1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг Қуръонни Убай ибн Каъбга ўқиб берганлари 21-боб

15:00 / 28.12.2020 2361 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъбга Қуръонни ўқиб берганлари ривоят қилинган. Уламоларнинг баъзилари Расулуллоҳ инсонларга тавозеъни ўргатиш учун Қуръонни унга ўқиб бердилар, бирорта киши таълим олиш, ўқиш билан ўзидан пастроқ кишиларга кибр қилмаслиги учун, дейишади. Баъзилар эса, балки Убай ибн Каъб Набийсоллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини тез илғаб олгани учун унга ўқиб берган эдилар, дейди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни унга ўқиб бериш билан Убай ибн Каъб сўзларини олишини ва уни ўзларидан эшитганидек ўқиб беришини, бошқаларга ўргатишини хоҳладилар.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъбга: «Аллоҳ таоло сенга Қуръонни ўқиб беришимни буюрди», дедилар. У: «Аллоҳ менинг номимни айтдими?» деб сўради. Расулуллоҳ: «Ҳа», дедилар. Шунда у йиғлади».

Ривоят қилинадики: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Лам якуниллазийна кафару»ни ўқидилар ва: «Аллоҳ сенга «Лам якуниллазийна кафару»ни ўқиб беришимни буюрди», дедилар.

Убай розияллоҳу анҳунинг йиғлашлари шундай неъматга муносиб кўрилганларига хурсандчиликларидан ва ўзларини кичкина тутганларидандир. Ушбу неъмат икки важҳдан.

Биринчиси: у зотнинг номлари очиқ айтилиб тайин қилиниши.

Иккинчиси: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у зотга ўқиб беришлари. Бу иш буюк даража бўлиб, инсонлардан бирортаси у зотга шерик бўлолмади.

Яна айтишларича, Убай ибн Каъб бу неъматнинг шукрини адо этолмай қолишдан қўрқиб йиғлаганлар. Убайга бу суранинг ўқиб берилишига сабаб, у қисқа бўлса-да, ҳамма усул, қоида ва муҳим нарсаларни ўзида жамлангандир. Ўшандаги ҳолат қисқаликни тақозо қиларди.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳга бу сурани Убайга ўқиб беришга буюришидаги ҳикмат эса, Убайга Қуръон лафзларини, оҳангларини, тўхташ жойларини билдиришдир. Чунки Қуръон оҳанги шариат тузиб қўйган услубга биноандир. Оҳангининг ҳар зарбида нафслар таъсири бордир.

Ва яна айтиладики, Қуръонни моҳир, улуғ ҳофизларга ўқиб бериш, шариат илмларини олишда тавозеъли бўлиш лозим, гарчи насабда, динда, фазилатда, мартабада, шуҳратда ва бошқа нарсаларда ўзидан паст бўлса ҳам.

Убайга бу суранинг ўқиб берилишига сабаб, у қисқа бўлса-да, ҳамма усул, қоида ва муҳим нарсаларни ўзида жамлангандир. Ўшандаги ҳолат қисқаликни тақозо қиларди.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳга бу сурани Убайга ўқиб беришга буюришидаги ҳикмат эса, Убайга Қуръон лафзларини, оҳангларини, тўхташ жойларини билдиришдир. Чунки Қуръон оҳанги шариат тузиб қўйган услубга биноандир. Оҳангининг ҳар зарбида нафслар таъсири бордир.

Ва яна айтиладики, Қуръонни моҳир, улуғ ҳофизларга ўқиб бериш, шариат илмларини олишда тавозеъли бўлиш лозим, гарчи насабда, динда, фазилатда, мартабада, шуҳратда ва бошқа нарсаларда ўзидан паст бўлса ҳам.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср олдин айтган илмий ҳақиқатлардан бири ҳақида сўз юритсак. Бу кексалик ва ўлим сирларига оид бўлиб, бу мавзуга доир сўнгги илмий давоми...

3475 17:00 / 25.11.2020
Ибн Насавийнинг ҳузурига ўғирликда айбланган икки кишини олиб келишди. Насавий уларни ўтирғизиб, бир идишда сув келтиришни буюрди. Сувни ичаётиб, идишни атайин давоми...

2082 07:12 / 29.07.2019
СаволФитр садақасини моли нисобга етган одам берадими ёки ҳамма баровар бераверадими Фитр садақасини бериш учун қандай шартлари бор Олдиндан раҳматЖавобmdash давоми...

4384 15:00 / 22.05.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Айт .Менга ваҳий қилиндики, албатта, жинлардан бир неча нафари қулоқ осдилар ва дедилар .Биз ажойиб Қуръонни давоми...

2994 15:35 / 20.10.2019