1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (49-дарс). «Ал-аҳвол аш-шахсийя» тушунчаси Италияда, пайдо бўлди

13:45 / 05.09.2019 2022 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ал-аҳвол аш-шахсийя» Бу атамани «шахсий ҳолатлар» деб таржима қилсак, тўғри бўлади. Фиқҳий истилоҳда оила ичидаги алоқаларни тартибга солувчи тушунча ва ҳукмлар «Ал-аҳвол аш-шахсийя» деб аталади. Унда совчилик, оила қуриш, маҳр, хотиннинг нафақаси ва вазифалари, болани эмизиш, талоқ, қозилик орқали никоҳни бузиш, хулуъ, болага ҳомийлик қилиш, мерос, васият ва вақфга ўхшаш нарсаларга оид қонун-қоидалар бўлади.

Қадимда «Ал-аҳвол аш-шахсийя» деган тушунча бўлмаган. Барча қонунлар аралаш ҳолда бўлган. «Ал-аҳвол аш-шахсийя» тушунчаси биринчи бўлиб Италияда, ўн иккинчи асрда пайдо бўлди. Ўша пайтда уларда умумий қонунлар билан маҳаллий қонунлар аралашиб кетиб, «қонунлар низоси» муаммоси пайдо бўлган эди. Умумий қонун Рим қонунларидан иборат бўлса, маҳаллий қонунлар маълум шаҳарларга хос қонунлар сифатида урф бўлган эди.

Кейинчалик маҳаллий қонунлар «ҳол» деб атала бошлади. У иккига тақсимланиб, биринчиси мол-мулкка, иккинчиси шахсларга оид қилинди. Охири шахсий алоқаларга хос бўлган қонунлар «Ал-аҳвол ­аш-шахсийя» деб аталадиган бўлди ва Ғарбнинг бошқа давлатларида ҳам қўллана бошлади.

Ислом оламида «Ал-аҳвол аш-шахсийя» биринчи бўлиб Мисрда қонун шаклида татбиқ қилина бошлади. Мазкур қонун 1920, 1922, 1923 йилларда ва 1934-йил, 21 июнь куни олий маҳкама томонидан қабул қилинган эди. Кейинроқ ҳам бу қонунга бир қанча ўзгартиришлар киритилди. Албатта, бу қонунларнинг барчаси шариат ҳукмларидан олингандир.

«Ал-аҳвол аш-шахсийя» бўйича ёзилган китобларга мисрлик машҳур олим Муҳаммад Абу Заҳра раҳматуллоҳи алайҳининг шу номдаги китобини мисол қилишимиз мумкин. Китобнинг биринчи нашри 1948 йилда чиққан. Унинг муқаддимасида муаллиф жумладан, қуйидагиларни ёзади:

«...Бу китоб Ислом шариати бўйича оила қуриш шартлари, унинг асарлари ва самараларини баён қилади. Унда оилани пайдо қилиш ва тугатиш, эр-хотин орасидаги боғланиш алоқасини тартибга солиш бор. Шунингдек, икки тарафнинг ҳуқуқлари ва вазифалари баён қилинади. Унда оиланинг самаралари, яъни эр-хотиндан пайдо бўлган ўғил-қизларнинг ҳуқуқлари баён қилинади. Китобни тўрт қисмга бўлдик:

Биринчи қисм: ақдни пайдо қилиш ва унинг муқаддималари ҳамда шартлари. Унинг шаклланиши, тўғрилиги, амалга ошиши ва лозим бўлиши шартлари.

Иккинчи қисм: оила тўлиқ бўлганидан кейин давом этадиган ҳукмларнинг баёни. Яъни эр-хотиннинг ёки улардан бирининг ҳуқуқлари баёни.

Учинчи қисм: оилани тугатиш ва ўша тугатишнинг йўллари ҳақида. Мазкур йўлларнинг турли бўлиши ила ҳукмлари ҳам турлича бўлиши тўғрисида. Оила тугуни ечилганидан кейин қоладиган асарлар борасида. Қачон эр-хотинлик алоқаси завол бўлиши ва у қолдирадиган асарлар ҳақида.

Тўртинчи қисм: оиланинг самаралари бўлмиш болаларнинг ҳуқуқлари ва ўша ҳуқуқлар кимнинг зиммасига ва қандай вожиб бўлиши тўғрисида».

Шайх Муҳаммад Абу Заҳра раҳматуллоҳи алайҳи «Ал-аҳвол аш-шахсийя» китобида ҳар бир масалани муфассал баён қилишга ҳаракат қилган. Ҳужжат ва далилларни эринмай келтирган. Тўрт мўътабар мазҳабдан бошқа мазҳабларнинг қавлларини ҳам керак жойда келтирган. Улардан қай бири кучли эканини ҳам айтиб ўтган. Ҳар бир баҳснинг охирида Мисрнинг «Ал-аҳвол аш-шахсийя» бўйича қонунида қайси ҳукм қабул қилинганини ҳам айтиб ўтган.

«Ал-аҳвол аш-шахсийя» китобининг учинчи нашри 1957 йилда «Ал-Фикрул Арабий» нашриёти томонидан амалга оширилган.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ndash ,. . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин. Сўнгра давоми...

2625 00:07 / 28.10.2022
Ана шу тарийқа улар қуйидаги оятлар носих насх қилувчи ва мансух насх қилинган эканини аниқлаганлар 1. .Бақара, сурасидаги қуйидаги оят .Сизлардан бирортангизга давоми...

4058 18:02 / 28.12.2017
Учинчи қисмБир синфдаги раддга ҳақдор меросхўрлар билан бирга раддга ҳаққи йўқ меросхўрлардан бири, яъни эр ёки хотин ҳам бўлади.Бундай ҳолатда раддга ҳаққи йўқ давоми...

1675 11:00 / 19.06.2020
. ,. . . ,. . , . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Имом давоми...

2758 19:00 / 18.08.2022