1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуонинг одоблари (давоми)

09:40 / 20.04.2019 3556 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизнинг бирортангиз модомики шошилиб, «Дуо қилдим, ижобат бўлмади», демасагина унга ижобат қилинади», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Дуонинг одобларидан бири унинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва «Нима учун дуоим қабул бўлмаяпти», демасликдир.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг ижобатига аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ ғофил ва беҳудачи қалбдан дуони қабул қилмас», дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Шарҳ: Дуонинг одобларидан бири ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилишдир. Дуо қилувчининг қалби ғофил бўлса ҳам дуоси қабул бўлмайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ийсо ибн Умар айтади .Амр ибн Атаба ибн Фарқад кечаси отига миниб, қабристонга борарди. Отидан тушиб, қабрлар олдида тўхтаб қолар ва .Эй аҳли қабр Саҳифалар ёпилди, давоми...

1997 07:10 / 17.09.2019
Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади .Зиёд бир куни Ҳакам ибн Амрни Хуросонга жўнатди. Аллоҳ азза ва жалла уларга кўп ўлкаларни фатҳ қилишларини муяссар қилди, давоми...

2910 08:00 / 17.12.2020
.Ашуро, сўзи луғатда .ўнинчи кун, деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2828 11:30 / 06.08.2022
Ўсимликлар дунёсига оид энг сўнгги кашфиётлардан бири уларда ҳашаротлар ёки хатарга қарши ўзини ҳимоя қилиш қобилияти борлигидир. Баъзи мулҳидлар Аллоҳ давоми...

5412 09:00 / 03.05.2023
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021