1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима учун эргашамиз?

17:05 / 05.11.2019 2653 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш учун.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга ва (Унинг) Расулига итоат этингиз!” (Анфол сураси, 20-оят). Бу маънодаги оят Қуръони каримда такрор-такрор келган.

 

2. Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлиш учун.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир” (Оли Имрон сураси, 31-оят).

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Бандаларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатларининг аломати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашишдир”.

 

3. Фарз амалларда йўл қўйилган камчиликларнинг ўрнини тўлдириш учун.

 

4. Бидъат, залолатга берилиб кетишдан сақланиш учун. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим. Агар уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз. Булар – Аллоҳнинг китоби ва Менинг суннатимдир”, деганлар (Имом Молик ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашимизга ва унда бардавом бўлишимизга тавфиқ ато этсин!

Даврон Нурмуҳаммад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. Устидан қабр биринчи давоми...

2938 14:48 / 01.10.2023
Биз нима қилишимиз керакМавлид ҳақидаги хилофлар оз бўлса да, айрим кишилар ўртасида ҳануз бор. Мавлид ҳақиқатан ҳам бидъатмикин ёки жоиз, савобли амалмикин, давоми...

1825 16:50 / 11.10.2021
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг таржимаи ҳолларининг ўзи биз учун буюк намуна. Аввало, У зот алайҳиссалом биз каби оддий инсон бўлганлар ва буни ҳаммага эълон давоми...

3455 19:05 / 05.11.2019
Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларини давоми...

2182 12:46 / 11.10.2023
Аудиолар

230135 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148715 14:35 / 11.08.2021