ичидан хоинларни чиқариш. Тажовузкорлар илк бор Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифалик даврида Исломга тегишли барча нарсани халққа хунук кўрсатиш учун «маданиятлари» номи остида чиққанлар. Ҳақиқатан, аксарият мусулмон аҳолиси Исломдан тоя бошлаган. Масжидлар бўш қолиб, фақат ёши улуғларгина борар, кўпчилик мусулмон ўлкаларда аёллар ҳижобни ташлаган. Бир сўз билан айтганда Ислом уммати таназзулга юз тута бошлаб, ҳалокат ёқасида қоладилар.

Бироқ Аллоҳ таолонинг Қудрати ила ўтган асрнинг олтмишинчи йиллар охири етмишинчи йиллар бошида, бутун мусулмон ўлкаларини ҳайратга солган Ислом умматининг аввалги шон-шарафини тиклайдиган янги авлод пайдо бўлади. Бу «Қайта яралиш авлоди» деб аталган. Бу авлод форс қўлтиғининг шимоли-ғарбий соҳилидаги бир ўлканинг ёшлари чиқиб, улар сабабли бу ўлка хайрия жамиятига бош бўладилар. Бу Қувайт ўлкаси бўлиб, Ислом оламида саховат кўрсатишда пешқадамлик қилади. Бу ўлканинг масжидлари баҳодирларни тарбиялаш марказига айлананган. Ушбу юртдан чиққан, умрини Аллоҳ йўлига сарф қилган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динини кенг ёйишда хизмат қилган Ислом тарғиботчиси — Абдураҳмон Сумайт. У сабабли кўплаб африкаликлар Исломга келганлиги учун уни «Абдураҳмон Фотиҳ» деб атаганлар.

Абдураҳмон Сумайт 1947 йили (ҳ. 1366 й.) Қувайтда таваллуд топган. Онаси уни оғир босиқ, тиришқоқ ва илмга муҳаббат қўйган дея таърифлаган. У камгап инсон бўлиб, жамоат намозларини, айниқса, бомдод намозини имкон қадар жамоат билан адо этган. Уни болалигидан бошлаб, жуда кўп китоб ўқиганини таъкидлаб ўтишади. Абдураҳмон газета ва журналларни кўриб қолгудек бўлса, уни олиб йўлда кетаётганда ҳам ўқиб, кўп бора одамларга уриниб кетганлиги учун, отаси уни қайтиб бозорга олиб бормайман деган экан.

Сумайт Ироқ, Британия, ва Канада университетларида тиббиёт соҳаси бўйича таҳсил олган. Ўқишни тамомлаб, Қувайтга қайтиб келади. Лекин унинг турмуш ўртоғи Умму Суҳайб Нурия Муҳаммад Баддоҳ Аллоҳнинг динини тарғиб қилиш учун Шарқий Осиёга кетишни таклиф қилади. Шу ўринда куёвини яхшиликка бошлаган солиҳа аёл сиймосини кўришимиз мумкин. Бироқ ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳ таоло уларнинг тақдирига ғарбга боришни битиб қўйган эди.

Шундай қилиб шайх Сумайтнинг Африкага саёҳати бошланади. Қувайтнинг собиқ амири Жобир Аҳмадий Сабаҳнинг аёли Абдураҳмон Сумайтга Африкага бориб, унинг номидан масжид қуриб келишни таклиф қилганда, у буни қабул қилиб, Малави ўлкасига жўнаб кетади. Шайх у ерга бориб, Исломдан хабари йўқ мусулмонларни кўриб, ҳайрон қолади. Ўша пайтда Европадан келган христианлар ва кўплаб бутпарастлар, баъзи мусулмонларни христиан динига ўтказишга эришганлар. Бу кўринишлар Абдураҳмон Сумайтни қийин аҳволга солади. Бу ёш шифокор аёли билан Африкага Ислом таълимотини тарғиб қилишга бел боғлайди. Аллоҳнинг динини ёйиш ва хайрия ишларини амалга ошириш учун Африка бўйлаб саёҳат қилишади. Қувайтлик бу ёш шифокор ўзининг фаровон ҳаётидан воз кечиб, Африканинг Мадагаскар оролининг Антэморо қабиласи яқинидаги Манакара қишлоғига жойлашадилар. Аёли Умму Суҳайб меросдан қолган барча бойлигини Аллоҳ йўлида сарфлашга бел боғлаб, илм олиш борасида бир қанча лойиҳаларни ташкил қилиб, уларни муваффақиятли амалга оширади. Сўнгра шайх Сумайт камбағал бўлган Африка минтақасидагиларга масжид ва мактаблар барпо қилиш мақсадида Қувайт ва Форс қўлтиғидаги саховатпеша инсонлардан хайр-эҳсон йиғиш учун Қувайтга қайтиб келадилар. Сўнгра лойиҳасини кенгайтириб ёлғиз ўзи даъват қилиш билан чекланиб қолмай, Африкада Исломни кенг тарғиб қилиш учун, даъватчилар ва имомлардан иборат бир гуруҳ ташкил қилади.

