1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳаётда энг олий орзу ва мусибат нима?

11:02 / 03.07.2019 3261 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар ҳаётингда олий орзуинг нимадир?, деб сўрашса, 

Роббимнинг муҳаббатига эришиш, деб айтар эдим.

Агар ҳаётингда энг катта мусибат нимадир?, деб сўрашса, 

Роббимнинг мендан юз ўгиришидир, деб айтар эдим.

Шарҳ:

1. Иймони комил бўлган киши, дунёда Аллоҳнинг муҳаббатига эришсам ва унинг назарига тушсам, деб яшайди. Ҳолбуки, Аллоҳ ҳеч бир жонзотнинг ҳатти-ҳаракатидан, ҳатто уларнинг қалбларида яшириб юрган нарсаларидан ҳам ғофил эмасдир. Аммо, Аллоҳнинг муҳаббатига эришмоқ бутунлай бошқа нарса. Чунки у зотнинг муҳаббатига эришган кимса ҳаёт ва охират мазмунини тўғри англай олади. Ҳар қандай синовларга сабр-тоқатли, кўнглида инсонларга нисбатан адоват сақламайдиган, ёлғон, ғийбат ва Роббиси норози бўладиган ҳар қандай гуноҳлардан ўзини тийишга ҳаракат қиладиган кимсадир.

2. Иймони комил кишига дунёдаги айрилиқлар ҳам, ҳатто ўзига етган дардлар ҳам кичик мусибат бўлиб кўринаверади. Аммо унга муҳаббат қўйган зот, оламлар Роббиси Аллоҳнинг ундан юз ўгириши энг катта мусибат ҳисобланади. Бу мусибат тоат-ибодатда бардавом бўлиб юрган кишининг Аллоҳ таоло норози бўладиган ишга қўл уриши ёки яна куфрга қайтишидир

Муҳриддин Мирзаев Юнусмат ўғли

 

Мавзуга оид мақолалар
Одатда кўпчилик товуқни сўйгандан сўнг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солади. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан давоми...

5411 17:01 / 10.11.2020
Раҳмли бўлиш сиқилишни муолажа қиладиМазкур ўрганиш орқали тадқиқотчилар раҳмдил инсонлар бошқаларга нисбатан сиқилиш, тушкунликдан анча узоқда бўлишлари давоми...

1766 17:00 / 05.12.2020
Аввалги мақолаларимизда мавлид маросимларида мавжуд бўлган бир қатор хато камчиликларга ишора қилиб ўтилди. Шу билан бирга, уларга қўшимча равишда яна айрим давоми...

5025 15:22 / 21.11.2018
Муҳаммад ибн Жаҳм ҳовлисини эллик минг дирҳамга сотувга қўйди. Ҳовлини сотиб олиш учун харидорлар келганда уларга .Саъид ибн Оснинг қўшниси бўлиш учун қанча пул давоми...

2424 07:10 / 30.04.2019
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021