1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дуо қилиш билан ўзингизга куч бағишланг!

17:00 / 30.12.2020 4376 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен ушбу мавъизани икки нарсага бағишлашни хоҳлайман. Шулардан бири – дуо ҳақидаги тушунчаларимизни бироз ислоҳ қилиш, уларни асл тушунчаларга кўра баҳолаш.

Қуръондаги ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидаги дуоларнинг деярли ҳаммасини бирлаштириб турадиган умумий жиҳат – бу Аллоҳ таолодан банданинг у ёки бу тарзда ўзи учун янада салоҳиятли қилинишини сўрашидир:

Аллоҳ куч-қувват бериши, ҳидоят ва мағфират қилиши, рози бўлиши учун

أَوْزِعْنِى أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِى أَنْعَمْتَ عَلَيَّ 

«Берган неъматларингга шукр этишим учун менга муяссарлик ато эт» (Намл сураси, 19-оят), деб дуо қилиш керак.

Дейлик, кимдир денгизда эди ва кемаси қоятошга урилди, сўнгра кема чўкиб кетди. Кейин у ёғоч бўлагини маҳкаб тутиб олганича, денгизда Аллоҳга дуо қилиб кетмоқда. Энди ушбу паллада, сиз икки хил дуо қилишингиз мумкин:

Сиз: «Эй Аллоҳ, мени бу ердан бир зумда оролга элтиб қўй, ёмғир ва бўронни тўхтат», деб, ёки: «Эй Аллоҳ, менга бу қийинчиликни енгиб ўтишим учун куч-қувват бер», деб айтишингиз мумкин эди.

Энди, қачонки у: «Эй Аллоҳ, менга ҳозироқ вертолёт юбор, мени осмонга кўтар ва оролга тушир», деб, ҳамда қайта ва қайта «Вертолёт, вертолёт, вертолёт» дея дуо қилганда, ҳеч қандай вертолёт келмайди. Шундан сўнг, у ўзига ўзи айтади: «Аллоҳ, ҳаттоки, битта вертолёт ҳам юбормади; Мен вертолёт сўраб шунча дуо қилдим; Бу адолатдан эмас, унут буни, қайтиб дуо қилмайман».

Ёки буни бошқачароқ айтадиган бўлсак, мисол учун, у океаннинг қуруқликка айланишини хоҳлайди ва: «Эй Аллоҳ, Сен ҳар қандай нарсани исталган нарсага ўзгартиришга қодирсан», – деб дуо қилмоқда – Сен буларнинг барчасини Ўзинг яратдинг, Сен бу уммонни ҳозирнинг ўзида осонгина қуруқликка ҳам айлантира оласан. Айтмоқчиманки, Сен оловни Иброҳим учун салқинлик қилдинг, шундай экан, буни мен учун ҳам қила оласан». Кейин у ўзгармайди, у ҳали ҳам уммон ва сиз аста-секин ғарқ бўлиб боряпсиз.

Биласизми... Мен айтмоқчи бўлган нарса шуки, кўпинча, биз дуо қилишдан мақсад – бу атрофимиздаги воқеликни ўзгартириш, деб ўйлаймиз. Бироқ, агар сиз Қуръон ва Суннатдаги аксарият дуоларни синчковлик билан ўргансангиз эди, аслида, сиз сўрайдиган ўзгариш ўзингиздаги ўзгариш бўлиши кераклигини пайқаган бўлар эдингиз.

«Эй Аллоҳ, мен қийин синов билан рўбарў келдим, мени бу ҳолатдан ўтишликка муяссар қил, салоҳият бер».

Мен сизга соддароқ мисол келтираман. Масалан, талабалар имтиҳон топшириш арафасида туришибди. Сиз икки хил дуо қилишингиз мумкин: «Эй Аллоҳ, мени мавзуни тушуниш учун салоҳиятли қил, хотиримни жам қил. Эй Аллоҳ, имтиҳон топшираётганимда ҳаяжонланмай, дангасаликдан паноҳ бер», деб, – бу дуолар ўзингиз ҳақингизда – ёки: «Эй Аллоҳ, мен бу тиббиёт мактаби имтиҳони эканлигини билиб турибман, лекин уни мен учун иккинчи синф математика имтиҳонига айлантириб қўй», деб.

Сиз ёки воқеликни ўзгаришини, ёки ўзингизнинг қодир қилинишингизни хоҳлайсиз.

Иймони заиф кишилар ўзларини ўзгартириш ва кучли қилиш ҳақида ўйлашмайди. Улар фақат нимани ўзгартиришни хоҳлашади, айтайми? Ўзлари яшаб турган воқеликни. Улар Аллоҳдан шуни сўрайверишади, сўрайверишади. Хўш, у ўзгарадими? Йўқ. Шундан кейин улар Аллоҳни айблашади. Улар Аллоҳга юзланиб: «Қандай қилиб, Сен атрофимдаги дунёни ўзгартирмадинг. Қандай қилиб, Сен ҳамма нарсани мен учун кумуш лаганга айлантирмадинг?» дейди.

Сиз воқелик сизга бўйсунишини хоҳлайсиз, аввало, сиз чиндан ҳам Аллоҳга бўйсунишни ўрганишингиз керак. Шундан кейин, сиз Аллоҳга фақат бирор нарса керак бўлганда, муаммо борлигида юзланмайсиз, балки, доим Аллоҳ билан боғланиб турасиз, доимо Аллоҳнинг ҳузурида итоатда турасиз.

Атрофимиздаги воқелик бизга бўйсунадиган фурсат келади. Ва бу аслида Аллоҳ билан учрашадиган пайтимиздир.

لَهُم مَّا يَشَاعُونَ....

«Улар хоҳлаган нарсаларига эга бўладилар» (Қоф сураси, 35-оятидан).

Муаммо шундаки, бизни истаган нарсаларимиз ҳозир, бир зумда бўлишини хоҳлаймиз. Агар бу бўлмаса, (Аллоҳ таоло айтадики,)

«Мен сизларга буни бераман, ҳозир эса сиз баъзан яхши, баъзида синовли дамларни бошдан кечирасиз».

Аллоҳ бандасига синов беришининг ягона сабаби шуки, чунки У, унинг бундан ўтишини хоҳлайди, шунда у жаннатга лойиқ бўлади.

Нўмон Али Хон мавъизасидан

эркин таржима Охунжон Охунов

Манба: https://islamsubtitle.wordpress.com/2018/08/06/empower-oneself-through-dua/

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири бу mdash таҳоратдир.Араб тилидаги .таҳорат, сўзини ўз тилимизга таржима қиладиган бўлсак, .поклик, давоми...

3555 13:00 / 14.11.2019
Аҳмад ибн Юсуф ўзининг .Мукофот ва гўзал оқибат, номли китобида шундай ёзади.Ҳорун ибн Маллул отасидан жуда катта молдавлатни мерос қилиб олди. У молни ҳисоб китоб давоми...

1606 11:58 / 15.12.2022
. ,. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом одамлар орасида туриб, Аллоҳга лойиқ ҳамду сано айтдилар, давоми...

779 11:29 / 22 декабрь
Тиббиёт соҳаси тараққий этиши натижасида бугунги кунда тана аъзолари, ички органларни ўзгаларга кўчириб ўтказиш амалиёти дунёнинг кўплаб давлатларида давоми...

1600 11:03 / 11 январь