1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Блэкбурнда 5 миллион евролик масжид лойиҳаси тасдиқланди

08:00 / 22.03.2021 2822 pdf Ўқиш режими + -

ASDA супермаркет биносини миллиардер ака-ука Зубер ва Моҳсин Исса 6,8миллиард еврога сотиб олишди ва бу ерда масжид қуришни режа қилишган. Ушбу масжиднинг қурилиш лойиҳаси тасдиқланди. Зубер ва Моҳсин Исса томонидан тақдим этилган лойиҳа масжид майдонининг катталиги ва юзага келиши мумкин бўлган тирбандлик сабабли қаршиликларга учради. Бундан ташқари, қурилмоқчи бўлган масжид ер майдонидаги дарахтларнинг кесилиши ҳам кўпчиликни ташвишга солди. Issa Foundation масжид қурилиши билан боғлиқ 21та эҳтимолий муаммоларни ҳал этишга розилик берганидан сўнг шаҳар консуллиги лойиҳани тасдиқлади. Лойиҳа раҳбарлари барпо этилаётган масжид маданиятлараро тотувлик, уларни ҳурмат қилиш ва англаш хислатларини намоён қилади дея ишонишмоқда.

Issa Foundation томонидан сўзга чиққан вакил: «Компаниямиз шаҳар аҳолиси учун ибодат ва жамоавий марказ бўлиши кўзда тутилган масжид лойиҳасини тақдим қилганидан жуда мамнун. Қийин вазиятларни ҳал қилишда жамоа бўлиб ҳаракат қилиш муҳимдир ва биз инсонларнинг диний ҳамда ижтимоий зарурати бўлмиш бу каби биноларни қуришга ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз», дея нутқ сўзлади.

Issa компанияси йўл кесишмасидаги хавфсизликни таъминлаш ва тирбандликларни назорат қилувчи ходимлар ёллаш учун 30,000 евро сарфлашга қарши эмас. Масжид биносини чизган архитектор Гевин Прескот 28 метр баландликка эга бинолар Ислом архитекторлигига хос бўлиб, улар муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Шовқинни олдини олиш учун азон товуши мўътадил баландликда бўлишига, Престон кўчаси яқинидаги дарахтларга эса зарар етказилмаслигига келишилди.

Масжидда намоз ўқиш учун хонақодан ташқари ота-оналар ва болалар саломатлигини назорат қилувчи пункт, таъзия ҳамда маросимларни ўтказиш учун жой ҳам барпо этилади.

Миллиардер ака-укалар ўтган ой ASDA супермаркет тармоғига барча пулларни тўлаб бўлишди ва 20йилдан сўнггина супермаркет биноси давлат мулкига айланади.

Зубер ва Моҳсин Исса раҳбарлигидаги EG Group илгари Walmart компанияси билан савдо тармоғини сотиб олиш тўғрисида келишувга эришган эди. TDR Capital инвестиция жамғармалари томонидан киритилган инвестиция шартномасига кўра, бензин қуйиш шаҳобчалари тармоғига эгалик қилишни қўлга киритган эди.

Таржимон: Зуҳра Зокирова 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизга Лондондан ташриф буюрган исломшунос олим, шайх Сулаймон Ғани ҳафизаҳуллоҳ бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишмоқда. Ушбу давоми...

2666 20:01 / 22.02.2020
Тошкент шаҳри Миробод тумани Оқ уйrdquo жоме масжидини замонавийлик ва миллийликни инобатга олган ҳолда янги лойиҳа асосида қуриш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар давоми...

2109 10:08 / 12.02.2019
Мадина саломатлик кластери томонидан 2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун 18 та шифохона ҳамда тиббиёт марказлари ажратилди. Madina Health Claster давоми...

1303 16:59 / 15.05.2024
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши овоз бериш натижаларига кўра, муқаддас китобларни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатларни қораловчи давоми...

1822 17:06 / 12.07.2023