1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тақво ва унинг фазилати

05:00 / 01.03.2017 6199 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Али розияллоҳу анҳу дедилар: “Тақво Аллоҳдан қўрқиш, Қуръонга амал қилиш, озга қаноат қилиш, кетадиган кунга тайёргарлик кўришдир”. 

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:  

 إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ

яъни, “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан чинакам қўрқув билан қўрқингиз ва мусулмон бўлмай дунёдан ўтмангиз!” (Оли Имрон, 102) ояти ҳақида шундай дедилар: “Аллоҳга чинакам тақво қилиш дегани, У зотга итоат қилиб, осий бўлмаслик, У зотни доим зикр қилиб, асло унутмаслик, Унинг неъматларига доимо шукр қилиб, куфрони неъмат қилмасликдир”. Банданинг шукри барча тоатларда бўлиши керак. У зотни зикр қилиб унутмаслик деганда, банда қалби билан Аллоҳнинг барча амру фармонларига сўз ва амалда бўйинсўниши, қайтариқларидан бутунлай қайтиши назарда тутилади.


Толқ ибн Ҳабиб раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Тақво – Аллоҳдан савоб умидида Унга итоат қилиш, Унинг иқобидан қўрқиб, маъсиятларни тарк этиш”. 

Абу Дардо розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Чинакам тақво дегани, банда зарра оғирлигидаги гуноҳни ҳам қилишдан сақланиши, баъзи ҳалол нарсаларни ҳам ҳаром бўлиши мумкинлигидан, ўша нарса ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида парда бўлиб қолишидан қўрқиб, ўша ишни тарк этишдир. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар” (Залзала, 7,8-оятлар). Шундай экан бирор бир яхшиликни ҳам паст санамасдан қилавергин, бирор бир ёмонликни ҳам паст санамасдан ундан сақлангин”. 

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Тақводорлар деб номланишининг сабаби улар бошқалар сақланмайдиган нарсалардан ҳам сақланганлари учундир”, дедилар. 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: “Тақводорлар Аллоҳнинг иқобидан қўрқиб, Унинг қайтарган нарсаларидан қайтадиган, раҳматини умид қилиб, буюрган нарсаларини тасдиқлаб амал қиладиган кишилардир”. 

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Тақводорлар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан сақланадиган, буюрган нарсаларини бажарадиган зотлардир”. 

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Кундузларини рўза тутиб, кечаларини намоз ўқиб ўтказиб, бошқа пайт гуноҳни ҳам содир этиш Аллоҳга тақво қилиш эмас. Ҳақиқий тақво Аллоҳ ҳаром қилган нарсани тарк этиш, У зот буюрган нарсани бажаришдир. Ким булардан ташқари яна бирор яхшиликка эришса, бу яхшилик устига яхшилик ҳисобланади”. 

Мусо ибн Аъюн раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Тақводорлар ҳаромга тушиб қолишдан қўрқиб баъзи ҳалол нарсалардан ҳам ўзларини эҳтиёт қилганлари учун Аллоҳ таоло уларни тақводорлар деб номлади”. 

Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Тақводор – ўзини кўп ҳисоб-китоб қилувчи кишидир”. 

Кўпинча “тақво” калимаси, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтганларидек, ҳаромдан четланиш маъносида ишлатилади. Бир киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан тақво ҳақида сўради. Шунда у зот: “Сен тиконли йўлдан юришга мажбур бўлиб қолсанг нима қиласан?” дедилар. Ҳалиги одам: “Агар шундай йўлдан юришим керак бўлиб қолса, эҳтиёт бўлиб, тиконларни босиб юбормасликка ҳаракат қилиб юраман ёки йўлнинг энг четидан аста юриб ўтиб оламан ёхуд у йўлдан умуман юрмай ортимга қайтиб кетаман” деди. Шунда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Мана шу ишинг тақводир” дедилар. 

Шоирлардан бири юқоридаги Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг сўзларидан келиб чиқиб шундай деган экан: 

Гуноҳларнинг катта-ю кичигидан қутулмоқ тақводир. 

Сен худди тиконли ерда юрувчи кишидек эҳтиёткор бўл. 

Кичик гуноҳни ҳақир санама, зеро тоғлар ҳам майда тошлардан иборатдир. 

Тақвонинг асли банда аввал нималардан тақво қилиши кераклигини билиб, сўнг тақво қилишидир. 

Авн ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Тақвонинг мукаммал бўлиши, аввало, нималардан сақланиш кераклигини билиш ва улардан сақланиш билангина амалга ошади”. 

Маъруф Кархий раҳимаҳуллоҳ Бакр ибн Хунайс раҳимаҳуллоҳдан қуйидагиларни нақл қиладилар: “Нималардан сақланиш лозимлигини билмайдиган кимса қандай қилиб тақводор бўлиши мумкин?!”. Кейин Маъруф Кархий дедилар: “Агар тақво илмини билмасанг рибо ейсан, агар тақво илмини билмасанг аёл киши сенга рўпара келган пайтда кўзингни пастга қаратмайсан, агар тақво илмини билмасанг ўз қиличинг билан ўз бўйнингга урасан”. 

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Тақвонинг асли банда ўзи билан сақланиши керак бўлган нарса ўртасига сақлайдиган бир тўсиқ қўйишидир. Банданинг Роббисига қиладиган ҳақиқий тақвоси ўзи билан Роббининг ғазаби, иқоби ўртасига шу ғазаб ва иқобдан асрайдиган тўсиқ қўйишидир. Тақво Аллоҳ буюрганини қилиш ва маъсиятидан четланишдир”.  


