1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Амри-маъруф ва наҳий мункарнинг арконлари

05:00 / 03.03.2017 3347 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билинг! Дарҳақиқат, амри-маъруф ва наҳий-мункарнинг тўрт аркони бор:

Биринчи рукн. Инкор этувчи шахс мукаллаф, мусулмон ва қодир бўлиши. Бу инкор этишнинг вожиб бўлишидаги шартдир.
Ҳалол билан ҳаромнинг фарқига борувчи ёш бола мункар нарсани инкор этиши мумкин ва бунга савоб олади, лекин унга инкор этиш вожиб эмас.
Аммо айрим уламолар ихтор этувчининг адолатли бўлишини эътиборга олиб бундай деганлар: “Фосиқ одам муҳтасиб (тафтишчи, назоратчи) бўлиши мумкин эмас”. Ва айтган сўзларига Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримасини далил қилиб келтирадилар: “Одамларни яхшиликка амр этасизларми, ваҳоланки ўзларингизни унутасизлар” (Бақара сураси, 44-оят). Уларга бу борада бирон-бир ҳужжат йўқ.    
Айрим уламолар инкор этувчига имом ёки ҳоким томонидан ижозат берилган бўлиши шарт, деб айтадилар. Улар раъийятнинг баъзи бирлари муҳтасиблик билан машғул бўлишларига ижозат бермайдилар. Бу фосиддир. Зеро, оммавий оят ва хабарлар шунга далолат этадики, чиндан ҳам хар бир киши мункар ишни кўриб туриб унга сукут этса, осий бўлади. Имомнинг изни билан таъйинлаш – ҳукмронликдир.
Ажабланарлиси шу ердаки, рофизийлар бунга яна зиёда этишиб айтдилар: “Маъсум имом зоҳир бўлмагунига қадар амри-маъруф жоиз бўлмайди”. Ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб қозининг олдига келганларида уларга жавоб тариқасида бундай деб айтилади: “Амри-маъруф сизларга ёрдам беради. Сизларга зулм этган одамнинг қўлидан ҳақ-ҳуқуқларингизни талаб этишингиз наҳий-мункардир”. Маъсум имомнинг замони етиб келмади, зеро у ҳорифгача зоҳир бўлмади.
Агар айтилсаки, амри-маъруфда маҳкумларга нисбатан салтанат ва ҳокимликнинг исботи бор. Шунинг учун ҳам мусулмоннинг устидан кофир учун амри-маъруф собит бўлмайди, у ҳақ бўлса ҳам. Раъийятдан айримларига фақат султон томонидан берилган ишонч-изн билангина амри-маъруф исбот бўлиши лозим бўлади.
Биз айтамизки, кофир одам амри-маъруфда ҳукм ва иззат бўлгани учун бундан монъедир. Аммо мусулмонларнинг айримлари бунга мустаҳиқдирлар. Бу диннинг иззати ва маърифатидир.

Билинг! Муҳтасибликда беш даража бор:        
1. Билдириш.                               
2. Латиф сўзлар билан тушунтириш. 
3. Сўкиш (ҳақорат этиш), куч ишлатиш. Биз фаҳш сўзлар билан ҳақорат этишни айтаётганимиз йўқ. Балки унга қарата бундай деймиз: “Эй жоҳил! Ҳой аҳмоқ! Аллоҳ таолодан қўрқмайсанми?” Шунга ўхшаш ғализ хитоблар билан унга хитоб этамиз.
4. Қаҳр билан ман этиш. Ўйин-кулгу асбобларини синдириш, маст этувчи ичимликларни тўкиш каби.
5. Қўрқитиш ва уриш билан таҳдид этиш ёки тўғридан-тўғри уни уриш, ҳатто у қилаётган ишидан қайтади. Бу даражанинг ўзи имомга муҳтож бўлади, зеро имомнинг рухсатисиз фитна бўлиши мумкин.

