1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Бақиъ қабристонидаги қабрлардан бири

17:00 / 18.01.2021 3540 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا۝

«Мўминлар ичида Аллоҳга берган аҳдларига содиқ қолган эранлар бор. Бас, уларнинг аҳдига вафо қилганлари ҳам, мунтазир бўлиб турганлари ҳам бор. Улар асло алмаштирмадилар» (Аҳзоб сураси, 23-оят).

Содиқ саҳобаи киромлар уруш пайтларида орқага чекинмасликка, майдондан қочиб кетмасликка, балки ўз жойида, душман қаршисида собит туришга ваъда берган эдилар. Улар ана шу ваъдаларига содиқ қолдилар. Шунингдек, улардан кейин келган тобеинлар, табааа тобеинлар, солиҳ мўминлар Ислом учун жонларини бериш, бу йўлда молу жонларини фидо қилиш борасидаги аҳдларига содиқ қолиб, ўша аҳдларига вафо қилдилар.

Аҳдига содиқ қолган инсонлардан бири Усмон розияллоҳу анҳудирлар.

Саййидимиз Усмон розияллоҳу анҳунинг қабрларини кўрганимизда, у зотнинг қабр ёнидан ўтсалар, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб, азобидан қўрқиб, банда қабрда бир ўзи ётишини ўйлаб, кўз ёшлари соқолларининг ҳўл бўлишига сабаб бўлишини эсга оламиз.

Бу улуғ саҳобийни эслаганимизда, у киши ҳақларидаги ривоятлар, қиссалар эсга келади.

У зот хайрия ишларида пешқадамлардан бири эдилар.

Аллоҳ таолонинг фазли билан у киши Табук ғазотига кетаётган мусулмонлар қўшинини пул, қурол, туя, от каби керакли нарсалар билан жиҳозлаганлар.

Қудуқ сувини мусулмонларга пулга сотадиган яҳудийдан Румо қудуғини сотиб олиб, мусулмонларга текин қилиб қўйганлар.

Масжидун Набавийни кенгайтириш учун пулларига ёнидаги жойни сотиб олиб, масжидга қўштирганлар.

Булар Аллоҳ таолонинг у кишига ато этган фазлу марҳаматидан эди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Усмонга бугундан кейин қилган амали зарар бермайди» деганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввал бир қизлари, у қизлари вафот этгач, иккинчи қизларига уйланиб, "Зуннурайн" лақабини олдилар ва оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга куёв бўлиш шарафига сазовор бўлдилар.

Ҳаёлари, таҳажжудлари, рўзадорликлари, Қуръонга моҳирликлари билан машҳур бўлганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Усмон розияллоҳу анҳудан ҳаё қилар эдилар. Бунинг сабаби сўралганда, «Фаришталар ҳаё қиладиган кишидан мен ҳаё қилмайми?!» деганлар.

Хулафои рошидинлар (Тўғри йўлдаги халифалар)нинг учинчилари эдилар.

Ашараи мубашшара (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан охиратда жаннатга кириши ҳақида башорат олган ўнта саҳоба)нинг учинчилари эдилар.

Қуръони Каримни ўқиб ўтирганларида, шаҳид этилдилар. Қон томчилари оятлар устига тўкилди.

Зубайр ибн Абдуллоҳ айтади «Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг мавлоси бўлган бобом менга айтиб берган эдиларки, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу агар аҳли оилалари ухлаётган бўлса, улардан бирорталарини уйғотмас, агар кимнидир уйғоқ ҳолда топсалар, ўшани чақирар, ўша киши у зотга таҳорат учун сув келтирар эди. Ўзлари доим рўза тутар эдилар».

Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ айтадилар «Менга Ҳамадонийнинг хабар беришича, у Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни, халифа бўла туриб, хачир устида, ортларига хизматкорларини мингаштириб олган ҳолларида кўрган экан».

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу дедилар:

«Агар қалбларимиз пок бўлганида, Роббимизнинг Каломига тўймаган бўларди».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу шаҳид этилганда, унинг аёли «Уни ўлдирдинглар. Ваҳоланки, у бир ракатда Қуръонни ўқиб, кечани қоим қиларди» деди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай деганлар. Аёлнинг ўша гапини одамлар ривоят қилиб, «Анас ибн Сийрин» дейишган.

Фаёз ибн Жаъфар Ҳамадонийдан ривоят қилади, у айтган «Усмонни масжидда чойшабга ўралган ҳолда ухлаётганини кўрдим. Мўминларнинг амири бўлса-да, ёнида ҳеч бир киши йўқ эди».

Абу Бакр розияллоҳу анҳу жамлаган Мусҳафдан бир неча нусха кўчиртириб, кейин тайёр бўлган Мусҳафларнинг ҳар бирига биттадан қорини қўшиб, турли шаҳарларга юборганлар. Шунинг учун мазкур Мусҳафларни «Усмон розияллоҳу анҳу Мусҳафи» дейилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши дедилар «Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу уйларида қирқ кун қамал қилиндилар. Менга «Бу кеча саҳарлик пайтида мени уйғотиб қўй» дедилар. Саҳар пайти олдиларига бориб, «Эй мўминларнинг амири, саҳарлик! Аллоҳ сизни раҳм қилсин!» дедим. У киши «Шундай» деб, пешоналарини силадилар ва «Субҳаналлоҳ! Эй Абу Ҳурайра, кўраётган тушимни бўлдинг. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргандим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга «Эртага бизнинг олдимизда ифтор қиласан» дедилар» деб айтдилар. Кейин у киши шаҳид этилдилар. Аллоҳ у кишини раҳматига олсин!»

Шаҳид этилганларида рўзадор ҳолда эдилар.

Аллоҳ таоло барча содиқ саҳобалардан, жумладан, Усмон Зуннурайндан рози бўлсин!

Интернет маълумотлари асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
олтинчи мақола . . Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хандақ куни одамларни давоми...

1319 16:00 / 01.08.2023
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларЁЛҒОНЧИ ПАЙҒАМБАРЛАРГА ҚАРШИ 19қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

4454 16:54 / 20.04.2017
Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф Қурайший розияллоҳу анҳумо саҳобалардан, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

2523 13:59 / 25.07.2021
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларРАСУЛУЛЛОҲ СИРЛАРИНИНГ СОҲИБИ14қисмҲазрат Умарнинг қизлари Хафса давоми...

6022 21:18 / 21.04.2017
Аудиолар

135109 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55385 14:35 / 11.08.2021