1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Онажоним, устозимга айтинг...

20:05 / 05.09.2019 3716 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бошланғич мактабни битириб, таҳфиз курсига келганди. Оиласи Фотимани ўз хоҳиши билан келганини айтишди. Рўйхатга олиш учун исмини сўраганимда Фотима деди. У ҳеч ҳам тортинмай, қўшимча қилди:«Агар мени қория қилмасангиз, рўйхатга олманг, истамайман». Шундай таҳдид қилаётгандай гапириши, ёшига нисбатан ақлли кўрсатар эди. Табассум билан, қўрқманг, кичик хоним сиз истасангиз қория ҳам қиламиз, устоз ҳам. Унинг кичик кўзлари бирдан чарақлади.

Онаси: «Муаллима хоним, манзур тутинг, қория бўламан деб туриб олди. Қишлоғимиз домласидан эшитибди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ёдлаганларга жаннатда тож кийдирилади деган эканлар. Сиз яхшироқ биласиз, биз шуни эшиттик холос. Қишлоқчилик... Буям ёш болада, шу гапни ушлаб олди».

«Ҳечқиси йўқ холажон. Қанийди, ҳамма сиз каби, эшитганларидан таъсирланиб, таслим бўлса. Сиз ҳеч ҳавотир олманг. Қизингиз аввало Аллоҳга, сўнг бизга омонат».

Бечора хотин қўлимга ёпишти, ўпмоқчи эди, қўлимни тортиб олдим. Ҳижолат бўлиб, унинг қўлини ушлаб, ўптим. Кўзлари ёшланди. - Муаллима хоним бу қўллар, кўзлар гуноҳли, асл сизни қўлларингиз ўпилишга лойиқ. «Астағфируллоҳ холажон, бу охиратда маълум бўлади» дедим.

Суҳбатдан сўнг, Фотимани рўйхатга олдим ва бироз ўйландим. «Кичкина қиз, бунча пайт қандай қоларкин»...

Вақт ўтган сайин, Фотиманинг одоби ўзига ром қилди. Қатъиятли эди. Кечалари, уйқусида Қуръон оятларини алаҳсираб ўқиганига кўп гувоҳ бўлдим.

Кунлар шундай давом этаркан, у бир куни савол билан менга мурожаат қилди: «Устоз, қория бўлиш учун Қуръонни битириш керакми?» деб сўради. Мен ҳам: «Албатта, Қуръонни ҳаммасини ёдлайсан, шунда қория номини оласан» дедим.

Жавобимдан хафа бўлгандек туюлди шекилли, яна нимадир демоқчи эди. Раҳмат айтиб, ўгирилиб кетди. Дарслар орасида уларга мунтазам равишда, Қуръон ёдлаш билан иш битмаслигини, ичида ёзилганларига амал қилиш кераклигини эслатиб турар эдим.

Талабаларнинг бири: «Устоз, Фотиманинг онаси унга таҳорати бўлмаганларни қори-қорияларга тегиши мумкин эмас» дебди. Шу тўғрими?, дея сўради. Жуда ҳам ажабланарли тўғриси. МашаАллоҳ дедим.

«Усмонли замонида ота-боболаримиз Қуръонга ва қори, қорияларга бўлган ҳурматидан шундай қилишар экан», деб жавоб бердим. Гапим уларга ёқиб тушганди. Ҳаммалари ўзларини худди етишиб бўлмайдиган, коса ичидаги олтиндай ҳис қилишар эди. Мен ҳам шундай тасаввур қилсинлар дедим ичимда. Бу ёшда, шу ерларгача келиб, Аллоҳнинг каломини ёдлашяпти, уларга буни кўп кўрмайман.

Бу орада Фотима тез-тез ҳолсизланиб, ётиб қолаётган эди. Вақт ўтган сари, унинг кайфияти кўпроқ йўқолиб, тез-тез касал бўларди. Бир кун дарсини кетма-кет икки мартта қолдирганда ундан сўрадим: «Нима бўлди? Ёки ойингни соғиндингми?».

- Йўқ, деди.

- Нима учун кайфиятинг йўқ. Тез-тез ҳолсизланиб қоляпсан, дедим.

- Нотўғри тушунманг. Ишонинг ойимларни соғиниб, кетиш ниятим йўқ. Бу ерни жуда ҳам яхши кўраман. Аллоҳдан қўрқаман. Бу ерни ташлаб кетсам, охиратда ҳисобини сўрамайдими?!

- Ҳеч нима дея олмадим. Ҳатто, айбдордай ҳис қилдим ўзимни. Шу кичиккина қалбда бу — қандай иймон эди, эй Роббим!!!

Уни завқ билан кузатар эдим. Вақт ўтган сари унинг соғлиги ёмонлашарди. Касалхонага олиб боришга мажбур бўлдик. Таҳлиллардан сўнг шифокор дугонам: «Муаллима хоним, бу талабани дарҳол оиласини олдига юбор» деди.