Тақвонинг аҳамияти ва белгилари

1. Ихлос калимаси бўлмиш “Ла илаҳа иллаллоҳ” тақво калимаси ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади:  

إِذْجَعَلَ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي قُلُوبِهِمُ الْحَمِيَّةَ حَمِيَّةَ الْجَاهِلِيَّةِ فَأَنْزَلَ اللَّهُ سَكِينَتَهُ عَلَى رَسُولِهِ وَعَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَأَلْزَمَهُمْ كَلِمَةَ التَّقْوَى وَكَانُوا أَحَقَّ بِهَا وَأَهْلَهَا وَكَانَ اللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيماً

“Ўшанда кофир бўлган кимсалар дилларига ғурур – жоҳилият ғурурини солганларида Аллоҳ ўз пайғамбарининг ва мўминларнинг устига хотиржамлигини туширди ва уларга тақво калимасини (яъни «Ло илоҳа иллаллоҳ»ни) лозим қилди.  Улар ўша (калима)га жуда ҳақли ва аҳл эдилар. Аллоҳ барча нарсани билувчи зотдир” (Фатҳ сураси, 26-оят). 

2. Аллоҳ таоло барча бандаларига, хусусан, мумин-мусулмонларга ўша калимага иймон келтириб, тақводор бўлишни буюрди. У зот Қуръонда шундай марҳамат қилади: 

يُنَزِّلُ الْمَلائِكَةَ بِالرُّوحِ مِنْ أَمْرِهِ عَلَى مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ أَنْ أَنْذِرُوا أَنَّهُ لا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاتَّقُونِ  

“(Аллоҳ ўз) амри билан хоҳлаган бандаларига фаришталарни (шундай) ваҳий билан туширур: (“Эй, пайғамбарларим! Инсонларни) огоҳлантирингизки, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, (барчаларингиз) Мендангина қўрқингиз!” (Наҳл сураси, 2-оят). 

وَإِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاتَّقُون 

ِ Албатта, бу (динингиз) бир миллатдир (яъни ислом динидир). Мен эса, сизларнинг Раббингиздирман, бас, Мендан қўрқингиз! (Муминун сураси, 52-оят).  

لَهُمْ مِنْ فَوْقِهِمْ ظُلَلٌ مِنَ النَّارِ وَمِنْ تَحْتِهِمْ ظُلَلٌ ذَلِكَ يُخَوِّفُ اللَّهُ بِهِ عِبَادَهُ يَا عِبَادِ فَاتَّقُونِ 

“Улар учун устиларидан ҳам оловдан бўлган «соябонлар», остиларидан ҳам (оловдан бўлган) «соябонлар» бўлур. Бу (бўлажак азоб-уқубат) билан Аллоҳ ўз бандаларини қўрқитишидир. Эй, бандаларим! Мендан қўрқингиз!” (Зумар сураси, 16-оят). 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ 

“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан чинакам қўрқув билан қўрқингиз ва мусулмон бўлмай дунёдан ўтмангиз!” (Оли Имрон сураси, 102-оят). 

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَاءً وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالْأَرْحَامَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيبا 

ً"Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир” (Нисо сураси, 1-оят).  

وَلَقَدْ وَصَّيْنَا الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ وَإِيَّاكُمْ أَنِ اتَّقُوا اللَّه 

َ “…Сизлардан олдинги Китоб берилганларга ва сизларга ҳам, Аллоҳдан қўрқингиз, деб амр қилганмиз...” (Нисо сураси, 131-оят). 

3. Барча Пайғамбар алайҳимуссаломларнинг ўз қавмларига қилган васиятлари ҳам тақво эди. 

إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ نُوحٌ أَلا تَتَّقُونَ 

“Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ айтган эди: “(Aллоҳдан) қўрқмайсизми?!” (Шуаро сураси, 106-оят). 

إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ هُودٌ أَلا تَتَّقُونَ 

“Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд айтган эди: “(Аллоҳдан) қўрқмайсизми?” (Шуаро сураси, 124-оят). 

إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ صَالِحٌ أَلا تَتَّقُون 

َ “Ўшанда биродарлари Солиҳ уларга айтган эди: “(Аллоҳдан) қўрқмайсизми?!” (Шуаро сураси, 142-оят). 

إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ لُوطٌ أَلا تَتَّقُونَ 

“Ўшанда уларга биродарлари Лут айтган эди: “(Аллоҳдан) қўрқмайсизми?!” (Шуаро сураси, 161-оят). 

إِذْ قَالَ لَهُمْ شُعَيْبٌ أَلا تَتَّقُونَ 

“Ўшанда уларга Шуайб айтган эди: “(Аллоҳдан) қўрқмайсизми?!” (Шуаро сураси, 177-оят). 

وَإِبْرَاهِيمَ إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ اعْبُدُوا اللَّهَ وَاتَّقُوهُ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُون 

َ “Иброҳимни (эсланг), у ўз қавмига деган эди: «Аллоҳга ибодат қилингиз ва Ундан қўрқингиз! Агар билувчи бўлсангиз, мана шу ишингиз сизлар учун яхшироқдир” (Анкабут сураси, 16-оят).  

4. Аллоҳ таоло бандаларига тақводор бўлишлари учун Ўзига ибодат қилишларини талаб қилди. 

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ 

 “Эй, инсонлар, сизларни ва сизлардан олдингиларни тақволи бўлишингиз учун яратган Раббингизга ибодат қилингиз!” (Бақара сураси, 21-оят). 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُون 

َ “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби* сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят). 

وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ وَلا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ 

 لَعَلَّكُمْ تَتَّقُون 

َ “Албатта, мана шу (Менинг) Тўғри йўлимдир. Унга эргашингиз! (Бошқа турли) йўлларга эргашмангиз! Акс ҳолда, улар сизларни Унинг йўлидан айириб қўяди. Тақволи бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) қилган ҳукм(лар)и мана шу(лар)дир” (Анъом сураси, 153-оят). 