Салафи солиҳларнинг ҳокимлар устидан муҳтасиблик одатларининг давомийлиги барчаларининг ваколатга муҳтож бўлмаганликлари билан қатъий бўлган.
Агар “Боланинг отага, қулнинг хожасига, хотиннинг эрига ва раъийятнинг ҳокимга муҳтасиблиги собит бўладими?” деб  сўралса, жавоб бериб айтамиз: “Васийликнинг асли ҳар бир киши учун собитдир. Биз муҳтасиблик учун бешта даражани тартиб этдик. Фарзанд муҳтасибликда аввал билдириши, сўнг ваъзу-насиҳатни лутф билан қилмоғи лозим бўлади. У бешинчи даражада чолғу-асбобларидан бўлган удни синдириши, маст этувчи ичимликни тўкиши ва шунга ўхшаш ишларни амалга оширади. Шу даражадаги тартибни қул ва хотинда жорий этиш лозим бўлади.      
Аммо раъийятнинг султон билан бўладиган муҳтасиблиги фарзанднинг отасига нисбатан бўлган муҳтасиблик ишидан кўра қаттиқроқ бўлади. Султонга фақат билдириш ва насиҳат бўлади, холос.          
Инкор этувчи инкорга қодир бўлиши шарт этилади. Аммо ожиз фақат қалби билан инкор этади, холос.
Ҳиссий ожизликда вожибнинг соқит бўлиши тўхтамайди, балки ҳиссий ожизликда ёмонликнинг хавфи унга етишади. Бу ожизлик маъносида бўлади.
Шу каби агар инкор этишининг фойдаси бўлмаслигини билса. Бу тўрт ҳолатга бўлинади:

1. Мункар, ярамас нарса унинг сўзи ёки амали билан, ҳеч бир ёмонликсиз зоил бўлишини билиши. Бас, унга инкор этиши вожиб бўлади.
2. Сўзлаши фойда бермаслигини билиши, агар гапириб амри-маъруф этса, калтак ейди. Бас, бу ҳолда ундан вожиблик кўтарилади.
3. Инкор этиши фойда бермаслигини билиши, лекин ўзига бирон-бир ёмонлик этилишидан қўрқмайди. Фойдаси бўлмагани учун унга амри-маъруф вожиб бўлмайди. Лекин Ислом шиорини изҳор этиш ва дин-диёнатни эсга солиш мустаҳаб бўлади.
4. Ўзига ёмонлик етишини билиши, лекин ўзининг феъл-ҳаракати билан мункарни йўқотади. Масалан, чолғу асбобини синдиради, маст этувчи шаробни тўкиб ташлайди. Бунинг оқибатида калтакланишини яхши билади. Ундан бу борадаги вожиблик кўтарилади. Ҳадиси шарифда ворид бўлган сўзга мувофиқ мустаҳаблик қолади: “Жиҳоднинг энг афзали – золим султон ҳузурида ҳақ сўзни айтиш”.

Бир мусулмон кофирлар сафига ҳужум этиши ва ўлишини билса ҳам, уришиши жоизлигида хилоф йўқ. Лекин агар ўзини сафга ташлаган кўр кишига ўхшаб, унга ҳам кофирлар томонидан ёмонлик (калтак ейиш) бўлмаслигини билса, бу ҳолат ҳаромдир. Шу каби бир фосиқни бир қўлида маст этувчи шароб ва иккинчи қўлида қилич билан кўрса ва унга ароқ ичишлик ярамаслигини айтса, қилич билан бўйнини чопишини билади. Унга амри-маъруф айтиши жоиз бўлмайди, чунки ўзини фидо этгани билан бу ҳолат динга ижобий таъсир этмайди. Агар мункар (ярамас) ишни йўқ этишга қодир бўлса, шунда унинг инкор этиши мустаҳаб (яхши) бўлади. Кофирлар ёки шунга ўхшаганлар сафига ўзини ташлаган одам каби қилган иш-ҳаракатининг самараси бўлади.

Агар инкор этувчи ўзи билан бирга бўлган дўстлари ҳам инкори сабабидан урилишларини билса, унга муҳтасиблик жоиз бўлмайди, чунки у мункар нарсани қайтаришдан ожиз бўлиш билан бирга бошқа бир мункар (ярамас) ишни бошлаб беради. Унда бу ярамасликларни инкор этишда куч-қувват йўқ. Биз бу ерда “билса”, деганимизда “гумони ғолиб бўлса”, деган маънони кўзда тутамиз. Демак, ўзига ёмонлик етишади, деган гумони ғолиб бўлса, унга инкор этишлик вожиб бўлмайди. Агар гумонида унга ёмонлик бўлмайди, деган гумон ғолиблик қилса, инкор этиши вожиб бўлади. Қўрқишлик ҳолати, ўта даражадаги шижоат эътиборга олинмайди, балки мўътадил табиат, соғлом мижоз қилиборда бўлади. “Макруҳ”, деган сўздан “уруш” ёки “ўлдириш”ни ирода этамиз. Мол ўғирлаш ҳам шу кабидир. Шаҳарда юзига қора суртилиб сазойи этилади. Аммо ҳақорат ва сўкишда узр билан сукут этилмайди, чунки кўпинча амри-маъруф этувчи бу ҳолатга йўлиқади.