Шундай қилиб, шайх Абдураҳмон Сумайт, унинг аёли Нурия Муҳаммад Баддоҳ ва унинг шогирдлари Ислом динини тарғиб қилишда 30 йил вақт сарфлайдилар. Улар Ислом динини етказишда Африканинг тахминан, 40 ўлкасида бўлганлар. Ёши ўтиб, соғлиги ёмонлашган шайх Абдураҳмон Сумайт шифокорларнинг маслаҳатига қулоқ солмай, ўз даъватини давом эттирган. Африкада тоза сув ва электр энергияси йўқ эди. Унинг мақсади Исломни даъват қилиш бўлгани боис, бундай шароитларга эътибор бермаган. Натижада шайх турли касалликларга чалиниб, юрак хуружи туфайли, Қувайтдаги «Муборакул Кабир» шифохонасига ётқизилади. Унинг аҳволи тобора оғирлашиб, кўриш қобилиятини йўқотиб, ҳаракат ҳам қилолмай қолади. Гоҳида ўзига келиб: «Африкадаги даъват ишлари қандай кечмоқда?, Биз барпо қилган меҳрибонлик уйидаги болаларнинг аҳволи қандай?», дея сўрар эди. Шунингдек, Африкадаги мусулмонлар ҳақида сўраганда Кенияга катта марказий масжид қуришга рухсат олишганини хабарини беришади. Севинганидан шайхнинг юзи нурга тўлиб, оғриқдан қийналган овозлари ила Аллоҳга ҳамдлар айтади.

Қувайтлик буюк мусулмон доктор Абдураҳмон Сумайт 2013 йил 15 августда (ҳ. 1434 й. 8 шаввол) бу фоний дунё билан видолашади. Унинг жанозасига келган Қувайт аҳлининг кўплиги сабаб жаноза намозини ўқиганларнинг охири кўринмасди.

Шайх Абдураҳмон Сумайтнинг қўлида қанча африкалик Исломни қабул қилган деб ўйлайсиз?

Бу Қувайт фотиҳининг қўлида 11 миллион африкалик Исломни қабул қилган.

«Ислом умматининг 100 буюк шахси» асари асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мулла Абдулқодир қори 1888 йил Тожикистоннинг Ўратепа шаҳрида таваллуд топди. Эндигина уч ёшга тўлган вақтда, ҳазрат Абдулқодирнинг отаонаси Наманган шаҳри давоми...

2064 12:44 / 11.01.2023
Устоз 2000 йили ватанга қайтганидан сўнг диний илмларни ривожлантириш, халқимизни Ислом асослари билан таништириш йўлидаги самарали ижодни давом эттирдилар. У давоми...

3307 10:55 / 01 июль
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Салоҳиддин Муҳиддиновнинг уйларига ташриф буюрдик. Сиз азизлар билан Салоҳиддин Муҳиддинов давоми...

7042 13:28 / 13.12.2017
Абул Қосим ибн Асокир айтадилар .У кишининг оталари Ҳибатуллоҳ мўминлар амири Қоимбиллоҳга вазир, амакилари Ҳусайн Бағдодда бош қози эдилар. Ибн Мокуло 421 йил давоми...

1823 11:00 / 27.09.2020
Аудиолар

137632 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7543 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57697 14:35 / 11.08.2021