1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент эски шаҳардаги маҳаллалардан бирини Қуръон илмини ўргатишга ихтисослаштиришни таклиф этди

18:10 / 31.01.2021 1425 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қурилаётган Ислом цивилизация марказини кўздан кечиргани хабар қилинган эди. Давлат раҳбари ташриф вақтида бир қатор масалаларга тўхталиб ўтди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев юртимизнинг давлатчилик тарихига алоҳида урғу берган.

— Биз энди мустақил бўлган давлат эмасмиз, бизнинг давлатчилик тарихимиз минг йилларга бориб тақалади. Илм-фан, тараққиёт миллатимиз қонида бор. Жадид боболаримиз қатағон қилинмаганда биз энди амалга оширмоқчи бўлаётган учинчи ренессансни улар аллақачон бажаришган бўларди.

Жадид боболаримиз нима учун қириб ташланди? Чунки улар ўз йўлида давом этганда мустамлакачилар тузумига бўйсунмаган бўларди, халқни маърифатга олиб чиқарди. Бунинг учун кўп ишлар қилишга ҳам улгуришганди, Европага 70 нафар талаба бежизга юборилмаган (Ўтган асрнинг йигирманчи йилларида жадидлар ташаббуси билан Европага талабалар юборилган. Улар таҳсил олиб қайтгач, Туркистон равнақи учун хизмат қилиши кутилган эди — таҳририят изоҳи). Ўша талабалар ҳам қирғин қилинган. Биз энди жадид ота-боболаримизнинг орзуларини рўёбга чиқаришимиз лозим. Мана шу Ислом цивилизация маркази ҳам шу мақсадда хизмат қилади, — деди Президент.

Давлат раҳбари шу билан бирга Олмазор туманидаги 58 та маҳаллага маданий-маърифий масалаларда ташаббус билан чиқишни таклиф этди, дея хабар бермоқда Xabar.uz мухбири.

— Тумандаги ҳар бир маҳалла ўз ташаббуси билан чиқса яхши бўларди. Қайсидир маҳалла адабиётга ихтисослашсин, бошқаси эса маданий тадбирлар ўтказсин. Яна битта маҳаллада Қуръон илми ўргатилсин. Беруний, Ибн Сино, Хоразмий, Мотрудий ва Ал Бухорийлар меросини ўрганадиган маҳаллалар керак бизга. Масалан, Беруний меросини қанча ўргансангиз ҳам охирига ета олмайсиз. Алломаларимиз фақат битта йўналишда илм қилишмаган, баъзида улар билмаган соҳа бўлмаганмикан, деб ўйлаб қоламан. Ҳозир олимларимиз фақат битта фан бўйича диссертация ёзиб, докторлик ишини ёқлаши мумкин. Ибн Сино эса фармацевтика билан чекланиб қолмаган, балки архитектурада ҳам тадқиқотлар қилган, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент фаоллар билан учрашув вақтида Ўзбекистон тарихи ва Тошкент тарихини чуқур ўрганиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

— Мен 65 ёшга тўлаётган бўлсам, ҳаётимнинг 45 йилини Тошкентда ўтказдим. Мана шу давр мобайнида Тошкент мени тарбиялади. Ижтимоий-иқтисодий ҳаётда маҳаллалар ўрни жуда катта. Эски шаҳар маҳаллалари эса бу борада ўрнак бўлиши лозим.

Маҳалла раислари ҳамма учун отадек бўлади. Бу лавозимда фақат энг муносиб одамлар ишлаши керак. Ҳар битта маҳаллага иқтисодий масалалар бўйича мутахассис бириктирилган. Улар ҳудуднинг ривожи учун яна қандай қўшимча ишлар қилиш мумкинлигини белгилаб беради.

Бу дунёда ҳамма нарса нисбий. Агар ўзимизга керак нарсани ўзимиз қурмасак, четдан биров келиб қуриб бермайди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Манба:xabar.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ушбу ҳафта Жидда шаҳрининг .АлФайсал, университетида муҳандислик факультети ўзининг биринчи қуёш ва электр машинасини намойиш қилди. Бу Саудия Арабистони учун давоми...

2283 03:05 / 04.04.2021
Islom.uz порталидан Рамазоннинг охирги ўн кунига яна бир янгилик Қуръонга ошиқ қалблар учун фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига давоми...

1505 19:44 / 27.03.2024
Бугун, 3 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Учтепа туманидаги .Ҳазрати Али, жомеъ масжидига аср намозига давоми...

2171 05:50 / 03.03.2022
Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди. Бу Янги Ўзбекистонга муносиб давоми...

1177 18:00 / 11.08.2023
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021