1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуонинг одоблари (давоми)

21:10 / 28.04.2019 2292 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саъднинг ўғилларидан бири розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Менинг «Аллоҳим, Сендан жаннатни, унинг неъматларини, унинг шодонлигини ва унисини ва бунисини сўрайман. Сендан дўзахдан, унинг занжирларидан, кишанларидан, унисидан, бунисидан паноҳ сўрайман» деяётганимни эшитиб қолиб, отам:

«Эй ўғлим, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Тезда дуода ҳаддан ошадиган қавм бўладир» деганларини эшитганман. Ўшалардан бўлиб қолишдан сақлан. Агар сенга жаннат берилса, албатта, сенга у ҳам, унинг ичидаги яхши нарсалар ҳам берилган бўлади. Агар сен дўзахдан сақланган бўлсанг, ундан ҳам, унинг ичидаги ёмон нарсалардан ҳам сақланган бўласан», деди».

Шарҳ: Дуонинг одобларидан бири унда муболағага кетиб, ҳаддан ошмасликдир.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уч марта дуо қилиш ва уч марта истиғфор айтиш ёқар эди».

Иккисини Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Дуонинг одобларидан бири уни уч марта такрорлашдир.

(давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулазиз ибн Абу Рувод айтади .Бир гуруҳ ҳожилар Каъбага кириб келишди. Уларнинг орасида бир аёл ҳам бор эди. У тинмай .Роббимнинг байти қаерда, дер, ёнидагилар давоми...

3289 07:30 / 04.03.2019
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, .Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада, деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар .Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч давоми...

1645 08:00 / 26.10.2020
Ҳофиз Заҳабий .Тазкиротул Ҳуффоз,да ҳижрий 297 йилда туғилиб, 385 йилда 88 ёшда вафот этган муҳаддис Ибн Шаҳиннинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагиларни айтган .У ҳофиз, давоми...

2160 16:04 / 29.12.2019
Эътибор билан қарайдиган бўлсак, Ислом динининг батафсил ҳукмларини баён қиладиган барча китобларимизда .Либос китоби, бор. Айниқса, ҳадис, тасаввуф ва фиқҳ давоми...

6738 09:00 / 07.07.2022