1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ар-Раҳийм

09:44 / 25.10.2019 2439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

3. Ар-Раҳийм.

Латиф неъматлар берувчи.

Бу сифат хосроқ бўлиб, «Қиёмат куни фақат мўминларга раҳм қилувчи» маъносини англатади. Бу исм Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.

Аллоҳнинг ар-Раҳийм исми ат Таввоб, ал Ғофур, ар Роуф, ал Вадуд, ал Азиз сифатлари билан ёнма ён келган, чунки ар-Раҳийм сифати хос раҳмат, ар-Раҳмон сифати эса умумий раҳматдир.

Фараз қилайлик, бир мактабда янги ўқув йили бошланди. Ўқиш давомида барча талабалар умумий имтиёзга эга бўладилар. Уларнинг барчасига бир хил стол-стул берилади, уларга бир хилда эътибор қаратилади. Аммо ўқув йили охирида имтиҳондан муваффақиятли ўтганларгина тақдирланади. Аллоҳнинг ар Раҳмон исми барча халойиқни, яъни мўминни ҳам, кофирни ҳам, даҳрийни ҳам, ҳақ йўлдагини ҳам, залолатга кетганни ҳам ўз ичига олаверади. Аммо ар Раҳийм исми фақат Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган, Унинг амрларини мукаммал бажарган, нима учун яратилган бўлса, ўша мақсадда, ўша  маслакда ҳаёт кечирганларнигина ўз ичига олади. Аллоҳ таоло дунёдаги барча халойиққа ар Раҳмондир, охиратда эса фақат мўминларга ар Раҳиймдир.

Айтиб ўтиш жоизки, ар Раҳмон исми билан ҳам азоб келиши, зилзила, сув тошқинлари юз бериши мумкин, чунки  мусибатлар ар Раҳмон сифатли Зотнинг гуноҳларимизга яраша илоҳий муолажасидир. Лекин дунё тугагач, охират диёрига кирганимизда Аллоҳ таоло тўғри йўлда юрган мўмин бандалар учун ар Раҳийм Зотдир.

Хос раҳматга сазовор бўлиш учун Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилиш керак. Зеро, Аллоҳ Қуръонда: «Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинлар, шоядки раҳм қилинсангиз», деган (Оли Имрон сураси, 132 оят).

Хос раҳматга сазовор бўлиш учун ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида ҳусни хулқ талаб қилинади. Ҳатто олди сотди қилганда ҳам чиройли муомала қилиш керак:

Расулуллоҳ cоллaллoҳy алайҳи васаллам: «Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин!» деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ар Раҳийм исми илмий жиҳатдан Аллоҳнинг зотига далолат қилса, васфий жиҳатдан У Зотнинг раҳмат сифатига далолат қилади.

Дунёда Аллоҳга яқинлашиш учун ҳам жаннат бор бўлиб, ким бу жаннатга кирмаса, охиратдаги жаннатга ҳам кира олмайди.

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унинг Пайғамбарига иймон келтиринглар, У Зот Ўз раҳматидан сизларга икки ҳисса беради» (Ҳадид сураси, 28 оят).

Аллоҳ таоло бандаларга икки раҳматнинг кафолатини берди: уларнинг бири дунёда, бири охиратдадир.

«Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор» (Роҳман сураси, 46 оят).

Кибор уламолар шундай дейишган: «Ким дунёдаги жаннатга кирмаса, охиратдаги жаннатга ҳам кира олмайди. Ким Аллоҳни таниш, У Зотни зикр қилиш орқали энг бахтли инсон бўла олмаса, иймон ҳаловатини тота олмайди».

Бошқача қилиб айтганда, қалбнинг тубидан «Мен мўминман, демак, ер юзидаги энг бахтли одамман, мендан кўра бахтли одам йўқ» деган хитоб отилиб чиқмаса, бу дунёнинг жаннатини ҳис қилиб бўлмайди.

Бунинг ёрқин намунаси Иброҳим Адҳамнинг қуйидаги сўзларидир. У киши: «Агар подшоҳлар биздаги ҳаловатни тотиб кўришса, уни қилич билан бўлса ҳам тортиб олган бўлишарди», деган эканлар.

Душманларим менга нима ёмонлик қила олишарди? Ахир бўстоним қалбимда бўлса. Улар мени йироқлатишса, узоқлатишгани мен учун саёҳатдир. Ҳибс қилишса, мен учун узлатдир. Ўлдиришса, мен учун шаҳодатдир.

Ахир Иброҳим алайҳиссаломни оловга улоқтиришганда ҳам у зот оловнинг ичида ўзларини жаннатда тургандек ҳис қилдилар.

Каҳф соҳиблари ҳам ғорда ўзларини жаннатдагидек ҳис қилдилар.

Юнус алайҳиссалом балиқнинг қорнида ўзларини жаннатдагидек ҳис қилдилар.

Аллоҳ сен билан экан, бошқа яна нима керак!

