1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Узлат офатлари

05:00 / 03.03.2017 4029 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билинг! Бошқаларнинг ёрдамидан фойдаланиш чиндан ҳам диний ва дунёвий мақсадлардандир. Бу фақат одамларга аралашиш орқали ҳосил бўлади.
Аралашишнинг фойдалари қуйидагилардир: илм ўрганиш ва ўргатиш, фойда бериш ва фойдаланиш, одобли бўлиш ва одобга ўргатиш, дўстлашиш ва дўстлик (бировга дўстлик қилиш), ҳуқуқларни адо этишда савобга эришиш, тавозеъга одатланиш, мана шу аҳволларни кўришдан тажрибалар олиш ва эътибор этиш. Булар одамларга аралашишдан ҳосил бўладиган фойдалар бўлиб, қуйида уларни муфассал баён этамиз:

1. Илм ўрганиш ва уни бошқаларга ўргатиш. Биз “Илм китоби”да унинг фазилатини зикр этган эдик. Аммо кимки фарзи кифоя илмни ўрганиб, илмларга чуқур киришишда муносиб натижани топмаса ва ибодат билан машғул бўлишликни афзал деб билса, узлатга чиқиши яхши. Агар шариат улумларида кўзга кўринишга қодир бўладиган бўлса, таълим олишдан олдин узлатга чекиниш катта йўқотиш, зиён ва талофатдир.
Шунинг учун ҳам Рабеъ ибн Ҳайсам бундай деб айтдилар: “Узлатга чиқишдан олдин ўқи, ўрган, бил. Диннинг асли илмдир. Авомнинг узлатида яхшилик йўқ”.
Баъзи уламолардан сўрашди: “Жоҳилнинг узлати ҳақида нима дейсиз?” Жавоб бериб айтишди: “Телбалик ва офат-у бало”. Унга айтишди: “Олим ҳақида нима дейсиз?” Жавоб бериб айтди: “Туя билан нима ишинг бор?! Уни ўз ҳолига қўй. Унинг ўзи билан бирга паҳмоқ оёғи ва ичадиган суви бор. Парвардигорига мулоқотда бўлгунига қадар хоҳлаган вақтда сув ичишга келади ва ўт-ўланларни ейди”. Бу ўринда олимнинг узлати юришга қуввати бор, ваҳший ҳайвонлардан ўзини ҳимоя этишга қодир, сув ва овқат топиш имконига молик туяга ўхшатилмоқда. Узлат агар олимдан бўлса, у шайтондан ва ёмонликка буюрадиган нафсидан ҳайиқмайди, қўрқмайди.
Аммо таълим беришда ният тўғри бўлса, унда улуғ савоб бор. Қачонки, таълим беришдан мақсад мансабга эришиш ва издошларни кўпайтириш бўлса, бу дин ҳалокатидир. Бунинг зикри “Илм китоби”да ўтди. Ушбу замонда ўрганувчиларнинг ёмон мақсадлари ғолиб бўлди. Дин улардан четланишни тақозо этади. Аллоҳ йўлида илм ахтарувчи ва илм олиш билан унга яқин бўлишни хоҳлаган толибга учраб қолинса, ундан четланиш жоиз эмас. Илмни ундан беркитиш ҳалол бўлмайди. Илмни Аллоҳдан бошқа учун ўргандик, деб айтувчиларнинг сўзлари билан алданиш лозим эмас. Илм ўрганиш фақат Аллоҳ йўлида деб билади. Бу билан у Қуръон, ҳадис, пайғамбарлар ва саҳобаларнинг сийратларини билиш ҳақидаги илмларга ишора этади. Бу илмлар Аллоҳдан қўрқиш ва оташи дўзахдан эҳтиёт бўлишни ўз ичига олади. Бу Аллоҳ таолодан қўрқишнинг вужудга келишида сабаб бўлади, агар ҳозир таъсир этмаса ҳам, келажакда ўз таъсирини билдиради. Аммо Калом илми (ақлий далиларга асосланган тавҳид илми) ва Хилоф илми (кучли далилларга асосланган фиқҳ илми) билан машғул бўлувчи роғибларини бу дунёда Аллоҳ таолога қайтармайди, балки бу илм соҳиблари умрларининг охиригача (унга бўлган) ўз рағбатларида давом этадилар.

