1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Илм сари йўл

05:00 / 01.03.2017 3771 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Сенга Қуръонни бадбахт бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ" (Тоҳа сураси, 2 оят)
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Кимга Аллоҳ илм берса, демак у кишига кўплаб яхшиликни ирода қилибди.
Ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди", деб айтганлар.
(Муттафақун алайҳ).
– Тўғри англаш, ва яхши қасд қилиш Аллоҳнинг бандаларига берган неъматларининг энг улканидир.
– Киши ўз нафсидан ажабланиб, лол қолиши ақлининг ҳасадчи эканидандир. Ким нафсидан рози бўлса, унга нисбатан ғазабланувчилар кўп бўлади.
– Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Агар сен илмингдан ажабланиб, лол қолсанг билиб қўй, сен илмлиларнинг хос кишиларидан эмас экансан. Чунки илм Аллоҳ томонидан сен учун ҳадя эди. Сен ҳам ато қилинган ҳадя сабабли Аллоҳнинг ғазабини келтирмагин. Эҳтимол, Аллоҳ миянгдаги илмни бирор касаллик сабаб унуттириб юборар, сўнгра ўрганган ва ёд олган нарсаларинг эсдан чиқиб кетар.
Абдулмалик ибн Ториф ҳам аҳли илм ва зукко кишилардан эди. Унинг қулоғига бирор нарса чалиниши билан бир қайтаришга эҳтиёж сезардида ёдлаб олар эди. У денгиз сафарига чиқди. Қаттиқ бир қўрқинчга дуч келди. Шундан кейин ёд олган нарсалари эсида турмайдиган бўлиб қолди. У киши: "Мен касалликка учрадим, ўшанда ёд олган нарсаларим эсимдан чиқиб кетди. Хайрият бир неча йилдан кейин яна эсимга туша бошлади", деб айтдилар.
– Илминг кўплигидан шодланма! Кимнинг илми кўпайса дарди ҳам кўпаяди. Кимнинг мавқеъси баландласа, унинг масъулияти ҳам баландлайди. Кимнинг устида Аллоҳ неъматлари кўпайса, одамларни унга нисбатан эҳтиёжи ҳам кўпаяди.
– Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ: "Агар илмим озайса, қайғуим ҳам озаяди", дедилар.
– Озгина муваффақиятли илм кўпгина илмдан яхшироқдир.
– Ибн Муқаффаъ: "Илм ва фазилатни ҳордиқ чиқариш билан талаб қилиш аҳмоқликдир", дедилар.
– Жоҳиз айтди:
"Ҳасан ал Луълуъдан эшитдим, у: "Қирқ йил ўтди ҳамки, ётсам ҳам, ухласам ҳам, суянсам ҳам китобим кўксимда бўлди", деб айтди.
– Қатода роҳимаҳуллоҳ: "Қалам Аллоҳ томонидан бўлган неъматдир. Агар қалам бўлмаганида мен учун яшашдан маъно йўқ эди", деб айтди.
 – Ўқимайдиган ва амал қилмайдиган миллат ҳеч қачон йўлбошчи бўла олмайди.
– Муҳаммад Али Жаноҳ: "Дунёда мен таълим олмасдан ҳеч ким бўлмасам керак деб ўйлайман", деди.
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ: "Илмларнинг энг улуғи, Холиқингга яқинлаштирадиган ва Унинг розилигига етишишда кўмак берадиганидир", дедилар.
– Ким илмнинг олийсини таҳсил қилишга қодир бўла туриб, унинг паст қисмини таълим олишга машғул бўлса, худди буғдой яхши унум берадиган ерга жўхори эккан кишига ўхшайди. Ёки хурмо ва анжир яхши ҳосил берадиган ерга нўхот эккан кишига ўхшайди.
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ: "Жумбоқ ва қийин илм худди кучли дорига ўхшайди. У кучли баданга яроқли бўлсада, кучсиз баданни ҳалок қилади", дедилар.
Жоҳиз: "Аввалгиси кейингисига бирор нарса қолдирмабди", деб айтиладиган сўздан кўра илм ва уламоларга зарарли нарса йўқдир", деди.
Утба ибн Муслим роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
"Мен Ибн Умар билан 34 ой бирга бўлдим. Кўпинча у кишидан бирор нарса сўралса, у киши: "Билмайман", деб айтардилар.
Саъид ибн Мусаййаб бирор фатво айтсалар: "Аллоҳим! Мени ундан, уни мендан омонда қил", деб айтардилар.
Манфалутий айтдилар.
Баъзи одамлар менга: "Баъзилар сизни мақташга ғарқ бўлишмоқда, сиз уларни танобини тортиб қўймайсизми?" деб айтишганида, мен: "Бошқалар мени ёмонлашга ҳам ғарқ бўлишмоқда, мен уларга ҳеч нарса қилмаяпман. Яхшиси ёлғонларни ташлайин, шунда улар бир бирига тўқнашиб, эҳтимол ана шу жангда учқунлар учиб, одамларнинг оёғи остида беписанд бўлган ҳақиқатлар гавҳарини ёритиб бергач, уни қўлга кириташар", деди.

Манба: islom.uz 

Интернет материаллари асосида Анвар Аҳмад тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматлари беҳисоб экани ҳеч кимга сир эмас. У Зотнинг Ўзи Иброҳим сурасида .Агар Аллоҳнинг неъматини санасангиз, адоғига давоми...

1212 19:00 / 24 март
1. Авомларнинг даражаси. Савобнинг ҳосил бўлиши ила оқибатнинг яхши бўлиши. 2. Хосларнинг даражаси. Розилик ва яқинликнинг ҳосил бўлиши. 3. Хосларнинг хосининг давоми...

1618 19:00 / 01.10.2023
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу фарзандларидан бирига .Болагинам Аллоҳ таолодан шундай хавф қилгинки, агар сен Унинг ҳузурига ер аҳлининг барча ҳасанотларини давоми...

2133 19:00 / 08.10.2023
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло коинот ишларини жуфтлик асосида ташкил қилган. Ҳар бир нарса ўзига мувофиқ ёки зид келувчи жуфтига эгадир. Масалан, ернинг жуфти осмон, давоми...

3291 05:00 / 01.03.2017