5. Тақвонинг ўрни, макони инсон танасидаги энг муҳим аъзо бўлмиш қалбдир. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, ўзаро нархларингизни ошириб манманлик қилманглар, бир-бирингизга ғазаб қилманглар, бир-бирингизнинг ортингиздан пойламанглар, биттангиз савдолашиб турган нарсанинг устига иккинчингиз савдо қилмасин! Аллоҳнинг ўзаро биродар бандалари бўлинглар! Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Бир-бирига зулм қилмайди, бир-бирини шарманда қилмайди, бир-бирини ҳақорат қилмайди. Тақво мана бу ерда бўлади” деб 3 марта қалбларига ишора қилдилар. –Кишининг ёмонлигига ўзининг мусулмон биродарини ҳақорат қилиши етарлидир. Бир мусулмоннинг иккинчи бир мусулмонга ҳамма нарсаси: қони ҳам, моли ҳам, обрўси ҳам ҳаромдир”. Бухорий ривояти. 


Тақвонинг фойдалари, мевалари

1. Тақводор Аллоҳнинг муҳаббатига эришади. 

إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ

“Албатта, Аллоҳ тақволиларни яхши кўргай” (Тавба сураси, 4-оят). 

إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ 

“Албатта, Аллоҳ тақводорларни севгай” (Тавба сураси, 7-оят). 

بَلَى مَنْ أَوْفَى بِعَهْدِهِ وَاتَّقَى فَإِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ 

“Аслида эса, ким (Аллоҳ) аҳдига вафо қилса ва тақволи бўлса, албатта, Аллоҳ (бу каби) тақводорларни севади” (Оли Имрон сураси, 76-оят). 

2. Тақводор икки дунёда ҳам Аллоҳнинг раҳматига эришади. 

وَاكْتُبْ لَنَا فِي هَذِهِ الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ إِنَّا هُدْنَا إِلَيْكَ قَالَ عَذَابِي أُصِيبُ بِهِ مَنْ أَشَاءُ وَرَحْمَتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ فَسَأَكْتُبُهَا لِلَّذِينَ يَتَّقُونَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَالَّذِينَ هُمْ بِآياتِنَا يُؤْمِنُونَ 

“Бизларга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни ёзгин. Биз Сенга қайтдик». (Аллоҳ) деди: «Азобимни хоҳлаган кишимга етказурман. (Аммо) раҳматим ҳамма нарсадан кенгдир. Уни (раҳматимни) тақвода бўлувчилар, закот берувчилар ва оятларимизга имон келтирувчиларга ёзажакман” (Аъроф сураси, 156-оят). 

وَهَذَا كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ مُبَارَكٌ فَاتَّبِعُوهُ وَاتَّقُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ 

“Мана бу Биз нозил қилган муборак Китоб (Қуръон)дир, унга эргашингиз ва тақволи бўлингиз, токи раҳм қилингайсиз” (Анъом сураси, 155-оят). 

3. Тақво Аллоҳнинг ёрдами, мадади келишига сабаб бўлади. Тақводорни Аллоҳ таоло қўллаб-қувватлайди. 

إِنَّ اللَّهَ مَعَ الَّذِينَ اتَّقَوْا وَالَّذِينَ هُمْ مُحْسِنُونَ 

“Зотан, Аллоҳ тақволи бўлганлар ва эзгу иш қилувчилар билан (ҳамиша) биргадир”. (Наҳл сураси, 128-оят). 

وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ 

“Яна, билиб қўйингизки, Аллоҳ тақволилар билан биргадир!” (Тавба сураси, 36-оят). 

4. Аллоҳ таоло тақводор бандани икки дунёда ҳам хавфу хатардан асрайди ва унга ҳеч қандай ғам-ташвиш етмайди. 

يَا بَنِي آدَمَ إِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ رُسُلٌ مِنْكُمْ يَقُصُّونَ عَلَيْكُمْ آيَاتِي فَمَنِ اتَّقَى وَأَصْلَحَ فَلا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ 

“Эй, Одам авлоди! Агар сизларга ўзингиздан (инсон зотидан) бўлган пайғамбарлар Менинг оятларимни сизларга ўқиган ҳолда келсалар, (билиб қўйингизки) кимки тақволи бўлиб, (ўзини) тузатса, у (каби)ларга (охиратда) хавф йўқ ва улар ташвиш ҳам чекмагайлар” (Аъроф сураси, 35-оят). 

وَيُنَجِّي اللَّهُ الَّذِينَ اتَّقَوْا بِمَفَازَتِهِمْ لا يَمَسُّهُمُ السُّوءُ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ 

“Аллоҳ, тақво қилган зотларни ютуқлари сабабли (охират азобидан) қутқарур, уларга бирор нохушлик ҳам етмас ва улар ғамгин ҳам бўлмаслар” (Зумар сураси, 61-оят). 

5. Тақводорнинг қалби нурга тўлади ва басират кўзи очилади. Натижада у ўзига нималар фойдали-ю, нималар зарарли эканини ажратадиган бўлади. 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَاناً وَيُكَفِّرْ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ 

“Эй, имон келтирганлар! Агар Аллоҳдан қўрқсангиз, сизлар учун (ҳақ билан ноҳақликни) ажрим этувчи (ёрдам)ни берур ва гуноҳларингиздан ўтиб, сизларни мағфират қилур. Аллоҳ улкан фазл соҳибидир” (Анфол сураси, 29-оят). 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَآمِنُوا بِرَسُولِهِ يُؤْتِكُمْ كِفْلَيْنِ مِنْ رَحْمَتِهِ وَيَجْعَلْ لَكُمْ نُوراً تَمْشُونَ بِهِ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ 

“Эй, (Исога) имон келтирган зотлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва Унинг пайғамбари (Муҳаммад)га ҳам имон келтирингиз, (шунда) У сизларга ўз раҳматидан икки баробар ато этур ва сизларга (қиёматда ёритувчи) нур пайдо қилур ҳамда сизларни мағфират қилур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир” (Ҳадид сураси, 28-оят). 

