1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ ўта ҳилмлидир

11:08 / 08.02.2020 3562 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ

Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбларингиз касб қилган нарса учун тутадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта ҳилмлидир. (Бақара сураси, 225- оят).

«Беҳуда қасам» деганда ўйлаб-ўйламай, тил ўрганиб қолганидан ичиладиган қасамга айтилади. Айниқса, арабларда қасам лафзи осон чиқади, кўп ишлатилади. Бу туркий халқларда ҳар нарсага «Худо урсин» деяверишга ўхшайди.

Бир куни Пайғамбаримиз саҳобалардан бирлари билан йўлда юриб борар эдилар. Улар ов қилаётган кишиларнинг олдидан ўтиб қолишди. Шунда «Аллоҳга қасамки, урдим», «Аллоҳга қасамки, хато қилдим» деган овозлар эшитилди. Набий алайҳиссалом билан бирга кетаётган киши:

– Қасамхўр бўлишдими? – деб сўради. Набий алайҳиссалом:

– Йўқ, овчиларнинг қасами беҳуда бўлади. Каффорот ҳам, уқубат ҳам йўқ, – дедилар.

Қасам уч хил бўлади:

Биринчиси – беҳуда қасам. Бу, аввал айтганимиздек, тил ўрганиб қолиб, ҳуда-беҳудага қасам ичаверишдир. Бундай қасамга каффорот йўқ, гуноҳ ҳам бўлмайди. Лекин мусулмонлик одоби бўйича, қасам ичмаслик лозим. Бошқа оятда кўп қасам ичиш кофирларнинг иши экани айтилган.

Иккинчиси – ғамус қасам. Яъни билиб туриб, ёлғондан қасам ичиш. Бундай қасам катта гуноҳ бўлиб, истиғфор ва тавбани талаб қилади.

Учинчиси – мунъақида қасам. Яъни ният билан боғланган қасам. Келажакда бир ишни қилиш ёки қилмасликни ният этиб, қасд билан қасам ичиш. Бундай қасам ичган одам уни амалга ошира олмаса, каффорот бериши лозим бўлади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган Эй иймон келтирганлар Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда давоми...

3116 19:00 / 14.12.2021
Мусулмонларга фатҳу нусрат келиб, қалбларида касаллик борлар кофирларни дўст тутганларига афсуснадомат қилиб турганларида .Иймон келтирганлар давоми...

1034 19:00 / 29.10.2024
.Сенга .Албатта, Роббинг одамларни қамраб олгандир,, ndash деганимизни эсла. Биз сенга кўрсатган нарсаларни ва Қуръонда лаънатланган дарахтни фақат давоми...

2120 19:00 / 21.05.2024
.Агар улар Тавротга, Инжилга ва уларга Роббларидан нозил бўлган нарсага тўлиқ амал қилганларида эди, албатта, устиларидан ҳам, оёқлари остидан ҳам давоми...

1779 19:00 / 16.12.2024