1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Беамал олим ҳам эҳтиромга лойиқ

10:00 / 29.06.2019 2904 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки, олим аслида илмига амал қилиши лозим. Лекин агар бирор олим илмига беамал бўлса ҳам, у илми сабабли сиз учун ҳурматга лойиқдир. Аллоҳ таъоло унга илм берган. Унинг даражаси бор. Ўша даража сабабли у эҳтиромга лойиқ бўлди.

Аллоҳ таъоло ота-она ҳақида шундай деди:

«Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик қил...» (Луқмон сураси, 15-оят)

Агар ота-она кофир ва мушрик бўлсалар, у ҳолда куфр ва ширкда уларнинг айтганларига рози бўлма. Лекин дунёда улар билан яхши муомала қил. Чунки, уларга Аллоҳ таоло тарафидан ота-она бўлишлик шарафи ҳосил бўлган. Улар ўзлари эҳтиром ва таъзимга лойиқдирлар. Сенга уларни таҳқирлаш мумкин эмас. Худди шундай бир олим беамал бўлса ҳам, унинг ҳаққига: Эй, Аллоҳ! Унга солиҳ амалга тавфиқ ато қил деб дуо қилинг. Лекин унинг беамаллиги сабабли асло ҳақоратламанг. Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ уламоларга хитоб қилаётиб айтар эдилар: Токи амал қилинмагунича қуруқ илм ҳеч нарса бўлмайди. Лекин шуни ҳам айтар эдиларки, менинг одатим шуки, олдимга бирор олим келса, гарчи у фалон гуноҳга мубтало деб менга у ҳақида маълум бўлишига қарамасдан, унинг илми сабабли уни ҳурмат қиламан ва унга иззат кўрсатаман.

«Ижтимоий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар» китобидан

Абдулқайюм Комил таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Имом Заҳабий .Тазкирот алҳуффоз, асарида жарҳ ва таъдил илми соҳиби Ибн Абу Ҳотим ҳақида шундай дейди .Мисрда етти ой турдик. Шу вақт ичида бирор марта суюқ овқат давоми...

2310 08:00 / 07.08.2020
Абдуллоҳ ибн Жало айтади .Зулҳулайфага борганимда ҳаж қилгим келди. Одамлар эҳром боғлаётган экан. Қарасам, бир йигит эҳром боғлашдан олдин ғусл қилиб, устидан сув давоми...

11385 08:07 / 08.06.2020
Умайя ибн Бистом айтади .Бир аёл Юнус ибн Убайднинг олдига ёпинчиқ кўтариб келиб, .Мана шуни сотиб олинг,, деди. .Қанчага сотасан, деди у. Аёл .Беш юзга,, деди. Юнус .Бу давоми...

2210 08:00 / 17.02.2021
Мисвар ибн Махрама ҳикоя қилади .Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни пичоқлашгач, ҳушларидан кетдилар. Саҳобалар .У кишини намоздан бошқа нарса билан уйғота давоми...

2503 08:11 / 26.10.2019