1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони карим дарслари (125-дарс) «Тайсир»даги етти қироатнинг санади

14:00 / 23.02.2021 2824 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Ҳамза аз-Зайёт ал-Кўфий қироати.

1) Ундан Халафнинг ривояти:

«Бизга уни Муҳаммад ибн Аҳмад хабар берган. У айтганки:

«Бизга Ибн Мужоҳид хабар берган. У айтганки:

«Бизга Идрис ибн Абдулкарим хабар берган. У Халафдан, у Сулаймдан, у Ҳамзадан нақл қилган».

(Абу Амр ад-Доний) айтади:

«Мен ушбу қироат билан Қуръоннинг ҳаммасини шайхимиз Абулҳасанга ўқиб берганман. У айтганки:

«Мен бу қироат билан Басрада Муқрий Муҳаммад ибн Абулҳасан ибн Юсуф ибн Наҳор ал‑Ҳартакийга[1] ўқиб берганман. У менга айтганки:

«Абулҳусайн (бир нусхада Абулҳасан)[2] Аҳмад ибн Усмон ибн Жаъфар ибн Савбонга[3] ўқиб берганман. У менга айтганки:

«Мен Идрис ибн Абдулкаримга «Халафнинг ихтиёри»да[4] ўқимай туриб, ўқиб берганман. У менга айтганки:

«Мен Халафга ўқиб бердим. У айтганки:

«Мен Сулаймга ўқиб бердим. У айтганки:

«Мен Ҳамзага ўқиб бердим».

2) (Ҳамзадан) Халлоднинг ривояти:

«Бизга уни Муҳаммад ибн Аҳмад айтиб берган. У айтганки:

«Бизга Аҳмад ибн Мусо хабар берган. У айтганки:

«Бизга Яҳё ибн Аҳмад ибн Ҳорун ал‑Марзуқ[5] Аҳмад ибн Зайд ал‑Ҳулвонийдан, у Халлоддан, у Сулаймдан, у Ҳамзадан нақл қилган».

(Абу Амр ад‑Доний айтади:)

«Мен ушбу қироат билан Қуръоннинг ҳаммасини шайхимиз Абулфатҳ аз‑Зарирга ўқиб бердим. У айтдики:

«Мен бу қироат билан Абдуллоҳ ибн ал‑Ҳусайн ал‑Муқрийга ўқиб бердим. У айтдики:

«Мен бу қироат билан Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Шанабузга ўқиб бердим. У айтдики:

«Мен Абу Бакр Муҳаммад ибн Шозон ал‑Жавҳарий ал‑Муқрийга ўқиб бердим. У айтганки:

«Мен бу қироат билан Халлодга ўқиб бердим. У айтганки:

«Мен Сулаймга ўқиб бердим, у Ҳамзага ўқиб берган».

Бу олтинчи сиймо Ҳамза ибн Ҳабиб аз‑Зайёт ал‑Куфий бўлиб, куняси Абу Амморадир. Нозим имом Шотибий айтганларидек, у киши жуда заковатли, парҳезкор, Қуръонга ужра – ҳақ олишдан қаттиқ эҳтиёт бўладиган, ибодатга сабру бардошли эди. Кечаси озгина ухлар эди, холос. Мукаммал тартил билан тиловат қилар, ким унга рўпара бўлса, фақатгина Қуръон ўқиётган ҳолида топар эди. У Жаъфар Содиқда, у отаси Муҳаммад Боқирда, у отаси Зайнул‑обидинда, у отаси Ҳусайнда, у отаси Алий ибн Абу Толибда ўқиган. Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин. Ҳамза яна Аъмашда, у Яҳё ибн Вассобда, у Алқамада, у Ибн Масъудда ўқиган. Шунингдек, у Муҳаммад ибн Абу Лайлода, у Абу Минҳолда, у Саъид ибн Жубайрда, у Абдуллоҳ ибн Аббосда, у Убай ибн Каъбда ўқиган. Яна у Ҳумрон ибн Аъёнда,[6] у Абул Асвадда, у Усмон ва Алийда ўқиган. Усмон, Алий, Ибн Масъуд ва Убай розияллоҳу анҳум Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда ўқиганлар.

 

«Қуръон илмлари» китобидан

[1] Аслида Абулҳасан Муҳаммад ибн Юсуф ибнНаҳор ал-ҲартакийҚўлёзмада المحتركي га ҳам ўхшаб қолган.

 

[2] Тўғриси Абулҳусайн.

 

[3] Аслида Буён.

 

[4] Яъни Халафнинг Ҳамзадан айри ҳолда ихтиёрқилган қироати.

 

[5] Аслида ал-Музаввиқ.

 

[6] Қўлёзмада «حجران» каби ёзилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
9. Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.Ушбу зикрҚуръон, кофирмушриклар мажнун деб номлаётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

6273 05:00 / 23.01.2017
123. Батаҳқиқ, Бадрда оз бўлсаларингизлар ҳам, Аллоҳ сизларга нусрат берди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки шукр қилсангиз.Бадр урушида мушрикларнинг сони минг давоми...

5851 05:00 / 23.01.2017
иккинчи мақола1924 йил август ойида Ислом жамияти раиси Шайх Муҳаммадхўжа, муфтий Заҳириддин Аълам, ҳукумат вакили Саидқосим Хўжаев ва бошқалар Уфа Диний давоми...

5309 17:50 / 17.12.2019
25. Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир.Ушбу ояти каримадаги .фитна, давоми...

4176 05:00 / 23.01.2017
Аудиолар

210851 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130115 14:35 / 11.08.2021