- Ҳайрон бўлиб, нимага?, деб сўрадим.

- Менга балки, ишонмассан ҳам, аммо бу талаба «саратон» билан касалланган.

Бу жавобни эшитгач худди бошимдан қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бутун вужудимни шафқат ўраб олгандек гўё. Касалхонадан чиқар эканмиз Фотимага ҳеч нарса дея олмадим. У бўлса, ҳамма нарсани сезиб тургандек ҳар хил саволлар бериб, мени чалғитишга ҳаракат қилаётган эди.

Қулоғимга эгилиб, устоз деди: «Жон олувчи фаришта инсонларни жонини олаётганда қандай кўринишда бўлади?».

Йиғлаб юбормаслик учун ўзимни зўрға тутиб: «Мўмин қуллар учун жуда ҳам чиройли суратда», деб жавоб бердим.

У севинди гўё, паст овоз билан пичирлаб, балки қория бўлолмасман, аммо Алҳамдулиллаҳ мўминаман,- деди.

Олдин сўраган саволини сабабини энди тушунгандек эдим. Демак, касалини биларди. Қория бўлиши учун, Қуръонни тугатиши кераклигини айтганимда нима сабабдан хафа бўлганини энди тушундим.

Бир икки кундан сўнг унинг нарсаларини йиғиштира бошладик. Чунки, чидаб бўлмас оғриқлар ичида эканлигини кўраётган эдик. Уйига кетиши керак эди. Оиласи келди. Фотима ёнимга яқинлашиб, мендан жаҳлингиз чиқмадими? Балки, айтганимда мани курсга қабул қилмасдингиз деди.

- Бу нима деганинг, сендан нимага жаҳлим чиқсин, дея жавоб бердим.

Яна, қориялигимни тугата олмадим деб, ҳеч ҳам хафа бўлма. Бу йўлга киришдинг-ку ИншаАллоҳ Роббим қориялар қаторида ёзгандир деб таскин бердим. У шундай хурсанд бўлди-ки бўйнимдан қучоқлаб олиб, ростан ҳам қория ҳисобланаманми? Ойижон эшитингизми?, - деди.

Аллоҳим, бу қандай муҳаббат! Роббимни ҳикмати билан шифо топиб, тузалиб кетса, қандай ҳам чиройли қул бўларди...

Шундай қилиб, кўз ёшлар билан Фотимани кузатдик. Орадан кўп вақт ўтмади. Бир-икки ҳафтада оиласи Фотимани оғирлашиб қолганини хабарини берди. Шу ҳафта ичида Фотимадан иккита мактуб олган эдим. Мактубларида нуқул, қориялик тожини қандайлигини билгиси келаётганини, хатто тушларига ҳам кирганини ёзарди.

Бир кун бомдод намозидан кейин, телефон жиринглади. Фотиманинг онаси эди. Йиғламсираган овоз билан Муаллима хоним, Фотимани бериб қўйдик, илтимос қилсам ҳаққига Қуръон ўқийсизми?, дейиши билан мен ҳам ўзимни тутолмай йиғлаб юбордим. Онаси худди, мени овутаётгандек, телефонни қўймасдан: «Сизга ўлмасидан аввал, бир гап айтиб қўйишимни хоҳлади» деди.

У ҳам ўзини тутолмай ҳўнграб юборди:

- Онажоним, устозимга айтинг: «Жон олувчи фаришта айтганидан ҳам гўзал экан».

Эй Роббим, сенинг каломинг учун ёниб-қовурилган, йўлингга ёпишиб, каломингни маҳкам тутган қулингни, сўнгги нафасида ҳеч ёлғиз қолдирармидинг?!

Авазхон Зокиров

Мавзуга оид мақолалар
Яхши бир инсон намоздан кейин фойдаланишим учун қимматбаҳо тасбеҳ совға қилди. Унга ташаккур айтиб совғани қабул қилдим. Сўнг уйга бориб, мен ҳам уни неварамга давоми...

4094 17:00 / 23.08.2021
Савол Намознинг динимиздаги энг улуғ ибодат эканини яхши биламиз. Аммо сайтлардан бирида унинг инсон саломатлигига ҳам фойдаси борлигини ўқиганимдан сўнг шу давоми...

3240 19:28 / 27.06.2020
Ўтиб кетган вақтга афсусланиш, инсонни ҳалокатга олиб борувчи афсусдир. Чунки, вақт жуда тез ўтиб кетади ва асло ортга қайтмади. Обид ибодат қилувчининг вақти, давоми...

5846 18:00 / 24.03.2019
Абу Абдуллоҳ Шомийдан ривоят қилинади .Товуснинг уйига келдим. Уйдан бир қари киши чиқди. .Сиз Товусмисиз, десам, .Ўғлиман,, деди. .Сен унинг ўғли бўлсанг, отанг қариб давоми...

1646 09:00 / 08.06.2019
Аудиолар

135328 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55578 14:35 / 11.08.2021