1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Мўмин кишининг йўли аниқ

19:05 / 26.09.2019 2639 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ

Роҳмандан бошқа сизларга ёрдам берадиган лашкар ким ўзи? Кофирлар алдовдан бошқа ҳеч нарсада эмаслар! (Мулк сураси, 20-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кофирларни Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқитсалар, улар ўз қувватларини ва аскарларининг ёрдамини пеш қилар эдилар. Юқоридаги оят бу эътиқоднинг нотўғри эканини, қуруқ ғурурдан бошқа нарса эмаслигини таъкидламоқда.

ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ

У ризқни тортиб қўйса, сизга ризқ берадиган ким ўзи?! Йўқ! Улар саркашликда ва (ҳақдан) қочишда бардавом бўлдилар. (Мулк сураси, 21-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кофирларга: «Аллоҳ таоло ризқни тортиб қўйишга қодир Зот», – десалар, улар: «Бизнинг санамларимиз ризқ беради», – дейишган экан. Шунда юқоридаги оят нозил бўлган.

Мўминлар билан мушриклар ўртасидаги тортишувлардан мақсад, ким тўғри йўлда эканини исботлаш эди. Тўғри йўлни қуйидаги оят кўрсатади:

ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ

Юзтубан қоқилиб юраётган киши ҳидоятдами ёки тўғри йўлдан қоматини тик тутиб бораётган кишими? (Мулк сураси, 22-оят).

«Юзтубан қоқилиб юраётган киши» кофир кишидир. Чунки унинг аниқ йўли, мақсади ва кўрсатмаси йўқ. Йўли адаштирувчи, хавф-хатарларга тўладир.

Иккинчи шахс эса – мўмин киши. Унинг йўли аниқ, дастури илоҳий, кўрсатмаси Пайғамбаридан. Йўли ҳақ йўл, анбиё ва солиҳлар томонидан синалган, тинчлик-омонлик йўли. Демак, жавоб аниқ.

«Эй Пайғамбар!

ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ

Айт: «У сизларни йўқдан бор қилган ва сизларга қулоқни ва кўзларни ва дилларни берган Зотдир. Нақадар оз шукр қиласизлар-а?!» (Мулк сураси, 23-оят).

Бу оятда Аллоҳ таоло инсонга Ўзининг илм ҳосил қилиш, англаш учун берган улуғ неъматларини эслатяпти. Агар банда бу неъматларни ўз жойида ишлатса, албатта, бундан аввалги оятда баён қилинган тўғри йўлда юрган бўлади. Оятда англаш аъзоларининг тартиби баён қилиняпти.

Бандаси туғилгач, уч ойдан сўнг кўриш орқали ақлни ишлатади, тафаккур қилиш эса анча кейин намоён бўлади.

Мазкур неъматларнинг шукронаси – уларни ато қилган Аллоҳ таолони таниб, Унга ибодат қилиш эди. Лекин кўпчилик шукр қилмайди. Аллоҳ таолонинг бундан бошқа неъматлари ҳам бор:

«Эй Пайғамбар!

ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ

Айт: «У сизларни ер юзида яратиб, кўпайтирган Зотдир. Ва Унинг ҳузурига тўпланурсизлар». (Мулк сураси, 24-оят).

Агар Аллоҳ таоло яратмаса ва энг муҳими, инсон наслини кўпайишга қобилиятли қилиб қўймаса, нима бўларди? Ҳеч қачон инсон ўзини-ўзи ярата олмас эди. Аллоҳ таолодан ўзга яратувчи зот ҳам йўқ! Инсон кўпайиб турмаса, тезда унинг насли ҳам йўқолиб кетади. Демак, доимо Аллоҳ таолога шукр қилиб яшаш керак.

Шунингдек, инсон бу дунёда яшашнинг ҳар лаҳзасида охиратда ҳамманинг тўпланиши Аллоҳ таолонинг ҳузурида бўлишини, ўшанда бу дунёдаги ҳар бир иш ҳисоб-китоб қилинишини унутмаслиги лозим.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима давоми...

7565 11:23 / 13.10.2018
Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади .Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ҳамда Аллоҳни кўп давоми...

4438 11:56 / 12.01.2019
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида Набий алайҳиссаломга ва барча мўминларга Ўзига юзланиб, илтижо қилишни тавсия қилади. Айтгин .Аллоҳим Барча давоми...

2939 17:00 / 21.01.2021
Ушбу оятлар синчиклаб ўқибўрганилса, Исломнинг поклик дини, поклик бўлганда ҳам, мукаммал поклик дини экани яққол намоён бўлади. Аввалги беш оятда пок давоми...

7045 10:54 / 22.02.2013