2. Наф бериш ва нафланиш. Одамлардан фойда топиш касб ва муомала билан бўлади. Бунга муҳтож бўлган одам узлатни тарк этишга мажбур бўлади. Агар ўзида унга кифоя этадиган бир нарса бўлса, узлатга чиқиш афзалдир. Агар унда касб-кор орқали одамларга хайру-эҳсон этиш мақсади бўлса, унга бу ҳолат узлатга чиқишдан кўра фойдали ва афзалдир. Турли ваҳм ва фасод хаёлларсиз кашфиёт ва идрок орқали Аллоҳ таолони билиш ва У билан унс топиш бўлса, узлат унга фойдалидир.
Наф бериш – одамларга ё мол-дунёси, ё жисмоний куч-қуввати орқали уларнинг ҳожатларини раво этиш орқали фойда беришдир. Кимки шариат белгилаб берган ҳудудда шуни бажаришга қодир бўлса, бу унга узлатдан афзалдир, агар у узлатида нафл (зиёда) намоз ва жасадий амаллар билан машғул бўлмаса. Агар унга узлуксиз зикр ёки фикр орқали қалб билан бўладиган амал йўли очилган бўлса, бунга албатта ҳеч нарса тенг бўла олмайди.

3. Одобли бўлиш ва одоб-ахлоққа ўргатиш. Биз бунда одамларнинг беодоблигидан сабрда бўлиш ва уларнинг азиятларига бардош беришда иззат-нафсини синдириб, шаҳватни ўлдириб жаҳд этиш, деб биламиз. Ахлоқи комил бўлмаган одам ҳақида бу узлатдан афзалдир. Нафснинг риёзати, яъни уни азиятларга бардошли қилиб тарбиялашда фақат шу исталмайди, чунончи отни қўлга ўргатишдан танҳо шу нарса ирода этилмаганидек. Балки бундан мурод масофаларни босиб ўтиш мақсадида бир миниладиган арава ва туяга эга бўлишдир. Бу билан охират йўлини босиб ўтишдир. Бу миниладиган ҳайвоннинг ўзига яраша майлу-хоҳиши мавжуд. Уни ўз вақтида жиловлаб бўйсундириб олинмаса, йўлда олиб қочади. Бутун умри давомида бадан тарбияси билан машғул бўлган одам бир ҳайвондан ҳеч фойдаланмай, уни минмай, фақат унинг тишлаб ёки тепиб юборишидан эҳтиёт бўлиш мақсадида уни қўлга ўргатган одамга ўхшайди. Қасамки, бу фойдали. Аммо бундан барча мақсадлар ҳосил бўлмайди, чунончи бир роҳиб “Эй роҳиб”, деб чақирилса-ю, “Мен роҳиб эмасман, мен қутирган итман. Одамларни тишлаб олмаслик учун ўзимни роҳибликка-ҳибсга солдим”, деганига ўхшайди. Бу бир кишини тишлаб олганга тааллуқли бўлса яхши, лекин буни шунинг ўзига хос этиш лозим эмас.
Одоб-ахлоқ ўргатиш. Бу бошқаларни чиройли одобга ўргатиш, айтиб ўтилганидек, илмни тарқатишга йўл топганидек, офатларнинг сир-асрорини билишда бу орқали имконият ҳосил этади.

4. Чиройли суҳбатни талаб этиш ва суҳбатдош бўлиш. Аҳли тақволар билан суҳбатда бўлишга ўхшаб баъзан бу мустаҳаб бўлади. Мақсад танҳолик азобидан қалбларни шодлантиришдир. Куннинг баъзи соатларида бир оз, яъни қолган вақтларини фасод этмайдиган одам билан суҳбатдош бўлиш лозим бўлади. У билан мулоқотда бўлганда ўзаро суҳбатлари дин ишлари ҳақида бўлишга ҳарис бўлади.

