1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Шаръий илмларни ўрганиш услублари

05:00 / 02.03.2017 3344 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умуман ажамлар, хусусан курдлар Ислом илмларидан восита илмларига қаттиқ эътибор қаратишган. Восита (шаръий илмларга восита бўлгани учун шундай номланган) илмлари деганда арабий илмлар назарда тутилган бўлиб, унга сарф, наҳв, балоғат, мантиқ  ва шакл илми кабилар кирган. Қайси курд мадрасасида бўлсин илм талабига киришган толиб, биринчи бўлиб илмни феълларнинг тасрифидан бошларди. Бу сарф илмининг энг асосий ва энг муҳим қисмидир. Бу фаннинг бошқа масалаларига кейин эътибор қаратиларди. Бундан сўнг курдлардан бошқалар камдан-кам мурожаат қиладиган ўта қийин китоблар силсиласида наҳв илмини ўрганилади. Толиб бу силсилада охири ўқийдиган китоби Кофияга мулло Жомийнинг шарҳи бўларди.

Шаръий илмларга келсак, ақоидга жуда иҳтимом қилишган. Бунда охири ўқийдиган китоблари “Ақоидун-Насафия” бўлган. Сўнгра тафсирга ўтишган. Тафсир китобларидан энг эътибор берганлари Қози Байзовийнинг тафсирлари бўлган. Кейин фиқҳ ўқишган. Бу фанда муътамад китоблари муҳаққиқ имом Ибн Ҳажар Ҳайтамийнинг имом Нававийнинг “Минҳож”ларига шарҳ – “Туҳфатул-муҳтож” бўлган. Ушбу китоб толибларнинг мазкур фанда тўхтайдиган охирги бекатлари бўлган.  Усулул-фиқҳдаги манбалари Ибн Субкийнинг “Жамъул-жавомиъ”ига Жалол Муҳалийнинг шарҳи бўлган. (Орол аҳли асосан шофеъий мазҳабида бўлишганидан мазкур китобларни ўқишган – тарж.) 

Булардан кейин ҳадис илмлари, мусталаҳи, сийрат, Қуръон илмлари, қиёсий фиқҳ, тасаввуф ва адаб илмларини таълим олишган. Бу илмларга кам эътибор қаратишган. Балки кўп уламоларининг ҳадис ва сийратдаги илмий захираси ўта кам ёки умуман бўлмаган.

Уларнинг бошқа илмлардан кўра восита илмларига эътибор қаратишларининг асосий сабаби ажамлик тўсиғини ҳис қилганлари эди. Уларнинг ишонишларича, бу тўсиқни арабий илмлар, хусусан сарф илми, арабча сўзлаш калити – феъллар тасрифи  билан бошлаш орқали бартараф этиш мумкин эди. Маъоний, баён ва бадиъ илмлари ажамлик тўсиғини енгишни охирига етказувчи илмлар эканига шубҳа йўқ эди. Мантиқ, мунозара ва шакл илмлари эса уларга марғуб илмлар – ақоид ва тафсирлар мантиқий далиллар, мунозара ва шакл илмларининг турли услубларига бой бўлгани учун керак бўларди.

  Отам ҳам айни шу услубни лозим тутиши, бор эътиборини восита илмларига қаратиши ва шариат илмларида ҳар илмдан битта китоб билан кифояланадиган усул билан чекланиши керакдек эди. Аммо у киши восита илмларини ишончли манбаларидан олгандан кейин одатдаги анъанавий услубдан ташқарига чиқа бошладилар. 

Илм талабида ўтган кунларини ва шайхлардан илм олиш сафарларини зикр қилган пайтларида кўп марта менга айтардилар: “Талабаларнинг аксари шариат илмларидан гапдонликка ишқибоз эдилар. Уларнинг бор ғамлари қийин масалаларни ҳал қилишда ва фиқҳий алғоз (топишмоқ)ларни ечишда тенгдошларига мақтаниш эди. Аммо менинг эътиборим ишончли матнларини ёдлаш ва белгиланган китобларни ўрганишга қўшимча бошқа нарсаларга ҳам эди... Бор эҳтимомимни Қуръон тартили ва тажвидига қаратдим. Ичимда ғойибона уни ёдлашни орзу этардим. Амалда шундай бўлди ҳам, Қуръон ҳифзини жуда эрта бошладим. Фиқҳ илмидан сулукимга тегишли ибодатлар ва ҳукмларини ўрганишга эътибор қаратдим. Тасаввуф китоблари мени ўзига тортарди. Имом Ғаззолийнинг “Иҳёу улумид-дин” китоблари қўлга киритган ва ўқишга муккасидан кетган китобларимнинг аввалгиларидан эди. Шунингдек набавий сийратни ўрганишга ҳам шўнғигандим. Кўнглимда нафл тоат-ибодатларга рағбат уйғонганди. Энг катта орзуим бар вақтга эга бўлсамда, у сабабли тунги намозга ёрдам олсам эди. Менинг бу орзуим рўёбга чиққач, у мислиз хурсандчилигимга боис бўлди.

