1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Спирт аралашган хушбўйлантирувчи атирларни сепиш мумкинми?

15:04 / 19.09.2020 4735 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум, бозорларда сотилаётган спирт аралашган ҳар турдаги хушбўйлантирувчи атирларни намоз ўқиётганда сепиш мумкинми? Қуръон оятлари ва ҳадис билан исботлаб беринг, илтимос.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аввало, билиб қўйингки, шариатнинг манбалари фақат Қуръон ва ҳадисдан иборат эмас. Балки ижмоъ ва қиёс ҳам бор. Шунингдек, масолиҳи мурсала, урф, «шаръу ман қоблана шаръун лана» ва бошқа манбалар ҳам бор. Ҳар бир нарсани Қуръон ва Ҳадис билан исботлаб беришни сўраш Қуръон ва Ҳадис асосида қабул қилинган манбаларни инкор қилиш бўлади. Иккинчидан, фатво сўровчи киши далил келтиришни талаб қилиши ҳам одоб доирасидан ташқари ҳисобланади.

Мен сизнинг саволингизга барча уламолар иттифоқ қилган гапни келтириш билан жавоб бераман:

Сиз «спирт» деб атаган нарса алкоголь моддалар жумласига киради. «Алкоголь» сўзи ажнабий тилдан кириб қолган, лекин ажнабийлар ҳам алкоголни арабча «ал-куҳл»дан олишганлиги маълум ва машҳур. Араб табиблари турли моддалардан олинган ал-куҳлни дори сифатида қўллашган. Ана шу алкоголь нарсалар шариат нуқтаи назаридан нажас ҳисобланмайди. Бу ҳукм «ҳамма нарсанинг асли покдир» қоидаси асосида бўлган. Хусусан, ўша алкоголь нарсалар холис ўзи бўлса ҳам, бошқа нарса аралаштирилмаган бўлса ҳам, ёки сувга аралаштирилган бўлса ҳам барибир. Шу билан бирга, «хамр», яъни ароқ ва ичимлик ичиб маст бўлиш учун тайёрлаб қўйилган нарсалар маънавий жиҳатдан нажосат ҳисобланади. Шунга биноан, шариат нуқтаи назаридан алкоголь – яъни спиртли нарсалар тиббий ҳожат учун ишлатиладиган қилиб тайёрланган бўлса, улардан терини, яраларни, тиббий асбоб-ускуналарни тозалаш учун, микробларни ўлдириш учун фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тиббий маънода ва тиббий ниятда тайёрлаб қўйилган спиртларни ҳиди яхши бўладиган атирлар учун ишлатилса бўлади, чунки бундаги баъзи бир моддалар фақат ана ўша спирт билангина эриши мумкин. Шунингдек, баъзи бир кремлар тайёрлашда ҳам мана шу нарса ишлатилади. Лекин бу ичиладиган, маст қилувчи хамр – ароқ ҳукмига кирмайди. Аммо алкоголь нарса маст қилувчи модда бўлганлиги учун уни ичиш, тановул қилиш мутлақо ҳаромдир.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг исмлари бизга У Зотнинг сифатларини ўргатади. Мисол учун Аллоҳ ndash Раҳмон ndash кофиру, мўминга меҳрибон, неъмат берувчидир. Ҳакам ndash ҳукм қилувчи, Раззоқ давоми...

4897 12:30 / 10.02.2019
Абдулазиз ибн Марвон Дамашққа ҳоким бўлиб борганида умавийлар ичида ундан кўра фасоҳатли гапирадиган, кучли баён қиладиган одам йўқ эди. Бундан бехабар давоми...

2156 08:03 / 11.12.2020
Аъмаш айтади .Мужаммиъ Таймий билан бирга эдим. У бир дирҳамга битта хурмо сотиб олаётган эди, бир тиланчи сотувчидан садақа сўради. Шунда Мужаммиъ сотувчига давоми...

2405 08:00 / 29.01.2020
Аллоҳ таоло....иффатлари туфайли билмаган киши уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар,, давоми...

2222 20:00 / 30.07.2019
Аудиолар

211106 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130364 14:35 / 11.08.2021