1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Қасамингни яхшилик қилишингга тўсиқ қилма!

06:06 / 30.01.2020 2851 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ

Бақара Ичган қасамларингиз сабабли яхшилик қилиш, тақво қилиш ва одамлар орасини ислоҳ этишингизга Аллоҳни тўсиқ қилманг. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. (Бақара сураси, 224-оят)

Ушбу оятнинг тафсирида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва бошқа азизлар:

«Қасамингни яхшилик қилишингга тўсиқ қилма, қасамингнинг каффоротини бергин-да, яхшилик қилавер», – деганлар.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким қасам ичса ва қасам ичган нарсасидан яхшироқ ишни кўрса, қасамига каффорот бериб, яхши ишни қилаверсин», – деганлар.

Баъзилар «Фалон ишни қилмайман», – деб қасам ичиб қўяди. Кейин «Бу савобли ишни нимага қилмаяпсан?» – дейилса, «Қасам ичганман», – деб баҳона қилади. Бу оятда мана шу масалага ойдинлик киритиляпти.

Аслини олганда, қасам ичиш яхши иш эмас. Жиддий, ўзини билган одам керак ишни қасам ичмай ҳам қилаверади. Мабодо қасам ичиш лозим бўлиб қолса ҳам, бу қасам яхшилик амалга ошиши учун бўлиши керак. Аммо Аллоҳ таоло номи ила қасам ичишни яхшилик, тақво ва одамлар орасини ислоҳ қилишдек эзгуликларга тўсиқ этиб олиш мутлақо дуруст эмас. Мусулмонларнинг Исломга тўлиқ киришлари жараёнида жоҳилиятдан мерос бўлиб қолган шунга ўхшаш ишларни тўғри йўлга солишга ҳам эътибор берилади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Сен .Мен Аллоҳдан ўзга сиз илтижо қилаётганларга ибодат қилишдан қайтарилганман,, ndash деб айт. .Сизнинг ҳавойи нафсларингизга эргашмасманки, у ҳолда давоми...

569 14:00 / 23.12.2025
.Эй иймон келтирганлар Албатта, хамр, қимор, бутлар ва фол очар чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз, Моида давоми...

1514 14:00 / 20.04.2025
Аллоҳ таоло Мунофиқун сурасида шундай марҳамат қилади .Улар .Агар Мадинага қайтиб борсак, албатта, азиз хорни ундан чиқарур,, ndash дерлар. Ҳолбуки, азизлик давоми...

4052 05:43 / 19.12.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга давоми...

4194 12:00 / 04.01.2022
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021