1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Роббинг билан машғул бўл!

08:10 / 11.05.2020 2409 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шарикдан ривоят қилинади: «Иброҳим ибн Адҳамдан Али билан Муовия ўртасида бўлиб ўтган ишлар ҳақида сўраган эдим, у йиғлаб юборди. Мен берган саволимдан афсусландим. Ниҳоят, у бошини кўтариб, шундай деди: «Ким ўзини билса, ўз нафси билан машғул бўлади. Ким Роббини таниса, бошқаларни қўйиб, Робби билан машғул бўлади».

Абу Ваҳбдан ривоят қилинади: «Бир киши дунё сўзларидан сўзлаб, гап сотаётган эди. Буни кўрган Иброҳим уни тўхтатиб, «Бу сўзинг билан дунёдан умид қиляпсанми?» деди. У: «Йўқ», деди. «Унга ишониб қоляпсанми?» деди. У: «Йўқ», деди. Шунда унга: «Нима иш қилсанг ҳам, бу дунёга умид қилма, унга ишониб қолма!» деб, бекорга гап сотишдан қайтарди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маймун ибн Меҳрон айтади .Бир роҳиб Умар ибн Абдулазизнинг олдига кирди. Умар ибн Абдулазиз ундан .Нима учун тинмай йиғлаяпсан, деб сўради. .Эй мўминларнинг амири, давоми...

2207 07:10 / 24.06.2019
Биз илм деганда фақат шаръий билимларни тушуниб юрганимизда, ҳазрат илм диний ёки дунёвий деган ўлчовга сиғмаслигини бизга англатдилар. Халқимиз Қуръон давоми...

2273 13:30 / 15.04.2021
Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам алАсомнинг мажлисига кириб, .Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизми, деб сўради. .Ҳа,, деди Ҳотам. .Намозни қандай ўқийсиз, сўради у яна. давоми...

4595 08:00 / 08.12.2020
Ҳакимул уммат, Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиҲазрати Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдиОдамлар иттифоқ, давоми...

2028 16:15 / 14.06.2019