6. Аллоҳ таоло тақводор бандасига шайтондан ғолиб бўлиш қувватини ато этади. 

إِنَّ الَّذِينَ اتَّقَوْا إِذَا مَسَّهُمْ طَائِفٌ مِنَ الشَّيْطَانِ تَذَكَّرُوا فَإِذَا هُمْ مُبْصِرُونَ 

“Тақво қилганларга шайтондан (бирор) мусибат етса, (дарҳол Аллоҳни) эслайдилар. Бас, ўшанда улар (ҳақни) кўрувчидирлар” (Аъроф сураси, 201-оят). 

7. Тақво улкан ажрга эришиш учун василадир. 

ذَلِكَ أَمْرُ اللَّهِ أَنْزَلَهُ إِلَيْكُمْ وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يُكَفِّرْ عَنْهُ سَيِّئَاتِهِ وَيُعْظِمْ لَهُ أَجْراً 

“Бу Аллоҳнинг сизларга нозил қилган амридир. Кимки Аллоҳга тақво қилса, унинг ёмонлик (гуноҳ)ларини ўчирур ва унинг мукофотини буюк қилур” (Талоқ сураси, 5-оят). 

وَإِنْ تُؤْمِنُوا وَتَتَّقُوا فَلَكُمْ أَجْرٌ عَظِيمٌ 

“Имон келтириб, тақволи бўлсангиз, сизларга (охиратда) буюк мукофот (бордир)” (Оли Имрон сураси, 179-оят). 

8. Тақво ризқнинг кенг бўлиши, кўплаб яхшиликлар эшигининг очилишига сабаб бўлади. 

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ وَلَكِنْ كَذَّبُوا فَأَخَذْنَاهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ 

“Агарда (мазкур) юртларнинг аҳолиси имон келтирган ва тақво қилганларида эди, улар устига осмонлар ва Ердан баракотлар (эшиклари)ни очиб юборган бўлур эдик. Лекин (улар пайғамбарларни) ёлғончига чиқардилар. Натижада қилмишлари сабабли уларни (азобга) тутдик” (Аъроф сураси, 96-оят). 

وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجاً(2) وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لا يَحْتَسِبُ 

“Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” (Талоқ сураси, 2,3-оятлар).

9. Тақво сабабли муаммолар ечилиб, ишлар осонлашади. 

وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجاً

“Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур” (Талоқ сураси, 2-оят). 

وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مِنْ أَمْرِهِ يُسْراً 

“Кимки Аллоҳга тақво қилса, (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур” (Талоқ сураси, 4-оят). 

فَأَمَّا مَنْ أَعْطَى وَاتَّقَى(5)وَصَدَّقَ بِالْحُسْنَى(6)فَسَنُيَسِّرُهُ لِلْيُسْرَى     

“Бас, кимки (закот ва садақотларни) берса ва (Аллоҳдан) қўрқса,

ҳамда гўзал (нарса)ни тасдиқ этса, бас, унга осонликни муяссар қилурмиз” (Лайл сураси, 7-оят). Оятдаги гўзал нарсадан мурод ислом дини ёки жаннат ёхуд имон калимасидир. 

10. Тақво сабабли банда душманларидан ғолиб бўлади, уларнинг макру хийлаларидан ҳамда ёмонликлари сақланади. 

إِنْ تَمْسَسْكُمْ حَسَنَةٌ تَسُؤْهُمْ وَإِنْ تُصِبْكُمْ سَيِّئَةٌ يَفْرَحُوا بِهَا وَإِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا لا يَضُرُّكُمْ كَيْدُهُمْ شَيْئاً إِنَّ اللَّهَ بِمَا يَعْمَلُونَ مُحِيطٌ 

“Агар сизларга яхшилик етса, бу уларни хафа қилади. Борди-ю, сизларга ёмонлик етса,   бундан улар ҳурсанд бўладилар. Агар сабр билан тақвода бўлсангиз, уларнинг макрлари сизларга ҳеч қандай зарар етказмайди. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилмишларини иҳота қилувчи зотдир” (Оли Имрон сураси, 120-оят).

إِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا وَيَأْتُوكُمْ مِنْ فَوْرِهِمْ هَذَا يُمْدِدْكُمْ رَبُّكُمْ بِخَمْسَةِ آلافٍ مِنَ الْمَلائِكَةُ مُسَوِّمِينَ 

“Агар сабрли бўлиб, Аллоҳдан қўрқсангиз, улар (душманлар) бехос ҳужум қилиб қолсалар – Раббингиз сизларга беш мингта белгили фаришта билан мадад берур” (Оли Имрон сураси, 125-оят). Ушбу оятда “белгили” деган сўз фаришталар минган отларнинг ёллари ва думлари оқ рангда, фаришталарнинг саллалари сариқ рангда бўлганини ангатади. 

وَنَجَّيْنَا الَّذِينَ آمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ 

“Имон келтирган ва тақволи бўлган зотларга нажот бердик” (Фуссилат сураси, 18-оят). 

11. Дунёда ҳам, охиратда ҳам оқибат тақводорларникидир. 

