1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

76-боб. Уйларнинг энг яхшиси етимга яхшилик қилинган уйдир

15:30 / 05.02.2020 2451 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонларнинг уйлари ичида энг яхши уй етимга яхшилик қилинаётган уйдир. Мусулмонларнинг уйлари ичида энг ёмон уй етимга ёмонлик қилинаётган уйдир. Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз», деб икки бармоқлари билан ишора қилдилар».

Яъни бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар.

Замонамизда турли-туман танловлар ўтказиш одат тусига кириб қолди. Уларда турли қобилият ва афзалликларни аниқлаш ва уларга кишиларнинг эътиборини тортиш нияти ҳам бор.

Айтайлик, мусулмонлар жамиятида энг яхши хонадон танлови ўтказиладиган бўлди. Умумий маънода ўтказиладиган бу танловнинг ғолибини аниқлашга асосий ҳакам ушбу ҳадиси шариф бўлади. Мазкур танловда етимга яхшилик қилинаётган хонадон ғолиб бўлади.

Агар салбий маънода танлов ўтказиб, энг ёмон хонадонни аниқлаш керак бўлса ҳам, ушбу ҳадиси шариф ҳакам бўлади. Мазкур танловда етимга ёмонлик қилинаётган хонадон ғолиб бўлади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мусулмонлар ичида энг яхши уй етимга яхшилик қилинаётган уйлиги.

2. Мусулмонлар ичида энг ёмон уй етимга ёмонлик қилинаётган уйлиги.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва етимнинг кафили жаннатда кўрсаткич ва ўрта бармоқлар бирлашиб тургандек, бирга бўлиши.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳасандан ривоят қилинади.Ундан қўшнилар ҳақида сўрашди. Шунда у .Олдидан қирқ ҳовли, ортидан қирқта, ўнгидан қирқта, чапидан қирқта,, деди,.Шарҳ Шариат давоми...

1966 19:29 / 12.09.2019
Албатта, раҳмнинг ўзини узиш иложи йўқ нарсадир. Бу ерда раҳм орқали бўладиган қариндошлик алоқаларини узиш маъноси ҳақида сўз боради. Қатодадан ривоят давоми...

970 14:10 / 09.12.2025
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсон зотини Ўзи яратган нарсаларининг энг азизи, мукаррами ва гултожи қилгандир. У Зот ушбу ҳақиқатни Ўзининг охирги ва қиёматгача давоми...

3923 17:00 / 23.07.2022
176. Ҳилол ибн Ясофдан ривоят қилинади.Сувайд ибн Муқарриннинг ҳовлисида ипак сотаётган эдик. Шу пайт бир жория чиқиб, бир кишига ниманидир айтди. У киши эса унинг давоми...

2062 18:30 / 06.08.2020