1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ночорга ёрдам беришнинг мукофоти

11:11 / 14.10.2020 3025 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: «Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб, «Буни нима қиласиз?» дедим. Аёл: «Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси», деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди: «Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман». Ичимда: «Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?» дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, «Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг», дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. 

Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. «Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин» десам, улар ҳам: «Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин», дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, «Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!» десам, улар «Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз», дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: «Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим», дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Солиҳ салафлардан бири қийин аҳволда қолди. Очликдан силласи қуриб, бир боққа кириб қолди. Қараса, дарахтда қипқизил олма пишиб турибди. Қўлини чўзиб, олмани бир давоми...

3303 08:00 / 20.12.2020
Ҳасан ибн Юнус Ҳарронийдан ривоят қилинади .Тушимда Амир Ҳожурни кўриб, .Роббинг сенга қандай муомала қилди, деб сўрадим. .Мени мағфират қилди,, деди. .Нима учун, деб давоми...

2091 09:05 / 20.10.2019
.Бошқалар фикри, эшиттиришини эшитаётган эдим. Бирдан унда Бангладешлик динидан қайтган шифокор аёл Таслима Несрин ҳақида гапириб қолишди. У аёл Қуръонни мазах давоми...

3974 13:00 / 27.11.2021
Савол Картада .сувара,, .дуррак,, .пирра,, .қора хотин, каби ўйинларни ўйнаш қимор бўладими Мумкинми, ё мумкин эмасмиЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймОрага пул тикиб давоми...

12582 23:05 / 10.11.2018