1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ўлимдан сўнг ҳаёт борлиги ўз илмий исботини топди

16:10 / 30.05.2021 7016 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Берлин техника университетининг бир гуруҳ шифокор ва психолог мутахассислари ўлимдан сўнг ҳаёт мавжуд эканини исботлашди.

Тўрт йил давомида олиб борилган клиник тадқиқотларда 944 нафар киши кўнгилли равишда иштирок этди. Улар махсус модда қабул қилиб, 20 дақиқалик клиник ўлим ҳолатига туширилди. Шифокорлар махсус кардиопулмонал жиҳозлар (юрак фаолиятини таъминлаш ва сунъий нафас олдириш ускуналари) ёрдамида уларнинг ҳолатини назорат остида ушлаб туриб, белгиланган муддат ўтгач, қондаги озонни фильтрлаш ёрдамида клиник ўлимдан қайтариб, кома ҳолатидан чиқариб туришди. Бу каби усул аввал ҳам ишлатилган бўлиб, 40-60 дақиқа давомида нафас олмай, клиник ўлим ҳолатида ётган беморларда ҳам фойда берган эди.

Тажрибаларга доктор Бертольд Акерман бошчилик қилди. Унинг гуруҳи тажрибада қатнашган беморларнинг клиник ўлим пайтидаги хотираларини тўплаш билан шуғулланди.

Тўпланган маълумотлар шуни кўрсатдики, клиник ўлим ҳолатига тушиб, кейин яна ўзига келган кишиларнинг аксарияти деярли бир хил хотираларни сўзлаб беришган. Масалан, деярли ҳар бир иштирокчи ўзига хос руҳий кечинмани – руҳи танасидан ажралганини, хотиржамлик, ҳаловат, илиқлик сезганини, ёруғ нур кўрганини айтиб берган.

Тажрибанинг асосий натижаси ўлимдан кейин ҳам ҳаёт борлигини кўрсатмоқда. Лекин баъзи тадқиқотчилар бу каби уринишларни одобдан ташқари ишлар сифатида таснифлаб, танқид қилмоқдалар.

Экспертлар эса клиник ўлим ҳолатида ҳис қилинган бу каби кечинмалар беморларнинг дунёқарашига, диний эътиқодига боғлиқ эмаслигини айтиб, бу хотиралар авваллари айтилганидек, галлюцинация эмас, балки реал ҳиссиётлар эканини таъкидлашмоқда. Дарҳақиқат, кўнгиллилар орасида турли дин вакиллари – насронийлар, мусулмонлар, яҳудийлардан ташқари умуман динсиз, даҳрийлар ҳам бўлган.

«Биламан, натижаларимиз кўпчилик инсонларнинг эътиқодига зид келиши мумкин. Лекин бу тадқиқотлар ёрдамида биз инсониятни азалдан қизиқтириб келган саволларидан бирига жавоб топдик. Шу боис, инсонлар бизни маъзур тутадилар, деган умиддаман. Ҳа, дарҳақиқат, ўлимдан сўнг ҳаёт бор экан. Бу ҳаммага тааллуқли», дейди доктор Акерман.

Шундай экан, ўлимдан кейин қайта тирилишга ишонмайман, деган одамлар бу ҳақда чуқурроқ ўйлаб кўришлари керак бўлади.

«Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Natgeo канали ушбу расмни 2013 йилдаги энг афзал расм деб эълон қилди. Канал расмни эълон қилар экан, шундай маълумотларни келтириб ўтади .Ушбу фотосуратни расмга олган давоми...

5735 11:00 / 19.07.2022
Кейт Мур Канаданинг Онтариё Торонто университетида жарроҳлик факультети, анатомия кафедрасининг фахрий профессорларидан бўлган. У Америка клиник анатомлари давоми...

2192 16:00 / 25.04.2023
Биронбир хавфхатар юзага келганда қушлар қандай ҳаракат қилади ва бошқа турдаги қушлар билан ўзаро қандай хабарлашади Табиатдаги таҳликаларни олдиндан тахмин давоми...

812 14:25 / 10.12.2025
Асалари инсонга ўхшаб туш кўришини тасаввур қила оласизми Илмий изланиш шуни кўрсатмоқдаки, асалари ухлаб ётган пайтда кундузи бошидан кечирган нарсалар ва давоми...

3771 14:35 / 24.02.2023