1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Балоғатдан сўнг етимлик йўқ

19:05 / 19.09.2020 3141 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Балоғатга етмаган, отаси йўқ ёш бола «етим» дейилади. Отаси бор ёш бола етим эмас. Шунингдек, балоғат ёшига етгандан кейин ҳам етимлик қолмайди.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَفِظْتُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: لَا يُتْمَ بَعْدَ احْتِلَامٍ وَلَا صُمَاتَ يَوْمٍ إِلَى اللَّيْلِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Эҳтиломдан кейин етимлик йўқ, кундузи кечқурунгача жим юриш йўқ»ни ёдлаб олдим».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Эҳтилом – уйқуда жинсий алоқани кўриб, булғаниш. Бу ҳолат ўғил болаларнинг балоғатга етганлик аломати ҳисобланади. Бундан эса балоғатга етгандан кейин етимлик йўқ эканлиги келиб чиқади.

Ҳадиси шарифда зикр қилинган иккинчи масала жоҳилият даврининг ботил одатларидан бирини йўқ қилишдан иборатдир.

Жоҳилият пайтида кун бўйи, қоронғи тушгунча гапирмай юришни фазилат деб билишар ва баъзилар бу ишни қилар ҳам эдилар.

Ислом бу одатнинг номаъқул эканлигини эълон қилди. Кишининг фазли бунга ўхшаган мантиқсиз ишлар билан эмас, иймон-эътиқод, тақво ва солиҳ амал билан намоён бўлади.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: عُرِضْتُ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي الْجَيْشِ وَأَنَا ابْنُ أَرْبَعَ عَشْرَةَ سَنَةً فَلَمْ يَقْبَلْنِي، فَعُرِضْتُ عَلَيْهِ مِنْ قَابِلٍ فِي جَيْشٍ وَأَنَا ابْنُ خَمْسَ عَشْرَةَ سَنَةً فَقَبِلَنِي. قَالَ نَافِعٌ: وَحَدَّثْتُ بِهَذَا عُمَرَ بْنَ عَبْدِ الْعَزِيزِ، فَقَالَ: هَذَا حَدُّ مَا بَيْنَ الصَّغِيرِ وَالْكَبِيرِ. وَفِي رِوَايَةٍ: هَذَا حَدُّ مَا بَيْنَ الذُّرِّيَّةِ وَالْمُقَاتِلَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга лашкарда кўрсатилдим, ёшим эса ўн тўртда эди. Бас, у зот мени қабул қилмадилар. Кейин келгуси йили у зотга яна бир лашкарда кўрсатилдим, ёшим ўн бешда эди. Бас, у зот мени қабул қилдилар».

Нофеъ:

«Буни Умар ибн Абдулазизга айтган эдим, «Бу кичик билан катта орасидаги чегарадир», деди», деган.

Бошқа ривоятда:

«Мана шу – зурриёт билан жангчилар ўртасидаги чегарадир», дейилган.

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Баъзи уламолар ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб кўрсатиб, ўн беш ёшни балоғат ёши деган бўлсалар ҳам, кўпчилик уламолар «Ҳар ўлканинг мутахассислари балоғат ёшини ўша ернинг иқлими ва бошқа шарт-шароитларига қараб, масалани атрофлича ўрганиб чиқиб, белгилайди», деганлар.

Етим бола ўша ёшга етганда етимликдан чиқади ва васийсининг қарамоғидан ҳам чиқиб, ўзича яшай бошлайди.

Аммо унинг молини қўлига топшириш учун яна бошқа бир шарт юзага келиши керак. Икки одил киши унинг молни тўғри, исроф қилмай, оқилона тасарруф қила олиши ҳақида гувоҳлик берганларидан кейингина гувоҳлар ҳузурида ҳужжатлаштириб берилади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Фарзанд ўз волидини қул ҳолида кўриб, сотиб олиб, озод қилсагина давоми...

2248 17:00 / 30.10.2020
Қабрларни зиёрат қилиш. Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби бўйича, руҳ, яъни баёнга, нутқ қилишга ва хитобни фаҳмлашга қодир бўлган жон жасаднинг йўқ бўлиши билан йўқ давоми...

3143 19:00 / 12.04.2024
. . . . . . Аърофнинг охири, Раъд, Наҳл, .Бану Исроил,, shyМарям, Ҳажнинг биринчиси, Фурқон, давоми...

6632 19:00 / 21.07.2023
Маълумки, биз ҳозир техника технология, интеллектуал билим ва салоҳиятлар асрида яшамоқдамиз. Авваллари, барча соҳада бўлганидек, фиқҳ соҳасидаги муаммолар, давоми...

4440 05:00 / 18.01.2017