5. Савобга эга бўлиш ва савоб етказиш. 
Биринчиси – савобга эга бўлиш. Жанозаларга ҳозир бўлиш, касал-бетобларни бориб кўриш, никоҳ маросимларида иштирок этиш ва чақирилган жойларга бориш – буларда бир жиҳатдан савоб бўлади ва мўмин қалбига хурсандчилик киради.  
Иккинчиси – одамлар унга таъзия билдиришлари ё уни табриклашлари ёки бетоблигида зиёрат этишлари учун уй эшикларини одамларга очиб қўйиш. Улар бу билан савобларга эришадилар. Шу каби у агар олимлар жумласидан бўлса, ўзини зиёрат этишларига изн беради.
Лекин бу аралашишларнинг савобини унинг офатлари билан ўлчаб кўриш лозим. Узлатми ёки аралашишми оғир келади. Аксари салафи солиҳлар узлатни аралашишдан ортиқ кўришган. 

6. Тавозу. Ёлғизликда унга қодир бўлмайди. Баъзан кибрлик узлатни ихтиёр этишда сабаб бўлади. Кибрлик хос маросимларда уни хизмат қилиш ва юқорига кўтаришда ман этади. Балки ўзининг назарида мартабаси ёки шунга ўхшаш даражаси улуғлиги учун уларга аралашишдан узлат уни юқорига кўтаради. Ундан бу сифатларининг аломати – ўзининг зиёрат этилишини яхши кўради ва уларни зиёрат этишни ёмон кўради. Султонларга яқин бўлишдан хурсанд бўлади. Авом халқ унинг эшиги олдида жам бўлишидан шод бўлади. Јўлини ўпишларини яхши кўради. Шу сабабларга кўра узлатга чиқиш жоҳилликдир, зеро тавозу катта мансаб соҳибини ерга урмайди.    
Узлатнинг фойда ва зарарлари. “Узлатга чиқиш яхшими ёки узлатга чиқмаслик яхшими?” деган мутлоқ ҳукмни хато қилиб рўёбга чиқаради. Балки шахс ва унинг ҳолига, аралашувчи ва унинг ҳолига аралашишга боис бўлган нарсага, аралашиш сабабидан ўтиб кетган фойдага қараш лозим бўлади. ¤тган фойда ҳосил бўлган нарсага қиёс этилади. Шу вақтда ҳақиқат маълум бўлади ва афзаллик равшан билинади.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Одамларга аралашмай, улардан іисилиш адоватни келтириб чиқаради, улар билан зиёда кенглик ва шодликда бўлиш ёшликни келтириб чиқаради. Шунинг учун кенглик ва торликнинг ўртасида бўл! Кимки бундан бошқачароқ гапирадиган бўлса, у хато қилур”. Ҳақиқатдан ҳам бу бир ҳолат тўғрисидаги хабарлардир. Ҳолатда унга хилоф этувчига бу ҳолат билан ҳукм этиш жоиз бўлмайди.  
Агар “Узлатнинг одоблари нима?” деб сўралса, биз жавоб бериб айтамизки, узлатга чекинувчи узлати билан одамлардан ёмонлигини бас этишни ният этиши, ёмонларнинг ёмонидан саломат бўлишини талаб қилиши, мусулмонлар ҳуқуқларини адо этишдаги офат қусурларидан халос бўлиши, Аллоҳ таоло ибодатида доимий бўлиш учун бутун ҳимматни бериши лозим. Булар равшан бўлган одоблар.
Узлатчи чекинган хилватида илм ва амал, зикр ва фикрда доим бўлсин ва узлат меваларини териб олсин. Вақтини мусаффо этиш мақсадида одамларни унга кўп ташриф ва зиёрат этишларидан ман этсин. Уларнинг хабарларини тинглашдан тўхтасин, шаҳардаги ёлғон-яшиқ сўзларга қулоқ солишдан ва одамлар машҳур бўладиган нарсалардан ўзини эҳтиёт этсин. Чиндан ҳам буларнинг барчаси қалбда ўрин олади, ҳатто намоз вақтида хотирага келади. Турли хабарларнинг қулоқіа чалиниши гўё ерга уруғ тушганга ўхшайди. Ґаёт маишатида озига қаноат этсин. Қаноатли бўлмаса, одамларга аралашувда кўпроқ бўлишга мажбур бўлади.
