1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Муҳаббат

15:00 / 07.01.2021 2412 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилмоқчи бўлсалар масжиддаги хурмонинг тўнкаси устига чиқиб хутба қилар эдилар. У зотга минбар қилиб беришгач ўша минбарда туриб хутба қиладиган бўлдилар. Шунда ҳалиги хурмо тўнкаси инграй бошлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келиб уни юпатгандек бўлиб қўллари билан силадилар. Унинг инграгани тўхтади.

   Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ мана шу ҳадисни эшитсалар йиғлаб шундай дер эдилар:

   «Эй Аллоҳнинг бандалари! Битта тўнка Аллоҳнинг Расулини Аллоҳ олдидаги маконлар туфайли шавқдан инграяпти. Бунга сизлар ҳақли эмасмисиз?!»

 Эй Аллоҳнинг Расули! Сизни севамиз. Сиздан ортда қолганимиз ўз истагимиз эмас, қадари илоҳийдир. Биз бунга розимиз!

Сизга илк ваҳий келганида Маккада сизнинг ёнингизда бўлиб Ҳадича онамиз каби сизни иссиқ бағримизга олишни истар эдик.

Тоифликлар сизни тошбўрон қилишганда ёнингизда бўлишини, сизга тошлардан қалқон бўлишни, ҳеч бўлмаганда қонаган оёқларингизни қалбимиз билан боғлаб қўйишни истар эдик.

Сизни Қурайш Абу Толиб дарасида қамал қилиб қўйганида сизнинг ҳузурингизда бўлиб сизга ўз қўлларимиз билан овқат едиришни, ҳеч бўлмаганда сиз билан бирга оч қолишни истар эдик.

Уқба ибн Муъайт сизнинг устингизга ичак-чавоқларни ташлаганида уни тишларимиз билан олиб ташлашни истар эдик. Ҳеч бўлмаганда уларни олиб ташлашда Фотима розияллоҳу анҳога ёрдам беришни истар эдик.

Ҳижратга кетиш олдидан сизга фидо бўлиш учун Али розияллоҳу анҳу билан сизнинг тўшагингизда бирга ётишни истар эдик.

Ҳижрат йўлида Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга сизга ҳамроҳ бўлиб, қалбларимизни оёқларингизга поёндоз қилишни истар эдик.

Мадинага борган кунингизда у ерда бўлганимизда бор овозимиз билан «Толаъал бадру» ни ўқир эдик.

Агар Бадр жанги куни ёнингизда бўлсак ансорлар каби «Агар сиз Биркул Ғамодга кирсангиз ҳеч биримиз қолмасдан, ҳеч иккиланмасдан сиз билан у ерга кирган бўлар эдик», деган бўлар эдик.

Агар Уҳуд кунида сиз билан бирга бўлганимизда тоғдаги камончиларга «Жойингиздан жилманг!», деган бўлар эдик. Умму Уммора каби сизни ҳимоя қилган бўлар эдик, юзингиздан оққан покиза қонингизни артиб қўйган, ҳеч бўлмаганда амакингиз Ҳамза шаҳид бўлганида сизга ҳамдард бўлиб сизни қучоқлаган бўлар эдик.

Ҳудайбия кунида сиз билан бирга бўлганимизда сизга «Тинчликда ҳам, урушда ҳам биз сизнинг қўшинингизмиз», деган бўлар эдик.

Фатҳ кунида сиз билан бирга бўлганимизда Аллоҳнинг нусрати сабаб сизнинг шодлигингизга шерик бўлган бўлар эдик.

Ҳажжатул вадоъда сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда сизнинг овозингизни эшитиб: «Гувоҳлик берамизки, сиз рисолатни етказдингиз», дер эдик.

Вафот қилганингизда Мадинада бўлганимизда вафотингиздан йиғлаган, бутун борлиғимизни сизга фидо қилган бўлар эдик.

Бизга сизнинг: «Сиз билан бирга ваъдалашган жойимиз дунё эмас, ваъдалашган жойимиз ҳавзнинг олдидир!», деган гапингиз юпанч бўлади. Биз сизнинг ваъдангизга ишонамиз!

Сизнинг: «Киши қиёмат куни севгани билан бирга бўлади», деган гапингиз бизга юпанч бўлади.

Аллоҳга қасамки, биз нотавон умматларингиз сизни севамиз!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Мавзуга оид мақолалар
Кўп саҳобалар Али розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидаги мақомларида бўлишни орзу қилишар эди. Аллоҳ Расулуллоҳ билан давоми...

3482 15:15 / 18.12.2018
СаволМен бир дўстимга қарз берган эдим, яқинда маълум бўлиб қолдики, дўстим ўша маблағни нопок ишларга сарфлаётган экан. Унинг гуноҳларига мен ҳам шерик бўлиб давоми...

3050 15:02 / 09.07.2020
Ҳакам ибн Утайба Муҳаммад ибн Сийриннинг дўсти эди. Муҳаммад ибн Сийрин вафот этганида ниҳоятда маҳзун бўлиб, ғамга ботди. У худди беморни зиёрат қилгандек, унинг давоми...

2509 07:10 / 17.05.2019
Убода ибн Сомитдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳдан ўзга илоҳи маъбуд йўқ, У Ўзи ёлғиздир, Унинг шериги йўқ, давоми...

6248 20:00 / 02.05.2019