1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент ислом институтида халқаро илмий конференция ўтказилди

19:57 / 24.04.2024 1861 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 23 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди.

Конференция Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тиловатни ТИИ ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобилов қилиб берди, сўнгра конференция ишига муваффақият сўраб дуо қилинди.

Конференцияни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб берди.

Кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратнинг конференция иштирокчиларига йўллаган табрик сўзи ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Давронбек Махсудов, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази мутахассиси, устоз Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори (Phd) Уйғун Ғафуров табрик сўзлари асносида конференция ишига муваффақият тиладилар.

Конференция «Қуръоншуносликнинг долзарб масалалари» ҳамда «Глобаллашув даврида диний ихтилофларнинг олдини олишда ҳадис ва ҳадис илмларининг ўрни» шўъбаларда уламолар, устозлар ва тадқиқотчиларнинг маърузалари билан давом этди.

Мазкур халқаро анжуман шўъбаларида қуйидаги йўналишдаги масалалар муҳокама қилинди:

- Қуръон илмлари ва тафсирга оид замонавий илмий тадқиқотлардаги ёндашувлар;

- Оятлар тафсирида жамият тараққиёти масалаларининг ёритилиши;

- Қуръони Каримнинг ёш авлод тарбияси ва унинг тараққиётидаги ўрни;

- Қуръони Карим турли адашган тоифа ва оқимларга раддия;

- Қуръонга ҳурмат дунё барқарорлиги гарови;

- Замонавий оқимларнинг ботил иддаоларига аҳли сунна вал жамоа уламоларининг ҳадисларга асосоланган илмий раддиялари;

- Ҳадисларни аҳли сунна вал жамоа нуқтаи назаридан талқин қилишнинг аҳамияти;

- Ҳадис турлари ва уларнинг даражалари.

Сўнгра мавзулар юзасидан савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар бўлиш баробарида таклиф ва хайрли ташаббуслар илгари сурилди.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доғистон раҳбари Владимир Васильев Республика миллий парламентидаги нутқида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан келтириб, давоми...

2937 11:49 / 06.10.2018
70 ёшли мусулмон яна университет талабаси бўлди. 1973 йилда Анқарада иқтисодиёт академиясини битирган Меҳмет Ашиқ, ўн йил умрини давлат хизматига, 35 йилини эса давоми...

2852 09:44 / 16.10.2018
Ҳадисшунос Шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ ҳақидаҲадис устози, аллома, муҳаддис, танқидчи шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий алАъзомий алҲиндий давоми...

2738 16:16 / 08.11.2019
Курсларни ташкил этишдан мақсад, узоқ чўзиладиган қишки таътил мавсумида болаларни фойдали иш билан шуғулланишларини таъминлашдан иборат, деб хабар беради давоми...

2344 12:59 / 06.12.2018