Одамлардан дучор бўлган азиятларга сабр-бардошли бўлсин. Узлатга чекиниши сабабидан ва аралашувни тарк этишда одамларнинг мақтов ёки ҳаракатларига қулоқ осмасин. Уларнинг ҳаммаси қалбга таъсир этади ва охират йўлида давом этишидан тўхтатади.
Ўзига белгилаб олган вазифа захматидан бир соат истироҳат этиш учун суҳбатдоши бўлсин. Бунда куннинг бошқа соатларини ўз вазифаси билан ўтказишга ёрдам бўлади. Дунёдан тамъ арқонини узмагунига қадар узлатда ҳақиқий сабр бўлмайди. Одам орзу-умидларини қисқа этмагунига қадар тамъси кесилмайди. У агар эрталабга дохил бўлса, кечга етиб бормайман, агар кечга дохил бўлса, эрталабга етиб боролмайман, деб тақдир этади. Шундай қилса, куннинг ўтишида сабр этиши осон кечади.
Қачон ёлғизликдан қалби сиқилса, ўлимни ва қабрда ёлғиз қолишини кўп ўйласин. Қатъий бўлсинки, дарҳақиқат Аллоҳнинг зикридан ва маърифатидан қалбида ҳосил бўлмаса, Аллоҳ билан унс топмайди. Ва ўлимдан кейин ёлғизлик даҳшатига тоқат эта олмайди. Чиндан ҳам кимки Аллоҳ зикри ва маърифатидан унс олса, ўлим унинг доимий суҳбатдоши бўлади. Чунончи, шуҳадолар ҳақида Аллоҳ таоло марҳамат іилиб айтади: “Балки улар ҳаётдирлар, Парвардигорлари ҳузурида ризқланадилар” (Оли-Имрон сураси, 129-оят). Баъзи саҳобаи киромлардан воридким, улар бундай дейишган эди: “Кичик жиҳоддан катта жиҳодга қайтдик”. (Бу сўздан мақсад, дарҳақиқат, уруш одатда душманнинг бир тарафида бўлади, аммо нафс билан бўладиган кураш бир қанча томонларда бґлади, масалан, истак-хоҳиш тарафи, шаҳват тарафига ўхшаш. Бу тарафларнинг ҳар бири билан алоҳида кураш олиб бориш инсонга уруш майдонида олиб борилган курашдан ҳам оғир кечади. Шунинг учун ҳам нафс билан олиб борилган кураш катта жиҳод, деб номланган... – тарж.)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мусулмонларнинг Андалусиясидан бизга 30 та китоб қолди. Ўша китобларни ўқиб, атомни парчалашга эришдик. Агар биз ёқиб юборган ана ўша буюк Ислом цивилизациясига давоми...

1910 21:11 / 16.11.2022
Тамакининг шаръий ҳукмиНабий соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳам, саҳоба ва тобеъинлар даврида ҳам тамаки ва нос деган нарсалар бўлмаган. Тўғрироғи ўша давоми...

5728 05:00 / 02.03.2017
Охирги пайтда кишиларда хотира пасайиши ва унутувчанликдан шикоятлар кўпайган. Бунга турли сабаблар келтирилади. Одамлар айбни турли нарсалар ва ҳатто атрофдаги давоми...

33983 20:27 / 22.08.2017
Умму Гулсум бинти Уқба ибн Абу Муъайт розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг.Одамларнинг орасини ислоҳ қилувчи одам давоми...

3148 05:00 / 03.03.2017