1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлаши мумкин?

10:09 / 27.11.2019 5406 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу жараён жуда ҳам ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида бошқа бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади...

Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нариги бургут маълум муддат давомида бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди.

Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни кейинроқ тушуниб оласиз...

Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут уясига тухум қўяди ва бироз вақт ўтгач бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач (улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста-секин катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди...

Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши, бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонлари кўриб туриши учун, уядан, чамаси, беш метр узоқликка қўниб олиб, уни аста майдалаб ея бошлайди. Полапонлар уяда туриб чуғурлаб, ўзича шикоят қилиб бақира бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку... Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти.

Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикин?

Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...

Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади. Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.

Энг қизиғи, бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.

Ва, охири, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга ўргатишади. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатишади.

Бу биз учун фарзандларимизни тарбиялашимизда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, уларни балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Лекин, ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан, биз уларга учишни ўргатмоғимиз лозим! Она бургут шохчани улоқтириш орқали ўз фарзандаларига ота танлаши бежиз эмас. Ахир у фарзандлари халок бўлишини хоҳламайди. Шундоғам, бургутларнинг полапони бир-иккита бўлади, холос. Кўп эмас...

Ps: Ушбу воқеалар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билмайман. Лекин, ўқир эканман, Шайх ҳазратларининг «Бахтиёр оила» китобларида ўқиганим, ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчлари ёдимга тушди. Ота-онанинг фарзанди олдидаги энг биринчи бурчи унга муносиб ота ёки она танлаш, деб ёзилган эди китобда.

Гавҳар Насруллоҳ таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши чодирда ўтирган дарвешнинг олдидан ўтиб қолиб, шундай дедиndash Сенинг дўстинг кимndash Қалбим.ndash Суҳбатдошинг кимndash Сабр.ndash Нима билан вақтингни давоми...

1443 08:00 / 15.08.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Раббингизнинг Сизга ато этган барча неъмати ҳақида эса одамларга сўзлангrdquo, ndash деб марҳамат қилган. Зуҳо сураси, 11оят.Ушбу оятнинг давоми...

1635 11:45 / 30.08.2019
Америкалик тарихчи Теодор Лотроп Стоддард 18831950 шундай дейди .Исломнинг юксалиши, эҳтимол, инсоният тарихидаги энг ажойиб воқеадир. У унчалик маълум бўлмаган ерда, давоми...

1629 11:30 / 23.03.2022
Кийимни кийишда .бисмиллаҳ, айтилади ва қуйидаги дуо ўқилади. y . ,. .Саҳл ибн Муъоз ибн Анасдан, у киши ўз отаси розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2131 19:30 / 27.05.2020