قَالَ مُوسَى لِقَوْمِهِ اسْتَعِينُوا بِاللَّهِ وَاصْبِرُوا إِنَّ الْأَرْضَ لِلَّهِ يُورِثُهَا مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ 

“Мусо (ўз) қавмига деди: “Аллоҳдан мадад сўрангиз ва сабрли бўлингиз! Ер Аллоҳникидир! Уни (Ўзи) хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. Оқибат (яхшиликлари) эса тақводорларга (тегишли)дир” (Аъроф сураси, 128-оят). 

تِلْكَ مِنْ أَنْبَاءِ الْغَيْبِ نُوحِيهَا إِلَيْكَ مَا كُنْتَ تَعْلَمُهَا أَنْتَ وَلا قَوْمُكَ مِنْ قَبْلِ هَذَا فَاصْبِرْ إِنَّ الْعَاقِبَةَ  

لِلْمُتَّقِينَ 

 “(Эй, Муҳаммад!) Булар Сизга ваҳий қилаётган Биздаги ғайб хабарларидандир. Буларни илгари на Сиз ва на қавмингиз билар эдингиз. Бас, сабр қилинг! Албатта, оқибат (ютуқ) тақводорларникидир” (Ҳуд сураси, 49-оят). 

تِلْكَ الدَّارُ الْآخِرَةُ نَجْعَلُهَا لِلَّذِينَ لا يُرِيدُونَ عُلُوّاً فِي الْأَرْضِ وَلا فَسَاداً وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ 

“Биз ўша (сизларга маълум) охират диёрини ер юзида зулм ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун яратурмиз. Оқибат эса, тақволи кишиларникидир” (Қасос сураси, 83-оят). 

مَثَلُ الْجَنَّةِ الَّتِي وُعِدَ الْمُتَّقُونَ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ أُكُلُهَا دَائِمٌ وَظِلُّهَا تِلْكَ عُقْبَى الَّذِينَ اتَّقَوْا وَعُقْبَى الْكَافِرِينَ النَّارُ 

“Тақволилар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли: унинг остида анҳорлар (доимо) жорий, мевалари ва соялари боқийдир. Бу тақво қилганларнинг оқибати (мукофоти)дир. Кофирларнинг оқибати эса дўзахдир” (Раъд сураси, 35-оят). 

زُيِّنَ لِلَّذِينَ كَفَرُوا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَيَسْخَرُونَ مِنَ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ اتَّقَوْا فَوْقَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَاللَّهُ يَرْزُقُ مَنْ يَشَاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ 

“Кофир бўлганларга бу дунё зийнатли қилиб қўйилган. Улар имон келтирганлар устидан куладилар. Ҳолбуки, қиёмат куни тақволи бўлганлар улардан баланддирлар. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур” (Бақара сураси, 212-оят). 

12. Панду насиҳат фақат тақводорларгагина фойда беради, уларгагина таъсир қилади. Улар Аллоҳнинг оятлари ҳақида тафаккур қиладилар ва ўша оятлар асосида яшайдилар. 

وَقَفَّيْنَا عَلَى آَثَارِهِمْ بِعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ التَّوْرَاةِ وَآَتَيْنَاهُ الْإِنْجِيلَ فِيهِ هُدًى وَنُورٌ وَمُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ التَّوْرَاةِ وَهُدًى وَمَوْعِظَةً لِلْمُتَّقِينَ

 “Уларнинг изларидан Исо ибн Марямни ўзидан олдинги (туширилган) Тавротни тасдиқ этувчи ҳолда издош қилиб юбордик ва унга Инжилни – ичида ҳидоят ва нури билан ўзидан олдинги (туширилган) Тавротни тасдиқ этувчи ҳолда тақводорлар учун ҳидоят ва насиҳат (манбаи) қилиб бердик” (Моида сураси, 46-оят). 

فَجَعَلْنَاهَا نَكَالاً لِمَا بَيْنَ يَدَيْهَا وَمَا خَلْفَهَا وَمَوْعِظَةً لِلْمُتَّقِينَ 

“Биз буни улардан олдинги ва кейинги давр  учун (ибратли) жазо, тақволи кишилар учун эса насиҳат (манбаи) қилдик” (Бақара сураси, 66-оят). 

هَذَا بَيَانٌ لِلنَّاسِ وَهُدىً وَمَوْعِظَةٌ لِلْمُتَّقِينَ 

“Бу (Қуръон ёки мазкур гаплар) одамлар учун баёнот ҳамда тақводорлар учун ҳидоят ва насиҳат (манбаи)дир” (Оли Имрон сураси, 138-оят). 

وَلَقَدْ أَنْزَلْنَا إِلَيْكُمْ آيَاتٍ مُبَيِّنَاتٍ وَمَثَلاً مِنَ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ وَمَوْعِظَةً لِلْمُتَّقِينَ 

“(Эй, мўминлар!) Дарҳақиқат, Биз сизларга (ушбу) баён этувчи оятларни, сизлардан илгари ўтганлар тўғрисидаги мисолларни ва тақводорлар учун насиҳатни нозил қилдик” (Нур сураси, 34-оят).  

ذَلِكَ الْكِتَابُ لا رَيْبَ فِيهِ هُدىً لِلْمُتَّقِينَ 

“Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дир” (Бақара сураси, 2-оят). 

وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى وَهَارُونَ الْفُرْقَانَ وَضِيَاءً وَذِكْراً لِلْمُتَّقِينَ 

“Дарҳақиқат, Биз Мусо ва Ҳорунга Фурқон (Таврот), зиё ва тақводор кишилар учун эслатма ато этдик” (Анбиё сураси, 48-оят). 