Талабаларнинг аксари менинг бу ишларимни масхара қилишарди. Мени чуқур кетиш, такаллуф қилиш ва баъзида катта шайхларга тақлидда айблашарди. Мени бу йўлга ўтганимни улар матнларни ёдлашда ва илмий масалаларни ечиш, муаммо ва ишораларни ҳал қилишда улар билан тенглаша  олмаслигимдан деб билишарди.”

Отам сўзларида давом этадилар: “Ҳақиқатда бошқа мажбуриятларимдан ташқари мен кўп вақтимни Қуръон тиловати, зикрлар ва вирдларни ёдлаш, нафл ибодатлар ва тун намозига сарфлар эдим. Талабалар эса вақтларининг ҳаммасини матнларни ёдлашга, дарсларини тайёрлаш ва такрорлашга ишлатишарди. Бундан келиб чиқиб мен улардан илмий малака, масала ва ҳукмларни ёдлашда ортда қолишим керак эди. Фикримча бир муддат шундай бўлди ҳам. Шайхлару толиблар наздида мен малака ва имконияти чекланган бола эдим. Кунлардан бир кун шайхлардан бири (отам менга бу шайхнинг исмини айтгандилар, афсус мен унутиб қўйдим. – муаллиф)навбат билан ҳаммамизга савол бериб, имтиҳон қила бошлади. Менга юзланиб мураккаб иборалардан хоҳлаганича савол бера бошлаганда, Аллоҳ мени тўғри жавобларга илҳомлантира бошлади. Шунда менга қараб шайх деди: “Дарҳақиқат сен олим эмас эдинг. Лекин Аллоҳ сенга олим бўл деди, олим бўлдинг..! ”

Отам менга илм талабидаги бу ҳолларини бир неча маротаба гапириб бергандилар. Бу билан падари бузрукворим мени Аллоҳ азза ва жалланинг: “Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга билдирур” (Бақара, 282) оятининг маъносига рўбарў қилмоқчи ва шаръий илмлар талабида касб қилиш мақомига қулашдан огоҳлантирмоқчи бўлардилар. Ваҳоланки бугунги толиби илмларнинг кўпчилиги шундай ҳолда... 

Менга бу сўзларини кўп такрорлардилар: “Ҳафта давомидаги дарслар машаққати сабабидан жума кечаси роҳат кечаси ҳисобланарди. (Бундан жума дам олиш куни экани ва жума кечасидан пайшанба кечаси мурод экани тушунилади. – тарж.) Зеро, у дам олиш ва роҳат куни бўлмиш жумага туташдир. Талабалар ушбу тун тонггача бедор бўлардилар, уни ўйин-кулгу, рақс ва ҳазил-мутойиба билан ўтказардилар. Ҳатто шу даражада чарчашардики, оғир уйқу сабабидан бомдод намозини қазо қилишар ва тонг отгандан кейин ҳам ухлаб ётишар эди”. 

Шариат толиблари хафтанинг энг афзал тунини ўйин ва бекорчиликка сарфлаб, сўнг жума бомдодини вақтида ўқишга бепарво бўлишларини отам менга аччиқ афсус-ла сўзлаб берардилар...  


(Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг “Бу менинг отамдир” китобидан).



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Билинг Бошқаларнинг ёрдамидан фойдаланиш чиндан ҳам диний ва дунёвий мақсадлардандир. Бу фақат одамларга аралашиш орқали ҳосил бўлади. Аралашишнинг фойдалари давоми...

4032 05:00 / 03.03.2017
Тамакининг шаръий ҳукмиНабий соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳам, саҳоба ва тобеъинлар даврида ҳам тамаки ва нос деган нарсалар бўлмаган. Тўғрироғи ўша давоми...

5740 05:00 / 02.03.2017
Тилни қабоҳатли гапсўзлардан тиймоқ ҳар бир инсон учун фарзи айндир. Чунки бу нарса катта гуноҳдир.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Набий саллаллоҳу алайҳи давоми...

3392 05:00 / 02.03.2017
Абу Тиҳя Ҳукайм ибн Саъддан ривоят қилинади.Алининг.Шошқалоқ, фоҳиша тарқатувчи ва сирни фош қилувчи бўлманглар. Ҳали ортингизда қаттиқ алам берувчи, ғамга давоми...

3771 05:00 / 03.03.2017