1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Рибонинг ҳаром қилиниш ҳикмати

10:20 / 25.11.2021 2368 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кувайт Фиқҳ энциклопедиясида ушбу саволга жавоб сифатида қуйидаги мулоҳазалар келтирилган.

Рибонинг ҳаром қилинишидаги ҳикматлар:

Муфассир уламолар рибонинг ҳаром қилинишида бир қанча шаръий сабабларни келтиришган:

Биринчидан, Рибо – бир инсон бошқа бир инсоннинг молини эвазсиз олишини тақозо этади. Чунки кимдир бир сўмни икки сўмга сотса (алмашса), у хоҳ нақд бўлсин, хоҳ насия, ҳеч қандай эвазсиз ортиқча бир сўмни қўлга киритаётган бўлади. Мусулмон кишининг моли унинг эҳтиёжларига боғлиқ бўлади ва унинг моли дахлсиз ҳисобланади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мусулмон молининг ҳурмати унинг қонининг ҳурмати кабидир» (яъни қонига тажовуз қилиш ҳаром бўлганидек, унинг молига тажовуз қилиш ҳам ҳаром) деган мазмунда ҳадислари бор.

Иккинчидан, албатта, Рибо кишиларни бирор касб билан шуғулланишдан тўсади, чунки пулдор инсон рибо битими воситасида нақд ёки насия бўлса-да ортиқча пул олиш имконига эга бўлса, унга яшаш кун кечириш осон бўлиб қолади, у ортиқ касб-кор ёки тижорат ва ишлаб чиқариш машаққатларига чидамай қолади ва бунинг натижасида савдо, ҳунармандчилик, саноат ва бинокорлик каби касблардан фойда олиш ҳам тўхтайди.

Учинчидан, Рибо амалиёти инсонлар ўртасида қарз муомаласининг ёйилишини тўхтатади, чунки рибо агар ҳаром қилинса, нафслар бир сўм қарз бериб, ўша пулнинг ўзини қайтариб олишга рози бўлади, борди-ю рибо ҳалол қилинганда эди, муҳтож одамнинг нафси уни бир сўм эвазига икки сўм олишга ундаган, бу эса ҳамдардлик, мурувват ва хайр-эҳсоннинг узилишига сабаб бўларди.

Юқоридаги фикрларга қўшимча сифатида, Ибн Қайюм роҳимаҳуллоҳ айтадиларки, насия рибоси – инсонлар жоҳилият даврида амалга оширадиган иш бўлиб, унинг мисоли: қарзни кечиктирса, уни зиёда қилиш эди, ҳар сафар муддат кечиктирилса, пулни кўпайтириб қўйишарди, ҳаттоки, 100 сўмлик қарз бора-бора бир неча минг сўмга айланар эди. Аксар ҳолларда бу ишни ҳеч вақоси йўқ муҳтож кишилар қилишар эди.

Қарз берувчи муддатни кечиктириши ва эвазига тўланадиган пулни кўпайтиришни талаб қилиши натижасида қарздор бу пулларни тўлаш учун ўзини ўққа-чўққа уради, вақти-вақти билан пул тўлаб турса-да, унинг зарари ошиб бораверади, мусибати катталашади, қарзи ҳам кўпайгандан кўпайиб, охири қулоғигача қарзга ботади. Муҳтож инсонга рибога пул бериш эвазсиз фойда олишга сабаб бўлади, рибохўрнинг пули ўз биродарининг эвазига кўпаяди, зотан, рибохўр биродарининг молини ботил йўл билан еётган бўлади, биродари эса жуда катта зарар кўради. Рибонинг ҳаром қилиниши энг раҳмли Зотнинг раҳмати, ҳикмати ва бандаларига яхшиликни раво кўриши юзасидандир. Валлоҳу аълам.

Манба: Islommoliyasi.uz

Манба
islommoliyasi.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Қачонки, банда бирор гуноҳ қилса, Аллоҳ таолони ғазаблантиради. Аллоҳ таоло ғазабини ишлатишга қодир Зотдир.2. Гуноҳ қилувчи малъун шайтонни хурсанд қилади.3. давоми...

3233 11:30 / 28.05.2021
Аллоҳ таоло айтади.Молдунёларингизни ораларингизда ноҳақ ndash ҳаром йўллар билан емангизЯъни, бирбирингизнинг ҳаққингизни еманг Ва гуноҳ қилаётганингизни билиб давоми...

4104 18:00 / 28.06.2019
ХулосаЗикр қилинган ва ушбу мавзуга оид ҳаётда учрайдиган бошқа ҳолатларга теран назар солсак фаҳшга, зинога сабаб бўлаётган бир қанча нарсаларни кўришимиз давоми...

3913 15:00 / 04.01.2021
Маълум бир муддат жаннат неъматларидан маҳрум қилади. Гуноҳкор кишилар гуноҳларининг жазосини тотиш ва гуноҳларининг нопоклигидан покланиш учун жаҳаннамга давоми...

1508 14:52 / 26 октябрь
Аудиолар

211104 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130363 14:35 / 11.08.2021