Иккинчи рукн. Муҳтасибликда инкор этилаётган нарса ўша вақтда зоҳиран мавжуд бўлиши. “Инкор этилаётган нарса”дан мурод шариатда бўлиши рад этилган нарсадир. “Мункар” маъсиятдан кўра оммавийроқдир. Шу ўринда бир киши бир бола ёки бир мажнун маст этувчи шароб-ароқ ичаётганини кўрса, унга ароқни тўкишлик ва уни ичишдан уларни ман этиши вожиб бўлади. Шу каби агар бир мажнун киши бир мажнуна хотин ёки ҳайвон билан зино этаётганини кўрса, унга уларни бу разолатдан қайтариш вожиб бўлади. “Ўша вақтда мавжуд”, деган сўзимиздан ароқни ичиб бўлгандан эҳтироз (сақланиш) этиш (назарда тутилади). Шу каби бу ҳолат ягона бўлмайди. Иккинчи ҳолатда пайдо бўлишидан ҳам эҳтироз (сақланиш) этиш бордир. Масалан, бир далил билан билинадики, бу одам кечаси албатта ароқ ичишга қасд этган. Унга нисбатан ваъзу-насиҳат этади, муҳтасиблик қилмайди.
“Зоҳиран”, деган сўзимиздан уй эшикларини ёпиб олиб, уйида маъсият-гуноҳ қиладиган кишидан эҳтироз (сақланиш) тушунилади, чунки унинг орқасидан бориб жосуслик қилиш жоиз бўлмайди. Агар ҳовлидан ташқарида турган кишига билдириб, масалан, сурнай ва танбурлар овози кабиларни эшиттирса, уни эшитган одам ҳовлига кириб, ўйин-кулги асбобларини синдиради. Агар ароқ ҳиди келиб турса, зоҳирий сўз шуки, уни инкор этиш жоиздир.    
Мункар нарсани инкор этишда мункарлиги ҳеч бир ижтиҳодсиз маълум бўлиши шарт этилади. Барча нарса ижтиҳодга муҳтож бўлади. Бунда муҳтасиблик бўлмайди. Шунга кўра, шофеъий мазҳабидаги бир одамнинг “Бисмиллаҳ...”ни тарк қилиб овқат тановул этишини ҳанафий мазҳабидаги одам инкор этмайди. Шофеъий мазҳабидаги одам ҳанафий мазҳабидаги одамнинг маст этмайдиган озгина набиз ичишини инкор этмайди. 

Учинчи рукн. Бу инкор этилаётган одам. Унинг сифатида инсон бўлиши кифоя этади. Уни мукаллаф (шариат амалини бажаришга лойиқ инсон) бўлиши шарт қилинмайди. Шу каби ёш бола ва мажнун-телбага инкор этишни муқаддам баён этган эдик.

Тўртинчи рукн. Иҳтисоб (муҳтасаблик)нинг ўзи. Унинг бир қатор даража ва одоблари бор:

1. Мункар нарса очиқ-ойдин билиниши. Инкор этувчи бошқаларнинг ҳовлисига қулоқ солиб, танбур овозини эшитишга ҳаракат этиши лозим бўлмайди. Ароқ ҳидини билиш учун ҳидлаб кўрмайди. Беркитилган сурнайни топиш учун кийимларини пайпасламайди. Бўлаётган ишлардан хабардор бўлиш учун қўшниларни ишга солмайди. Балки агар унга икки адолатли киши “Фалончи ароқ ичяпти”, деб гувоҳлик беришса, шу вақтда у ҳовлига кириши ва инкор этиши мумкин бўлади.
2. Мункар нарса нималигини билиш. Дарҳақиқат, жоҳил одам бир нарсани мункар деб гумон қилмаган ҳолда қилади. Агар унинг мункарлигини билса, ундан юз ўгиради. Бас, мункарни лутф билан билдириш вожиб бўлади. Унга тахминан шундай деб тушунтирилади ва айтилади: “Чиндан ҳам инсон олим бўлиб туғилмайди. Биз ҳам шариат ишларида жоҳил эдик, уламолар бизга ўргатишди. Балки сизнинг қишлоғингиз ёки жойингиз аҳли илмлардан холидир”. Шу каби унга лутф билан муомала этади. Бирон-бир азиятсиз у одам мункар нималигини билиб олади. Кимки мункарни баён этишда сукут балосидан ўзини тийса, четга олса ва уни беҳожат мусулмонга азият бериш офатига алиштирса, бас, у қонни сийдик билан ювганга ўхшайди. (Бу сўзнинг маъноси қуйидагича: мункар нарсани йўқ қилмоқчи бўлган киши уни иккинчи бир нарса билан нажосатни нажосат билан кеткизмоқчи бўлган одамга тамоман ўхшайди. Охир-оқибатда у бирон-бир нарсага эриша олмайди, фақат ўзини қийнагани қолади ва нажосат ҳам зиёда бўлса бўладики, лекин пок бўлмайди.)
3. Ваъз-насиҳат ва Аллоҳдан қўрқитиш билан қайтариш. Унга азобу-уқубатлар бўлиши ҳақидаги хабарларни келтиради. Салафи солиҳларнинг сийратларидан ҳикоя этади. Буларнинг барчаси шафқат ва лутф билан, ҳеч қандай куч ишлатмай ва ғазабланмай адо этилади. Бу ўринда катта бир офат борки, ундан сақланиш лозим бўлади. Бунда чиндан ҳам олим киши мункарни билдиришда ўзини илм билан азиз тутади, бошқа кишида бу нодонлик билан бўлади. Бунинг мисоли ўзини ёндириш билан бошқани ўтдан қутқармоқчи бўлган одамга ўхшайди. Бу ўта даражадаги нодонлик ва жоҳолатдир, катта тубанлик ва шайтон ғуруридир. Бу нарсанинг ўз мезони ва меъёри, ўлчови бор. Муҳтасаб ўзини бу мезон билан имтиҳондан ўтказиши лозим. Бу инсоннинг ўзи мункар нарсалардан сақланган бўлиши ёки бошқа одамни мункардан қайтариши муҳтасиблиги билан ўзгани мункардан қайтаришдан яхшироқдир. Агар муҳтасиблик унга қийин бўладиган бўлса ва ўзига оғирлик қилса, бошқа одам ўрнига бўлишини хоҳласа, шундай қилсин. Бунинг боиси – диндир, агар иш бунинг акси бўлса, бунда ўзининг ҳавойи нафсига эргашишлик бўлиб, инкор этиши билан халқ орасида мансабу-мартабасини изҳор этишга восита этувчидир. Бундай одам Аллоҳдан қўрқсин ва аввало ўзини иҳтисоб (текширсин) этсин.                                        
Довуд Тоийга айтишди: “Анави умаролар ҳузурига кириб, уларга амри-маъруф ва наҳий-мункар этадиган одам ҳақида хабар берсангиз”. У киши айтдилар: “Уни қамчилашларидан қўрқаман”. Унга айтишди: “У одам бунга чидайди”. У киши айтдилар: “Уни қилич билан ўлдиришларидан қўрқаман”. Унга айтишди: «У бунга ҳам бардош беради». У киши айтдилар: “Унга яширин касаллик – кеккайишга мубтало бўлишидан қўрқаман”.