وَإِنَّهُ لَتَذْكِرَةٌ لِلْمُتَّقِينَ 

“Ҳақиқатан,  у (Қуръон)  тақводорлар учун эслатмадир” (Ал-ҳаққот сураси, 48-оят). 

13. Тақво Аллоҳнинг дўстларининг сифати ҳамда Аллоҳга дўст бўлишнинг асосий йўлидир. 

وَمَا لَهُمْ أَلَّا يُعَذِّبَهُمُ اللَّهُ وَهُمْ يَصُدُّونَ عَنِ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَمَا كَانُوا أَوْلِيَاءَهُ إِنْ أَوْلِيَاؤُهُ إِلَّا الْمُتَّقُونَ وَلَكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لا يَعْلَمُونَ 

“Уларга не бўлдики, (мўминларни) Масжиди Ҳаром (зиёрати)дан тўссалар ҳам, уларни Аллоҳ азобламаслиги керак эмиш?! Ваҳоланки, улар унинг (Масжиди Ҳаромнинг) эгаси эмаслар. Унинг эгалари фақат тақволи (мўмин) кишилардир. Лекин, уларнинг аксарияти (буни) билмайдилар” (Анфол сураси, 34-оят). 

إِنَّهُمْ لَنْ يُغْنُوا عَنْكَ مِنَ اللَّهِ شَيْئاً وَإِنَّ الظَّالِمِينَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَاللَّهُ وَلِيُّ الْمُتَّقِينَ 

“Чунки, улар Сиздан Аллоҳ (томони)дан бўлмиш (бирор) нарсани (азобни) қайтара олмаслар. Албатта, золимлар бир-бирларига дўстдирлар. Аллоҳ эса тақводорларнинг дўстидир” (Жосия сураси, 19-оят). 

أَلا إِنَّ أَوْلِيَاءَ اللَّهِ لا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ (62)الَّذِينَ آمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ(63) لَهُمُ الْبُشْرَى فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ لا تَبْدِيلَ لِكَلِمَاتِ اللَّهِ ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ 

“Огоҳ бўлингизки, албатта, Аллоҳнинг валийлари (дўстлари)га хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар. Улар имон келтирган ва тақволи бўлганлардир. Уларга дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам башорат (хушхабар) бордир. Аллоҳнинг сўзларида ўзгартириш йўқдир. Ана шу буюк ютуқдир” (Юнус сураси, 62, 63, 64-оятлар). Оятда зикр қилинган “Аллоҳнинг дўстлари”, яъни авлиёлар кимлиги хусусида турли таърифлар мавжуд. Жумладан, улар тоат-ибодат билан Аллоҳга яқин бўлувчи, Аллоҳ эса, уларга фазлу каромати билан яқин бўлган кишилардир. Кўпчилик уламолар фикрига кўра, валийлар Аллоҳ йўлида дўстлашган кишилар бўлиб, уларни боғлаб турувчи нарса бойлик ҳам эмас, қариндошлик ҳам, балки Аллоҳнинг ризолигидир. Бунга далил қилиб, ушбу ҳадисни келтирадилар: “Аллоҳнинг шундай бандалари ҳам борки, қиёмат куни уларнинг Аллоҳга яқинлигини кўриб пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳам уларнинг мақом ва мартабаларини  ҳавас қиладилар. Улар ўзаро қариндош ҳам эмаслар, бир-бирлари билан бойлик жиҳатдан ҳам олди-бердилари бўлмаган, лекин улар Аллоҳнинг йўлида дўстлашган кишилардир. Уларнинг юзлари нуроний, ўзлари ҳам нури раббоний узра барқ уриб турурлар. Одамлар (қиёмат ваҳимасидан) қўрққанда улар қўрқмаслар, одамлар (гуноҳларидан) ташвиш чекканда улар ташвиш чекмаслар”, деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур оятни ўқиб берган эканлар. 

Валийлар ёки авлиёлар таърифи тасаввуфда ўзига хос тарзда акс эттирилган. Ҳар икки таъриф ўртасида муайян муносабат бор. 

14. Тақво бандани Роббисига яқинлаштирадиган асосий мезон, ўлчовдир. 

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوباً وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ 

“Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13-оят). 

15. Тақво охират сафарига тайёргарлик кўраётган банданинг энг яхши йўл озуқасидир. 

الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلا رَفَثَ وَلا فُسُوقَ وَلا جِدَالَ فِي الْحَجِّ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ اللَّهُ وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى وَاتَّقُونِ يَا أُولِي الْأَلْبَابِ 

 “Ҳаж (мавсуми учун) маълум ойлар (белгиланган). Бас, ким шу ойларда ҳажни ўзига фарз қилса (ҳажни ният қилса), ҳаж давомида хотинига яқинлашиш, гуноҳ-маъсият ва жанжал (каби ишларга рухсат) йўқ. Ҳар қандай яхши (савобли) иш қилсангиз, албатта, уни Аллоҳ билур. (Ҳаж сафарига) озуқа олиб чиқинг. Энг яхши озуқа тақводир. Тақвони Менга қилингиз (Мендан қўрқингиз), эй, оқиллар!” (Бақара сураси, 197-оят). 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен сафар қилмоқчиман, мени йўл озуқаси билан таъминланг” деди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳ сенга тақвони йўл озуқаси қилиб берсин” дедилар. Ҳалиги одам: “Яна зиёда қилинг” деди. У зот: “Аллоҳ гуноҳларингни кечирсин” дедилар. Бояги киши: “Ота онам сизга фидо бўлсин, яна зиёда қилинг” деди. Шунда у зот: “Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳ сени яхшиликка осонлик билан эриштирсин” дедилар. Термизий ривояти. 

16. Тақво амал қабул бўлишининг асосий сабабидир. 

وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ ابْنَيْ آدَمَ بِالْحَقِّ إِذْ قَرَّبَا قُرْبَاناً فَتُقُبِّلَ مِنْ أَحَدِهِمَا وَلَمْ يُتَقَبَّلْ مِنَ الْآخَرِ قَالَ لَأَقْتُلَنَّكَ قَالَ إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللَّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ 

“Уларга Одамнинг икки ўғли (Қобил ва Ҳобил) ҳақидаги хабарни ҳақиқати билан ўқиб беринг! Иккиси қурбонлик қилганларида, биридан қабул қилинди, унисидан эса қабул қилинмади. (Қурбонлиги қабул бўлмаган Қобил укаси Ҳобилга): «Сени, албатта, ўлдиражакман!» – деди. (Ҳобил) эса: «(Қурбонликни) Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур” (Моида сураси, 27-оят). 

لَنْ يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلا دِمَاؤُهَا وَلَكِنْ يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنْكُمْ 

“Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар” (Ҳаж сураси, 37-оят). 

17. Қуръон тақводорлар учун хушхабардир. 

فَإِنَّمَا يَسَّرْنَاهُ بِلِسَانِكَ لِتُبَشِّرَ بِهِ الْمُتَّقِينَ وَتُنْذِرَ بِهِ قَوْماً لُدّاً 

“(Эй, Муҳаммад!) Албатта, Биз тақво эгаларига хушхабар беришингиз учун ва саркаш қавмни огоҳлантиришингиз учун уни (Қуръон тиловатини) Сизнинг тилингизга осон қилиб қўйдик” (Марям сураси, 97 оят). 

18. Тақводорларнинг ўзаро алоқаларидан бошқа барчанинг алоқаси қиёмат кунида тугайди.  

 الْأَخِلَّاءُ يَوْمَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ إِلَّا الْمُتَّقِينَ

“У кунда тақводорлардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар” (Зухруф сураси, 67-оят). 

19. Тақводорлар нажотга эришувчилардир. 

وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَخْشَ اللَّهَ وَيَتَّقْهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَائِزُونَ 

“Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этса ва Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилса, бас, айнан ўшаларгина ютуқ эгаларидирлар” (Нур сураси, 52-оят). 

20. Тақводорларга Аллоҳнинг раҳмати етади. 

وَرَحْمَتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ فَسَأَكْتُبُهَا لِلَّذِينَ يَتَّقُونَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَالَّذِينَ هُمْ بِآياتِنَا يُؤْمِنُونَ 

“(Аммо) раҳматим ҳамма нарсадан кенгдир. Уни (раҳматимни) тақвода бўлувчилар, закот берувчилар ва оятларимизга имон келтирувчиларга ёзажакман” (Аъроф сураси, 156-оят). 

21. Тақво пайғамбарлар ва уларни тасдиқлаган мўминларнинг сифатидир. 

وَالَّذِي جَاءَ بِالصِّدْقِ وَصَدَّقَ بِهِ أُولَئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ 

“Ростликни келтирган зот (Муҳаммад) ва уни тасдиқ этганлар (мўминлар) – айнан ўшалар тақволи зотлардир” (Зумар сураси, 33-оят). 

22. Тақво қиёмат куни банданинг нажотга эришишига сабаб бўлади. 

ثُمَّ نُنَجِّي الَّذِينَ اتَّقَوْا وَنَذَرُ الظَّالِمِينَ فِيهَا جِثِيّاً 

“Сўнгра тақводор бўлганларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз” (Марям сураси, 72-оят). 

وَيُنَجِّي اللَّهُ الَّذِينَ اتَّقَوْا بِمَفَازَتِهِمْ لا يَمَسُّهُمُ السُّوءُ وَلا هُمْ يَحْزَنُونَ 

“Аллоҳ, тақво қилган зотларни ютуқлари сабабли (охират азобидан) қутқарур, уларга бирор нохушлик ҳам етмас ва улар ғамгин ҳам бўлмаслар” (Зумар сураси, 61-оят). 

23. Тақво гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади. 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَآمِنُوا بِرَسُولِهِ يُؤْتِكُمْ كِفْلَيْنِ مِنْ رَحْمَتِهِ وَيَجْعَلْ لَكُمْ نُوراً تَمْشُونَ بِهِ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ 

“Эй, (Исога) имон келтирган зотлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва Унинг пайғамбари (Муҳаммад)га ҳам имон келтирингиз, (шунда) У сизларга ўз раҳматидан икки баробар ато этур ва сизларга (қиёматда ёритувчи) нур пайдо қилур ҳамда сизларни мағфират қилур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир” (Ҳадид сураси, 28-оят сураси). 

يَا أَيُّهَا الٍٍَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَقُولُوا قَوْلاً سَدِيداً(70) يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً 

“Эй, мўминлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират этар. Кимки Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ ютуққа эришибди” (Аҳзоб сураси, 70, 71-оятлар). 

24. Улуғлик фақатгина тақво билан бўлади. 

Самура розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Ҳасаб молу давлат, улуғлик эса тақводир”. Термизий ривояти. 

25. Аллоҳ таоло тақводорлар учун илм олишни осон қилиб қўяди.

وَاتَّقُوا اللَّهَ وَيُعَلِّمُكُمُ اللَّهُ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ 

“Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (шундай) таълим беради. Аллоҳ ҳамма нарсани билувчи зотдир” (Бақара сураси, 282-оят). 

26. Тақвонинг савоби жаннатдир. 

وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ 

“Раббингиздан (бўлувчи) мағфиратга ва кенглиги осмонлару Ерга тенг, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари (солиҳ амаллар қилиш билан) шошилингиз!” (Оли Имрон сураси, 133-оят). Жаннатнинг кенглиги нисбий маънода етти қават осмон ва етти қават ернинг энига тенг дейилган. Ваҳоланки, Еру осмонларнинг эни ёки бўйи деган тушунча йўқ. Лекин бу ерда ташбеҳ учун жаннатнинг эни Еру осмонлар кенглигини қўшгандаги ҳажмга тенг бўлса, унинг бўйи унданда узоқ масофани ташкил этиши муқаррар эканини таъкидлаш учун Аллоҳ таоло мисол келтирмоқда. Зеро, одамлар наздида бу дунёда уларга маълум бўлган энг катта кенглик – бу, Еру осмонлар орасидаги кенгликдир. Жаннат етти қават осмон билан Аршнинг ўртасида, дўзах эса, етти қават ернинг остида дейилиши ҳам нисбий таърифдир. 

وَلَنِعْمَ دَارُ الْمُتَّقِينَ(30) )جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ لَهُمْ فِيهَا مَا يَشَاءُونَ كَذَلِكَ يَجْزِي اللَّهُ الْمُتَّقِينَ 

“Тақводорларнинг диёрлари нақадар яхши! Улар остидан анҳорлар оқиб турадиган мангу жаннатларга кирурлар. Улар учун у ерда хоҳлаган нарсалари бордир. Тақводорларни Аллоҳ мана шундай мукофотлагай” (Наҳл сураси, 30, 31-оят). 

وَأُزْلِفَتِ الْجَنَّةُ لِلْمُتَّقِينَ 

“(У кунда) жаннат тақводорларга (кўриб қувониш ва киришлари учун) яқинлаштирилур” (Шуаро сураси, 90-оят). 

إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ عِنْدَ رَبِّهِمْ جَنَّاتِ النَّعِيمِ 

“Албатта, тақводорлар учун Парвардигорлари ҳузурида неъмат боғлари бордир” (Қалам сураси, 34-оят). 

وَأُزْلِفَتِ الْجَنَّةُ لِلْمُتَّقِينَ غَيْرَ بَعِيدٍ 

“Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилур” (Қоф сураси, 31-оят). 

مَثَلُ الْجَنَّةِ الَّتِي وُعِدَ الْمُتَّقُونَ فِيهَا أَنْهَارٌ مِنْ مَاءٍ غَيْرِ آسِنٍ وَأَنْهَارٌ مِنْ لَبَنٍ لَمْ يَتَغَيَّرْ طَعْمُهُ وَأَنْهَارٌ مِنْ خَمْرٍ لَذَّةٍ لِلشَّارِبِينَ وَأَنْهَارٌ مِنْ عَسَلٍ مُصَفّىً وَلَهُمْ فِيهَا مِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ وَمَغْفِرَةٌ مِنْ رَبِّهِمْ كَمَنْ هُوَ خَالِدٌ فِي النَّارِ وَسُقُوا مَاءً حَمِيماً فَقَطَّعَ أَمْعَاءَهُمْ 

“Тақволи зотлар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (сифати будир): Унда айнимас сувдан иборат анҳорлар ҳам, таъми ўзгармас сутдан иборат анҳорлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли (ақлдан оздирмайдиган) майдан бўлмиш анҳорлар ҳам ва мусаффо асалдан иборат анҳорлар ҳам бордир.  Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (у жойда) Парвардигорлари (томони)дан мағфират бордир. (Ана шундай зотлар) дўзахда мангу қоладиган ва қайноқ сув билан суғорилганда ичакларини тилка-пора қилиб ташлайдиган (кофир)лар каби бўлурмилар?!” (Муҳаммад (с.а.в.) сураси, 15-оят). 

وَسِيقَ الَّذِينَ اتَّقَوْا رَبَّهُمْ إِلَى الْجَنَّةِ زُمَراً حَتَّى إِذَا جَاءُوهَا وَفُتِحَتْ أَبْوَابُهَا وَقَالَ لَهُمْ خَزَنَتُهَا سَلامٌ عَلَيْكُمْ طِبْتُمْ فَادْخُلُوهَا خَالِدِينَ 

“Парвардигорларидан қўрққан тақволи зотлар ҳам гуруҳ-гуруҳ ҳолда жаннатга бошлаб борилур. То қачонки, улар унинг дарвозалари очилган ҳолда эканида етиб келганларида ва унинг қўриқчилари: «Сизларга салом! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолувчи бўлган ҳолингизда кирингиз!» – деганларида (улар беҳад шодланурлар)” (Зумар сураси, 73-оят).


Фойдаланилган манбалар:

1.    Ҳофиз Ибн Ражаб Ҳанбалийнинг “Жомеъул улуми вал ҳикам” асари. 

2.    Шайх Абдулазиз Салмоннинг “Иршодул ибод” асари. 

3.    Шайх Мозин ал-Фариҳнинг “Ар-роид” асари.  


Нозимжон Ҳошимжон



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кибр ҳалокатга олиб борувчи дардлардан бўлиб, инсоннинг ундан ҳоли бўлиши қийин. Кибрни йўқ қилиш фарзи айндир. Кибр ўзўзидан йўқ бўлмайди, балки уни турли давоми...

3272 18:30 / 26.03.2022
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари Ашуро кунининг рўзасини тутиб, умматларига ҳам ўша куннинг рўзасини тутишни амр қилганларида, баъзи хабардор давоми...

2096 16:00 / 09.12.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бирингиз таом еса, Алоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

3200 05:00 / 28.02.2017
.Риё, сўзи аслида кўриш маъносини англатади. Шариатда эса, Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш .риё, дейилади.Аллоҳ жалла шаънуҳу .Ким Роббисига рўбарў бўлишни давоми...

3944 05:00 / 28.02.2017