1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Болага валийлик қилиш (биринчи мақола)

11:05 / 07.02.2020 1976 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Валийлик ота‑она ва қариндошларнинг бурчи ва ёш болаларнинг ҳаққидир.

Етти ёшдан балоғат ёшига етгунча бўлган болалар валийга, ўзидан катта раҳбарга муҳтождирлар. Бу ҳам, агар ота‑она бўлмаса, яқин қариндошларига юклатилади.

«Валийлик» араб тилидаги «валюн» сўзидан олинган бўлиб, «яқин бўлиш», «ишини қилиш» ва «ҳимоясига олиш» маъноларини билдиради.

Шариат истилоҳида эса «валийлик» баъзи кишиларга шариат берган ҳақ бўлиб, унинг эгаси у ила ўзгага гапини ўтказади. Бунда мазкур ўзганинг розилиги шарт эмас.

Мусулмон фарзандга ҳурлик, мукаллафлик ва мусулмонлик шарти ила асабалар ўз тартибларига биноан валий бўладилар.

«Асаба» сўзи «яқин турган», «ёпишган» деган маъноларни англатишини юқорида айтган эдик.

Шу маънода кишининг яқин эркак қариндошлари ҳам «асаба» дейилади. Чунки унга нисбатан бирор хавф-хатар туғилганда, ўша қариндошлар келиб, уни ўраб туриб, ҳимоя қиладилар. Ўзларининг ҳаётларини хавф остига қўйиб, ундан душманни даф қиладилар. Шунингдек, молиявий тўловларга ожиз бўлиб қолса ҳам, ўшалар тўлайдилар. Шунинг учун ҳам улар меросга ҳақли бўлганлар.

Асабага ота, бобо, ўғил, ўғилнинг ўғли, туғишган ака‑ука, ота бир ака‑ука, туғишган ака‑уканинг ўғиллари, туғишган амакилар, уларнинг ўғиллари ва бошқалар киради.

Асабалар уч хил бўлади:

1. Ўзи асаба.

Кишига аёл воситасисиз насаби қўшилган шахс.

2. Бошқанинг сабабидан асаба.

3. Бошқа билан бирга асаба.

Ўзи асаба бўлганлар тўрт жиҳатдан бўлади:

1. Ўғиллик жиҳатидан.

Бунга шахснинг ўғиллари ва ўғилларининг ўғиллари киради.

2. Оталик жиҳатидан.

Бунга шахснинг отаси ва отасининг отаси киради.

3. Ака‑укалик жиҳатидан.

Бунга туғишган ака‑укалар, ота бир ака‑укалар, туғишган ака‑укаларнинг ўғиллари, ота бир ака‑укаларнинг ўғиллари киради.

Она бир ака‑укалар ва уларнинг ўғиллари асабага кирмайди. Чунки улар она томондан улашгандирлар.

4. Амакилик жиҳатидан.

Бунга амаки, ота бир амаки, ўз амакисининг ўғли ва ота бир амакининг ўғиллари киради.

Ўзи асаба бўлганлар юқорида зикр қилинган тартибда валийликка даъвогар бўладилар.

Агар шахснинг ўзи асаба бўлган бир нечта қариндошлари бўлса, уларнинг бир-биридан устунлигини ажратишнинг ўзига хос услуби бор.

Шахсга асабалик жиҳатидан устунлигини аниқлаш:

Бунда олдин ўғиллик, кейин оталик, ундан сўнг ака‑укалик ва ниҳоят амакилик жиҳатлари туради.

Никоҳда ўғил бўлсин, қиз бўлсин, мусулмон фарзандга валий бўладиган шахсга бир неча шартлар қўйилади:

1. Ҳурлик.

Қул одам валий бўла олмайди.

2. Мукаллафлик.

Яъни, балоғатга етган ва оқил бўлиши.

3. Мусулмонлик.

Мусулмонмас одам мусулмон шахсга валий бўла олмайди.

Агар асабалардан валий бўлмаса,

Сўнгра она бўлади.

Онанинг никоҳда асабалардан кейин валий бўлиши имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг қавлларидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўз хотинларига бошқа эридан бўлган қизига валий бўлишига изн берганлар.

Сўнгра она томонидан бўлган қариндошлар яқинликлари тартибида бўладилар.

Бунда аввал қиз, кейин ўғилнинг қизи, қизнинг қизи, ўғилнинг ўғлининг қизи, ота бир, она бир опа‑сингил, ота бир опа‑сингил, она бир опа‑сингил бўлиб кетаверади.

Валийнинг қўл остида балоғатга етмаган ёш болалар, эси пастлар, жиннилар ва ақлида нуқсони борлар бўлади.

(Давоми бор)

«Бахтиёр оила» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эридан талоқ билан ёки эри ўлиб ажралган аёл киши белгиланган идда муддати тугамасдан бошқа киши билан никоҳланиши дуруст эмас. Бирор аёлга уйланмоқчи бўлган давоми...

1995 09:04 / 08 февраль
Бир йигит уйланиш ёшига етди. Онаси унга келин қидира бошлади. У ўғлига жуда кўп қизларни кўрсатди. Аммо ўғилга ҳеч бир қиз ёқмасди. Чунки, у очиқсочиқ кийинадиган давоми...

6220 13:30 / 20.07.2021
Исломда оилага унинг эрхотин, отаона ва болалардан иборатлиги асосида қаралади. Оиладаги муомалалар ўзаро ҳамкорлик, меҳрмуҳаббат асосида ўрнатилади ва олиб давоми...

4760 16:10 / 04.05.2019
Никоҳни эълон қилишнинг ҳикмати аввал ҳам айтиб ўтилди. Ўша эълон қилишда баъзи мусиқа овозлари ҳам ишлатилиши ҳадисларда келган. Шу билан бирга, никоҳ тўйларида давоми...

5524 12:30 / 02.03.2019