4. Қаттиқ ва қўпол сўзлар билан ҳақорат этиш ҳамда қаттиққўл бўлиш. Бу даражага одатда латиф ва юмшоқ сўзлар билан мункардан қайтаришда ожиз бўлинганда, панду насиҳатни масхара қилиб, ярамас ишда давом этилганда келинади. Ҳақорат қилади ва сўкади, деганда биз фаҳш ва ёлғон сўзларни айтади, демаймиз. Балки унга: “Эй фосиқ, ҳой аҳмоқ, эй жоҳил, Аллоҳдан қўрқмайсанми?”, дейди, деб айтамиз. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломдан ҳикоя қилиб айтади: “Сизлардан ҳам ва Аллоҳдан бошқа ибодат этаётган нарсалардан безор бўлдим. Ақлларингизни ишлатмайсизларми” (Анбиё сураси, 67-оят).
5. Қўл билан ўзгартириш, ўйин-кулгу асбобларини синдириш, ароқни тўкиш ва уни босиб олинган жойдан чиқариб ташлаш каби. Бу даражанинг икки одоби бор: биринчиси – инкор этувчини таклиф этишдан ожиз бўлмаса, ўзгартиришни бошламаслик. Агар уни босиб олинган ердан чиқишга таклиф этиш имконига эга бўлса, уни тортиб ва итариб у ердан чиқариши лозим бўлмайди.          
Иккинчиси – ўйин-кулги асбобларини фасод ишга яроқсиз ҳолга келтириб синдириш. Бундан зиёдага ўтмайди. Ароқларни тўкишда агар иложи бўлса, унинг идишларини синдиришдан сақланади. Агар сақлашга қодир бўлмаса, унинг идишларини тош ёки шунга ўхшаш нарсага уриб синдиради. Идиш қийматлари ундан соқит бўлади, яъни унинг нархини тўламайди. Агар бадани билан ароқни тўсиб олса, ароқни тўкишга эришиш мақсадида баданига уришни қасд этади. Агар ароқ бўйни тор шиша идишларда бўлса ва уни тўкиш билан машғуллиги чўзилиб кетса ва фосиқлар унга етиб олиб, уни бу ишидан қайтармоқчи бўлишса, у вақтда бу идишларни синдириши мумкин, чунки бу узр бўлиб ҳисобланади. Шу каби ароқни тўкишда вақт ўтиб кетадиган ва машғулотига ҳалал етадиган бўлса, уни синдириши мумкинки, агар фосиқлардан эҳтиёт бўлмаса ҳам.
Агар айтилсаки: “Чолғу асбобларни дўқ-пўписа қилиб синдириш жоиз бўлмайди. Шу каби босиб олинган ҳовлидан бир одамни дўқ-пўписа билан судраб чиқиш жоиз эмасми?”
Биз жавоб бериб айтамиз: “Бунга ўхшаш нарсалар ҳокимларга жоиз бўлади. Раъийятнинг айрим якка одамларига жоиз эмас. Бу ўринда ижтиҳод йўли беркилгани сабаб қилиб кўрсатилади”.
6. Таҳдид солиш ва қўрқитиш. Агар буни қилишни ташламасанг, сени ундоқ қиламан, бундоқ этаман, деганга ўхшаш сўзларни айтиш билан таҳдид этиш. Буни уришни амалга оширишдан олдин, агар олдин айтишга имкон топса, айтади.
Бу даражадаги одоб-амалда бўлиши жоиз бўлмаган, масалан, уйингни талон-тарож этаман, хотинингни тортиб оламан, деган таҳдидлар билан қўрқитилмайди. Зеро, агар бу таҳдидни азмият билан айтса, бас, бу ҳаромдир. Агар беазмият йўли билан айтса, унда бу ёлғон бўлади.
7. Тўғридан-тўғри қўл ва оёқ билан уриш. Қурол ўқталмай, бошқа нарсалар билан уриш. Бу якка муҳтасибларга зарурат ва ҳожат миқдорида жоиздир. Агар мункар бартараф бўлса, урушдан тўхташ лозим бўлади.
8. Инкор этишда бир ўзи қодир бўлмаслик ва қурол ишлатадиган ёрдамчиларга муҳтож бўлиш, чунки фосиқ одам ҳам ўз ҳамтовоқларидан мадад олади ва бу нарса урушга олиб келади. Тўғрисини айтганда, бу ҳолат имом (ҳаким)нинг рухсатига муҳтож бўлади, чунки бу ҳолат фитна ва фасод ғалаёнига олиб келади.
Яна айтилишича, бу ўринда имомнинг изни шарт (этилмайди) эмас.