Мўмин киши учун Аллоҳнинг ар Раҳийм исмидан кўра яқинроқ исм йўқ. Масалан, раҳмат гоҳида соғлик, гоҳида офият, гоҳида фикр сокинлиги, гоҳида солиҳа хотин, гоҳида қобил фарзанд, гоҳида шуҳрат, гоҳида сукунат, гоҳида ўткир фикрли бўлишдир. Шулардан бирортасига путур етса, инсон зоти тоқат қила олмайдиган жаҳаннамга айланади.

Аллоҳ сизу бизга раҳм айлаб, бахтли қилиш учун яратган.

«Парвардигорингиз раҳм қилган кишиларгина (ҳақ йўлда яшарлар). Уларни шунинг учун (яъни ҳақ йўлда ҳидоят топишлари учун) яратган» (Ҳуд сураси, 119 оят).

Аллоҳ бир бандага раҳм қилса, ўш одам бахт саодатда, муваффақиятда яшайди. Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, унга раҳм қилади ва барча махлуқотларнинг қалбига унинг муҳаббатини жойлаб қўяди.

Мўмин киши пайғамбарларга эргашувчи бўлади. У ҳаёт йўлини нимадир олишга эмас, нимадир бериш асосига қуради.

Мўмин киши мол-мулки ва вақтини сарфлаб, фарзандларини тарбиялайди, мусулмонларга нисбатан холис бўлади, уларнинг хизматида бўлади. Хўш, у нима учун бундай қилади? Чунки Аллоҳнинг раҳматидан, туҳфасидан умидвор бўлади.

Оддийгина бир мисол. Бир подшоҳ ўғлини ўқитиш учун бир муаллим тайинлади. Муаллим ўн марта дарс бергач, диққинафас бўлиб, подшоҳнинг ўғлига: «Менинг ҳаққимни беринглар», деди. Бола: «Устоз, қанча берайлик?» деган эди, муаллим: «Ҳар бир дарс учун минг динордан», деди. Бироз ўтиб, айтган пули олиб келинади. Бечора муаллим! Билмайдики, агар озгина сабр қилса, боланинг отаси унга бир ҳовли, улов ва ойлик маош тайинламоқчи бўлиб юрган эди. Инсон фақат пул учун ҳаракат қилса, пул учун гапирса, пул учун маслаҳат берса, демак, у Аллоҳни яхши танимас экан, чунки мўминнинг ҳаёти олиш эмас, бериш асосига қурилган. Замонавий тил билан айтганда, мўминнинг ҳаёт стратегияси беришга асосланган бўлади.

Шу жиҳатдан инсониятни икки хил тоифага ажратиш мумкин бўлиб, уларнинг вакили зўравонлар ва пайғамбарлардир. Зўравонлар ҳеч нарса беришмайди, фақат олишади. Пайғамбарлар эса ҳеч нарса олишмайди, фақат беришади. Шунинг учун мўмин одам пайғамбарларга эргашиб, ҳаётини бериш устига қуради. Мўмин одам атрофидагиларга нимадир бергандагина ўзини бахтли ҳис қилади.

Баъзида бир кишига яхшилик қилсанг, ёнингга келиб: «Хизмати қанча бўлади?» деб қолишади. Афсуски, бундайлар бу гап билан сизга қанчалик озор берганини билмайди. Унга: «Мен буни Аллоҳнинг розилиги учун қилдим. Ҳеч нарса керак эмас» десангиз, тушунишмайди. Моддапараст одам буни қаердан ҳам билсин? У ҳар бир нарсани «ҳамма нарса пул билан ҳал бўлади», деган ноқис мезон билан ўлчайди.

«Сизларни Аллоҳнинг розилиги учунгина  овқатлантирамиз. Эвазига сизлардан мукофот ёки ташуккур хоҳламаймиз» (Инсон сураси, 9 оят).

Мўмин киши ҳар доим Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлади. Шунинг учун ҳар куни қунут дуосида: «Наржуу роҳматак, ва нахшаа ъазаабак» (Раҳматингдан умидвормиз, азобингдан қўрқамиз», деймиз.

Аллоҳ таоло барчамизга ўзининг ар-Раҳийм сифати ила тажаллий қилсин!


Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "

Аллоҳнинг гўзал исмлари" номли асари асосида 

Анвар Аҳмад таржимаси.


Мавзуга оид мақолалар
Рўзадор деб кимни айтиладиndash Рўзадор, тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.ndash Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.ndash Қорнини овқат ва давоми...

3169 17:29 / 05.06.2017
Таровеҳ ёки таҳажжуд намозида отаонангга қилган дуоинг уларга атаб сўйган ўнта туядан афзалдир.

3111 14:26 / 02.06.2017
Қалб ўзгарувчан бўлгани учун шундай номланган .Қолаба, сўзи .ўзгартирди, деганидир. Қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбларимизни динингда мустаҳкам қил

2716 09:20 / 12.04.2018
Қўлингни осмонга кўтариб, дуо қилсанг, билгинки, уч ҳолатдан бирида бўласан ё дуоинг ижобат бўлади, ё сендан бир ёмонлик арийди, ё сўраганинг охиратга захира бўлади Бинобарин, сўраганинг албатта берилади

2769 09:20 / 21.03.2018
Аудиолар

135104 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55379 14:35 / 11.08.2021