1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Аллоҳ яратган ноёб жонзотлардан бири

14:00 / 01.05.2023 3606 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани улкан ҳикмат билан яратган. У Зот ҳар бир жонзотни ўзига муносиб шароит, керакли аъзолар билан йўқдан бор қилган. Ана шундай жонзотлардан бири буқаламундир.


Аллоҳ таоло ушбу жонзотга керакли аъзоларни ато қилган. Буқаламун калтакесаклар оиласига мансуб бўлиб, танасининг рангини ўзгартириш имкониятига эга бўлган жонзот. Уларнинг тана узунлиги одатда 30 сантиметрга, кам ҳолларда 50-60 сантиметрга етади. Энг кичик буқаламунлар 3-5 сантиметр атрофида бўлади. Боши дубулғасимон, оёқлари узун, баландликка чиқишга мос бўлади.


Буқаламунлар ноодатий кўриш аъзоларига эга. Қовоқлари доимий равишда бирлашиб тургани учун кўзларини ёпиб туради. Қовоқлар ўртасида тешикчаси бўлиб, буқаламун шу тешик орқали атрофни кузатади. Ўнг ва чап кўзларининг ҳаракати бир-бирига мос келмаслиги мумкин, бу эса ҳашаротларни излаш, аниқлашда қўл келади. Ҳужум пайтида кўзлар ўлжа томонга йўналган бўлади. Буқаламунлар ўз атрофини тўла кўра олади. У ўлжани кутиб дарахт шохида узоқ вақт ўтиради. Кутиш асносида танаси ҳаракатсиз бўлса-да, кўзлари тинмай ҳаракатланиб туради. Ов пайтида узоқроқда турган ўлжасини узун ва учида сўрғичи бор тили ёрдамида тутади. Тилнинг чиқиш тезлиги сониянинг 20 дан 1 улушича бўлиб, ярим сония бўлмай туриб тил ўз жойига қайтади. Уч сония ичида 4 та ҳашаротни таниб, тутиб олиш имконига эга. Ов қилмаётган пайтида тилини пастки жағ ичидаги махсус суяк ушлаб туради.


Буқаламунларнинг бошқа калтакесаклардан фарқли жиҳати тана рангини ўзгартириб, турли тусга кириш имконига эгалигидир. Рангнинг ўзгариши терининг таркибий хусусиятлари билан боғлиқ. Терининг ташқи толали ва чуқур қатламида махсус кенг тарқалган ҳужайралар – хроматофорлар мавжуд. Ушбу ҳужайра таркибида турли пигмент доналари бор: қора, тўқ жигарранг, қизғиш ва сариқ ранглар. Терининг бундай ўзгариши ташқи огоҳлантириш белгиси сифатида юз беради. Ҳарорат, ёруғлик ва намлик, очлик, ташналик, қўрқув, тирнаш истаги каби ҳолатларда тери ранги ўзгаради. Буқаламунлар ухлаётган пайтда терисининг рангини йўқотадилар ва у оқ рангда бўлади. Кўпинча ранг ўзгариши душманни қўрқитишга қаратилган чора сифатида юз беради. Кўпайиш даврида ҳам эркакларида рангнинг тез ўзгариши содир бўлади.


Буқаламунлар териси рангининг ўзгариши ўзини ўраб турган ўсимликларга тақлид қилиш, яъни ўша ҳудудга мослашиш жараёни экани маълум, аммо олимлар Африканинг шимолида яшайдиган тоғ буқаламунини ўрганишлари натижасида аниқладиларки, улар ўз турдошлари билан муносабатга киришиш учун ҳам рангларини ўзгартирар эканлар.


Буқаламунлар асосан Африканинг шимолида, Мадагаскарда, баъзи турлари европанинг жануби, Яқин Шарқ, Ҳиндистон жануби, Шри ланка, Ҳинд уммонининг ғарбий қисмларидаги ороллардаги тропик ўрмонлар, саванналар, чўллар, дарахт ва буталар, кам ўсимлик ўсадиган жойлар ва қуруқ ерларда яшайди.


Кўпинча террариумларда Яман ва Мадагаскар буқаламунлари боқилади.


Аллоҳ таоло барча жонзотларни улар яшайдиган шароитларга мослаб, керакли аъзолар билан яратган.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:


هَذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ


“Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар” (Луқмон сураси, 11-оят).


Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!


Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кофирларга ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигини исботлаш учун Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таоло томонидан кўплаб мўъжизалар берилган. давоми...

3048 11:15 / 01.06.2022
учинчи мақола Чумолилар ҳаракати ва тирбандлик олдини олишРсу.эду сайтида келтирилган маълумотларга қараганда, яқиндагина немис энтомологлари чумолилар қай давоми...

2962 15:00 / 17.02.2021
Асаларининг ўзи, яшайдиган уяси, босиб ўтадиган йўли, шира йиғадиган ўсимликлари ҳамда у етиштирадиган шифобахш асал ҳақида Қуръони Каримда оятлар бор. давоми...

4017 11:00 / 10.06.2022
Яқиняқингача инсоният сайёрамизнинг атмосфераси ҳақида деярли ҳеч нарса билмасди. Энди маълум бўлдики, Ер шарини бир неча табақалардан таркиб топган ҳаво қобиғи давоми...

2987 11:00 / 18.11.2020
Видеолар

1023 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216678 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135836 14:35 / 11.08.2021