1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Армонли келин

11:01 / 05.06.2020 4238 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нодир билан Нигоранинг оила қурганларига ҳам мана бир неча йил бўлди. Аллоҳ таоло буларга қиз фарзанд ҳам берди. Лекин Нигоранинг шунча йил яшаб ҳам, келинлик уйига меҳр қўёлмаётгани қайнотаси билан қайнонасини бир томондан ўйга толдирса, бир томондан ранжитарди. Нигора одобли, самимий бўлишига қарамасдан, барча ишларини ўз ота-онаси билан маслаҳатлашган ҳолда қилишини эри ҳам, қайнота-қайнонаси ҳам ҳеч ҳазм қилолмасди. Оқибат, майда-чуйда гап-сўзлар, келишмовчиликлар кўп бўлиб, Нигора қизлик уйига кетди. Вақт ўтиб, орага катта совуқчилик тушди. Қайнота-қайнонаси энди уни ёлғиз ўғли учун келин қилишни хоҳламаслигини айтгач, Нодир у билан ажрашишга қарор қилди.

Шу машмашалардан сўнг, орадан бир йилга яқин вақт ўтса-да, совуқ муносабатлар илимади…

Нодирнинг отаси бемор эди. Дарди кучайгандан-кучайиб, охири Яратганга сўнгги омонатини топширди. Қайнотасининг вафотини эшитган Нигоранинг эти музлаб қолди. Охирги пайтларда қилган ишларидан пушаймонлик ҳисси билан қийналиб юрганди. Қизалоғини кўтариб келинлик уйига кириб бориш, қайнота-қайнонасидан кечирим сўраб, эрининг кўнглига йўл топиш, яна бахтиёр ҳаётини давом эттиришни бир неча бора хаёлидан ўтказганди. Лекин, минг афсуски, буни амалга оширишга бир ўзининг журъати етмади. Атрофда унга далда бўладиган, ёрдам берадиган одам топилмаганди…

Мусибатни эшитган келин бир муддат қотиб қолди. Шартта қизчасини кўтариб, йўлга тушди…

Мусибат аҳллари ўзлари билан ўзлари овора, қолаверса, Нигорадан ҳам кечириб бўлмас хатолик ўтмаганлиги боис ҳеч ким уни келганига эътироз билдирмади. Нигора уйга хўнграб йиғлаган ҳолда кириб, қайнотасини сўнгги бор кўрди ва ичида тўлиб кетган, армонли кечиримларини сўради… Афсуски, қайнота унга жавоб қайтара олмасди…

Қилган ишидан минг пушаймонлигини айтиб, қайнонасидан ҳам кечирим сўради. Яқин қариндошлар Нигорани шу баҳонада уйда қолиши учун ҳаракат қилиб, Нодирни ҳам, қайнонасини ҳам кўндиришди.

Сўнг иккала ёшга насиҳат қилиб қўйишимизни айтиб, Нодир билан Нигорани бизнинг уйимизга олиб келишибди. Уларга аслида ҳаётнинг ўзи катта насиҳат қилиб бўлганди… Нигора қайнотасининг хизматини қилиб, розилигини топиб, дуоларини ололмагани учун, кўзларида ёш, қалбида аламли жуда катта изтироб бор эди.

Уларга насиҳатлар қилиб яраштириб ҳам қўйдик…

Улар кетгандан сўнг ўйга толдим. Шу ўринда, келиннинг ота-онаси, атрофидаги яқинларидан ҳам рости жуда ранжидим. Келинку майли, ёшлик қилгандир. Улар ҳаётда кўп нарсани кўришганку. Наҳотки ғурурлари қизларининг бир умрлик армонли ҳаётига тўсқинлик қилган бўлса. Ёки фарзандимизга дўстлик қиламиз деб, ортиқча меҳрибончилик сабаб душманлик қилиб қўйдимикан…

Адоғи йўқ хаёллар…

Нима учун буни қоғозга туширдик?! Сабаби, улуғларимиз бежизга бизга шундай таълим бермаганлар:

Агар ололмасанг ҳаётдан таълим,

Сенга бўлолмайди ҳеч ким муаллим.

Бугун Нодирага ўхшаб Ота-Онасининг уйида араз қилиб ўтирган қанча келинларимиз бор. Уларнинг маслаҳатгўй ота-оналари атрофга бир назар ташлашса, ёмон бўлмасди. Бу ёзганларимиз уларга бир сабоқ бўлсин, уларнинг ҳаётларида ҳам армонли ҳолат юзага келмасин, тезроқ оилалари тиклансин деган мақсадимиз бор.

Зеро, ҳаёт шунақа. Кимнингдир хатоси, кимгадир сабоқ бўлади, аслида.

Миршавкат Тўйчиев

«Беш-каппа» жоме масжиди имом-хатиби



Мавзуга оид мақолалар
Саҳар чоғида, атроф сокин, ҳаво мусаффо бир вақтда истиғфор айтишнинг ўзига хос гашти бор. Бу пайтда бедор бўлиш ndash таҳажжуд намози ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, давоми...

3598 10:00 / 19.06.2019
Ҳажга кетаётган бир киши Бағдодга келди. Унинг ёнида минг динорлик мунчоқ бор эди. Уни сотмоқчи эди, ҳеч ким олмади. Яхшилик билан ном чиқарган бир атторнинг олдига давоми...

4523 07:10 / 21.08.2019
Минглаб ватандошларимизнинг киндик қони тўкилган юртларини ташлаб, олис ва нотаниш ўлкаларга иш излаб боришларининг асл сабаби, у ерларда ўзбеклар дуч келаётган давоми...

3517 11:03 / 15.01.2020
Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳ Қоҳиранинг Шубра маҳалласида таваллуд топган. У Шайх Муҳаммад Барбарий раҳимаҳуллоҳ қироати ёзилган камсонли давоми...

2049 11:03 / 08.09.2020
Аудиолар

213192 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132412 14:35 / 11.08.2021