ФАСЛ

Муҳтасиблик одобларини муфассал зикр этдик. Қисқача қилиб айтганда, муҳтасибликни учта сифати бор:
Биринчи сифат – муҳтасиблик ўринларини, ҳудудлари ва уларнинг ўринларини билиш, бу борада шариат ҳудудида бўлиш.  
Иккинчи сифат – пархезкорлик. Пархезкор инсон бир нарсани билади, бирон-бир ғараз билан унга амал қилмайди.
Учинчи сифат – чиройли хулқ. Ўзини ушлаб туришдаги асл нарса – бу яхши хулқ. Дарҳақиқат, агар ғазаб қўзғалса, илм ва пархезкорликнинг ўзи табиатда чиройли хулқ бўлмаса, ғазабни бостира олмайди.
Муҳтасиблик одобларида яна турли алоқа ва муносабатларни озайтириш, тилёғламачиликни йўқотиш учун халқдан таъма этишни узишни тилга олиш мумкин. Баъзи салафи солиҳинлардан ҳикоя этилишича, улардан бирининг мушуги бўлган экан. Шу мушук учун у киши ҳар куни қассоб қўшнисидан баъзи-бир безларни олиб турарди. Ногоҳ қассобда бир мункар, ярамас ишни кўриб қолди. Ҳовлига кириб мушукни ташқарига чиқариб юборди. Сўнг қассобнинг ёмонлигини инкор этди. Шунда қассоб: “Бундан кейин мушугингга ҳеч нарса бермайман”, деб айтди. У зот айтди: “Мен мушукни ташқарига чиқариб ва сендан таъмани узганимдан кейин сенинг ишингни инкор этдим”. Бу тўғри. Агар киши одамлардан икки нарсада таъмасини узмаса, уларнинг ишларини инкор этишга қодир бўлмайди: биринчиси – одамлардан бўладиган лутф ва карам.    
Иккинчиси – ундан одамларнинг рози бўлишлари ва унга мадҳу-сано айтишлари.      
Аммо амри-маъруф ва наҳий-мункардаги мулойимлик ва юмшоқсўзлик – маълум ва муайяндир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда амр қилиб айтади: “Иккингиз унга (Фиръавнга) енгил, юмшоқ сўзни айтдингиз” (Тоҳа сураси, 44-оят.)      
Ривоят этилишича, Абу Дардо бир гуноҳкор одамнинг олдидан ўтиб қолдилар. Одамлар у гуноҳкорни сўкишарди. Шунда Абу Дардо айтдилар: “Агар бу одамни қудуқ ичида кўрсангизлар, уни қудуқдан чиқарармидингизлар?” Улар айтишди: “ Ҳа, уни чиқарардик.” Шунда Абу Дардо айтдилар: “Ундай бўлса, бу биродарларингизни ҳақорат этмангизлар. Сизларни офиятда сақлаган Аллоҳга ҳамд айтингизлар”. Улар айтишди: “Уни ёмон кўрмайликми?” Абу Дардо айтдилар: “Унинг амали ёмон кўрилади, агар ёмон амалини тарк этса, бас, у биродаримдир”.
Бир йигит кийимни ерга теккизиб бораётган эди. Салла ибн Ашямнинг асҳоблари у йигитни тиллари билан роса қаттиқ койишга ҳаракат этишди. Шунда Салла айтди: “Унинг ишини менга қўйиб беринглар”. Сўнг у йигитга қарата деди: “Эй акамнинг ўғли! (Эй жиян!) Сенда бир ишим бор”. У йигит айтди: “Нима иш у?” Салла айтди: “Мен кийимингизни кўтариб олишингизни дўст тутаман”. Ул йигит айтди: “Хўп бўлади. Кўзим, бошим устига”. Ва кийимини тепага кўтарди. Салла асҳобларига айтди: “Бу сизлар хоҳлагандан кўра яхшироқдир. Сизлар агар уни ҳақоратлаб, унга азият берганингизда, у ҳам албатта сизларни боплаб сўкарди”.      
Ҳасан никоҳ (куёв) тўйига даъват этилди. Тўйда кумуш жомда холва тарқатилди. Ҳасан кумуш жомни қўлларига олиб, унинг ичидаги холвани патирга ағдардилар ва насиба олдилар. Шунда ёнларидаги одам деди: “Бу сукутдаги наҳий, яъни сукут билан қайтариш”. (Олтин-кумуш идишда таом емакдан қайтарилинган... – тарж.) 

Минҳожул-қосидийн (Имоми Аҳмад ибн Қудома Мақдисий)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Динимизга, азалий урфодатларимизга, маънавият ва анъаналаримизга зид бўлган майхўрликнинг Мовароуннаҳр заминига кириб, авж олишидан ҳукмдорлару миллатнинг кўзи давоми...

3494 05:00 / 04.03.2017
. . Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва икки жавробларига ҳамда кавушларига масҳ давоми...

3078 13:00 / 07.01.2021
Луълуъ ва анбарда ҳеч нарса йўқ. Луълуъ ndash дур. Анбар ndash кит ютиб, оғзидан қайта чиқариб юборган денгизда ўсадиган аччиқ хушбўй ўсимлик. Сувости бойликлари давоми...

174 19:00 / 18 декабрь
Намозхон таҳорати кетганини гумон қилсаю, масжиддан чиқса ёки масжид ташқарисидаги сафдан ўтиб кетса, кейин таҳорати кетмагани аён бўлса ҳам, намози бузилиши давоми...

3097 00:00 / 18.11.2022