1447 йил 26 жумадис сони | 2025 йил 17 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўғриликнинг жазоси

08:00 / 24.11.2020 3456 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Абдулмалик Ҳамадоний ўзининг «Тарих» китобида шундай ёзади: «Азудуддавлага баланд тоғ устида бир неча курдлар йўлтўсарлик қилаётгани ҳақида хабар келди. Лекин уларни йўқотишга куч етарли эмас эди. Азудуддавла бир савдогарни чақириб, унга иккита сандиқ юкланган хачир берди. Унга заҳар суртилган ширинликлар солинган эди. Халифа уларни ажойиб идишларга чиройли қилиб солдирди, ҳидини ҳам хушбўй қилишни буюрди. Савдогарга пул бериб, карвон билан борасан, бу нарсалар амирлардан бирининг хотинига совға экан деб айтасан деб буюрди. Савдогар карвонни бошлаб бораётган эди, бирдан қароқчилар ёпирилиб, унинг бор-будини, мато ва молларни талашди. Улардан бири бояги хачирни ҳам етаклаб, шериклари томонга қайтди. Карвондагилар ҳеч вақосиз қолишди. Қароқчилар хачирга юкланган иккита сандиқни очиб, иштаҳани қитиқлайдиган, чиройли, хушбўй ҳидли ширинликларни кўриб, ҳангу манг бўлиб қолишди. Дарҳол шерикларини чақириб, бор ширинликни паққос туширишди. Бироздан сўнг ҳаммаси тил тортмай ўлди. Савдогар қайтиб келиб, таланган ҳамма молларини қайтариб олди. Мен ёмонларнинг таъзири берилган бундай ҳийлани сира эшитмаганман».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
дунё оналарига йўлланган мактубБу гапларга ҳам анча йиллар бўлди. Ёшлигимда, бир куни уйни тозалаётган эдим. Уйда онамдан қолган ёдгорлик ndash эски биллур бир шиша давоми...

3748 14:56 / 25.10.2018
Тарихда ўтган шундай аёллар борки, уларнинг баъзилари эрлари билан, баъзилари фарзандлари билан ва яна бошқалари оталари билан машҳур бўлишган. Аммо сиз ҳеч давоми...

3432 20:01 / 14.08.2019
Абу Омир айтади .Бир дўстимиз айтиб берди .Муҳаммад ибн Восий оғирлашиб қолганида кўп инсонлар унинг олдига зиёратга келишди. Мен ҳам уни кўргани кирдим. Кимдир давоми...

2892 11:40 / 08.02.2021
Неъматларнинг асллари ҳам беҳисоб ва кўп. Уларнинг энг аввалгиси Аллоҳ таолога ва унинг ҳузуридан келган нарсаларга иймон келтириш ҳамда У зот буюрган ва вожиб давоми...

2847 13:45 / 07.01.2019
Аудиолар

214097 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

133293 14:35 / 11.08.2021