Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илмни ўрганган, лекин уни айтмайдиган киши худди хазина йиққан, лекин уни ишлатмаган кишига ўхшайди», дедилар».
(Табароний Абу Ҳурайрадан қилган ривояти)
Оғирбосиқ бўлиш қийин, дейишади.Мен эса .Роббим ҳамма нарсага қодир,, дейман.
3345 05:05 / 12.09.2017
Баъзан ҳамма нарса сенга тескари бўлиб қолиб, ёлғиз Аллоҳгина сен билан бирга қолади. Шундай экан, доим Аллоҳ билан бирга бўлгин, шунда ҳамма нарса сен билан бирга бўлади.
3337 11:35 / 12.08.2017
Шундай замонда яшаяпмизки, агар тошга .Инсон бўл,, дейилса, тош .Узр Дийдам у даражада қаттиқ эмас,, дейди.
3891 09:30 / 25.05.2018
Дунё учун ғам ема. Унинг боши йиғи, ўртаси машаққат, охири йўқликдирСен охиратинг учун амал қилиб қол Унинг боши учрашув, ўртаси ҳадя, охири эса абадиятдир.
4495 09:45 / 20.04.2018