1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади

17:07 / 18.10.2019 3722 pdf Ўқиш режими + -

Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан икки йил муқаддам Шеробод туманидаги Исо Термизий мақбараси обод қилинган эди. 2017 йил 14 февралда давлатимиз раҳбарининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ қурилган илмий-тадқиқот марказида ислом дини, ҳадис илми, Исо Термизий ҳамда термизий алломалар мероси чуқур ўрганилади. Диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланишга қаратилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрланади.

Давлатимиз раҳбари марказга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Буюк муҳаддис Имом Термизий ҳаёти ва асарларини чуқур ўрганиш, ёш авлодга етказиш, халқимизга тушунарли тилда китоблар чоп этиш бўйича тавсиялар берди. Бу ерда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муносиб шароитлар яратиш, олимларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча, 12 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, давоми...

1507 09:10 / 13.10.2023
Буюк Британияда ташкил этилган Ўзбекистон маданий мерос ҳафталигида ушбу мамлакат олимлари юртимизнинг юксак маърифий салоҳиятини алоҳида эътироф давоми...

804 11:55 / 02.12.2024
Куни кеча Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Муҳсинхон тўраrdquo жоме масжиди биносининг янгидан бунёд этилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу давоми...

4528 09:13 / 02.11.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АлимовЎзбек халқи оғир жудоликка учради. Машҳур диний уламо, атоқли жамоат арбоби, Ўзбекистон давоми...

2869 20:45 / 15.08.2021