1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тафаккур: Ҳиссиётга берилмайдиган шахсият эгаси

11:00 / 22.03.2021 5389 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1969 йил 20 июлда Америкалик машҳур астронавт Нил Армстронг биринчи бўлиб ой сатҳига оёқ қўяди. Унинг эсдаликларида қуйидаги гаплар ёзилган:

«Мен реал инсонман. Ҳиссиётга берилмайдиган шахсият эгасиман. Отамнинг манзилини тарк қилганимда йиғламадим.

Севимли мушугим ўлганида йиғламадим.

Отам вафот этганида йиғламадим.

НАСА агентлигидан иш топганимда йиғламадим.

Биринчи бор ой сатҳига оёқ қўйганимда йиғламадим.

Аммо ойдан туриб ерга боққанимда маҳзунлик ва ғам томоғимга тиқилди. Ҳўнграб йиғладим. Америка байроғини ой сатҳига санчишга ҳаракат қилдим. Нега йиғлаганимни биласизми?

Сабаби шуки, ой билан ер орасидаги шу кичкина масофадан ерга боққанимда нуқта сингари мовий, ҳақир, чегаралардан холий, ранглардан холий, ирқ ва жинслардан холий ерни кўрдим. Ўзимга-ўзим: «Биз инсонлар нега урушамиз?! Нега бир-биримизни ўлдирамиз?!

Бош бармоғимни ернинг рўпарасига қўйдим. У ерни тўлиқ қоплади. Мен бу жаҳолат, кўрлик ва биз ғарқ бўлган таассуб учун ҳўнграб-ҳўнграб йиғладим!».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
, , , , , , Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиЭй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одамларнинг қаттиқ давоми...

12521 22:48 / 24.04.2017
Муваффақиятли раҳбар қўл остидаги ишчиларни назорат қилади ва уларга панднасиҳат айтади.Муваффақиятсиз раҳбар қўл остидагиларни ортидан одам қўйиб, жосуслик давоми...

3294 09:30 / 14.03.2022
Буюк тобеъин Абдуллоҳ ибн Муборак бир маст кишининг шеър ўқиётганини эшитиб қолди .Ишқ мени хорлади. Мен хор бўлдим. Менинг ишқим тушганга етишадиган йўл давоми...

2627 14:00 / 28.02.2023
Карантинда ихчам тўй қилиняпти, шунга тарғиб этиляпти..Тўйимда фалон нарса қилинмади, 5000 та одам айтилмади, тўйхонанинг олдида ноёб маркали машиналар турмади, деб давоми...

2432 15:00 / 26.07.2021