1447 йил 5 ражаб | 2025 йил 25 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Бошлиқнинг қўл остидагиларни алдаши ва уларга зулм қилиши

15:00 / 09.05.2019 3225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Фақат одамларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ ҳадларидан ошадиган кимсалар(ни айблаш ва зулму зўравонликлари учун жазолаш)гагина йўл бордир. Ана ўшалар учун аламли азоб бордир» (Шўро сураси, 42-оят).

«(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг!» (Иброҳим сураси, 42-оят).

«Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар» (Шуаро сураси, 227-оят).

Бу таҳдид ҳар қандай золимга тааллуқлидир. Яъни, золим кимсалар хунук, ёмон оқибатга – азобга, дўзахга қараб кетмоқдалар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки бизни алдаса, у биздан эмас» (Муслим ривояти).

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Зулм қиёмат куни зулмат бўлур» (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳар бирингиз нозир (бошлиқ) ва қўл остингиздагилар хусусида масъулдирсиз» (Муттафақун алайҳ).

Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу айтадилар: «Гувоҳлик бериб айтаманки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қайси бир бошлиқ ёки ҳоким қўли остидагиларни алдаган ҳолда бир қоронғу тунни ўтказса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади», деганларини эшитдим» (Табароний ривояти).

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ азза ва жалла қайси бандани бир раийятга бошлиқ қилиб қўйса ва у раийятини алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади», деганларини эшитдим» (Муттафақун алайҳ).

Бошқа бир ривоятда: «... у жаннат ҳидини ҳам ҳидламайди», дейилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки ўнта одамга амир бўлса, у қиёмат кунида кишанланган ҳолда келтирилади. Алал-оқибат, уни адолат халос этади ёки жабр-зулм ҳалок қилади» (Баззор, Табароний ривояти). Яъни, одил бўлган бўлса, кишандан нажот топади, золим бўлган эса, ҳалок бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Амирларнинг ҳолига вой, орифларнинг ҳолига вой, аминларнинг ҳолига вой. Қиёмат куни кокилларидан Сурайё (юлдузи)га илиниб, ер билан осмон орасида муаллақ турган кимсалар: «Биронта ишга ҳам бошчилик қилмаганимизда эди», деб орзу қиладилар» (Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти).

Оиша (розияллоҳу анҳо) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қиёмат куни шундай бир соат келадики, унда одил қози: «Икки киши орасида бир мева хусусида бўлса-да, сира ҳукм чиқармаганимда эди», деб орзу қилади», деганларини эшитдим» (Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилиб: «Эй Аллоҳим, кимки умматимнинг биронта ишига бошлиқ бўлиб, уларни машаққатга қўйса, уни Сен ҳам машаққатга қўй. Кимки умматимнинг биронта ишига бошлиқ бўлиб, уларга меҳрибонлик қилса, унга Сен ҳам меҳрибонлик қилгин», дер эдилар (Муслим, Насоий ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ кимни мусулмонларнинг биронта ишига раҳбар қилиб қўйса-ю, у мусулмонларнинг эҳтиёжлари, муҳтожликлари ва фақирликларидан кўз юмса, Аллоҳ қиёмат кунида унинг эҳтиёжи, муҳтожлиги ва фақирлигидан кўз юмади» (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мендан сўнг амирлар бўлади. Кимки уларнинг ҳузурига кириб, ёлғонларини тасдиқласа, зулмларига ёрдам берса, у мендан эмас, мен ҳам ундан эмасман. Ва у ҳовузга яқин келмайди. Кимки уларнинг ҳузурига кирмаса ва зулмларига ёрдам бермаса, ёлғонларини тасдиқламаса, у мендан ва мен ҳам унданман. Ва у ҳовузга келади» (Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Умматимдан икки тоифаси ҳаргиз шафоатимга ноил бўлмайди: «Золим, адолатсиз раҳбар ҳамда ҳар бир ёвуз муртад» (Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат куни энг қаттиқ азобга дучор бўладиган дўзахий – пайғамбарни ўлдирган ёки пайғамбар томонидан ўлдирилган кимса ва ҳақ йўлдан адашган раҳбар» (Баззор ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётганларида: «Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳ орасида ҳижоб – тўсиқ йўқдир», деганлар (Муттафақун алайҳ).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳуга: «Аллоҳ сени аҳмоқ амирлардан паноҳида сақласин», дедилар. «Аҳмоқ амирлар кимлар?» деб сўраган эди, «Мендан кейин келадиган амирлар бўлиб, улар мен кўрсатган йўлдан юрмайдилар ва менинг суннатимга амал қилмайдилар», деб жавоб бердилар (Аҳмад, Баззор ривояти).

Ривоят қилинадики, қиёмат кунида волий (ҳоким) олиб келиниб, жаҳаннам кўпригига қўйилади. Сўнг кўприк шундай қаттиқ силкинадики, унинг ҳар бир бўғими ўрнидан силжиб кетади. Агар у ишларида Аллоҳга итоат этган бўлса, кўприкдан ўтиб олади. Агар ишларида Аллоҳга осийлик қилган бўлса, кўприк парча-парча бўлиб кетади ва у эллик йил миқдорича жаҳаннам қаърига қулаб тушади.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имконияти бўла туриб уйланмай ёки турмушга чиқишни рад этиб юриш инсонни зинога олиб бориши мумкин бўлган йўллардандир. Бу ишга баъзи ҳолларда отаоналар давоми...

3135 17:05 / 22.07.2020
Аллоҳ таоло айтади.Эй инсон, Парвардигоринг сизларга ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда отаонага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар у икковидан давоми...

5277 17:10 / 08.04.2019
Катта ширк ndash Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш, тенг билиш ва У зот билан бирга тош, дарахт, қуёш каби нарсаларга ибодат қилишдир. Катта ширк гуноҳи кабираларнинг давоми...

5656 10:29 / 01.11.2018
Аллоҳ азза ва жалла айтади.Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг закотини беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик давоми...

5053 15:10 / 14.01.2019
Видеолар

995 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216624 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135784 14:35 / 11.08.2021