1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Энди ҳар ойда 7000 киши умрага боради

17:40 / 04.04.2019 2228 pdf Ўқиш режими + -

2019 йилнинг 6 март куни “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишлар самарадорлигини янада ошириш, зиёратларни юқори савияда ва тизимли ташкил этиш ҳамда кўрсатиладиган хизматлар нархини арзонлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг № 154-Ф Фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра Ишчи гуруҳи тузилиб, улар 7-10 март кунлари “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларини ташкил этиш механизми ва бозорларни ўрганиш мақсадида Саудия Арабистони қироллигига хизмат сафарини амалга оширишди.

Сафар давомида Ишчи гуруҳ аъзолари Макка ва Мадина шаҳарларида хизмат кўрсатувчи компаниялар томонидан тақдим этилаётган меҳмонхона, транспорт, овқатланиш ва бошқа хизматларнинг сифатига, шу жумладан таклиф этиладиган қўшимча шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратишди.

Аввал хабар қилинганидек, Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланган эди. Ҳозирда ушбу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, сафарга отланган юртдошларимизга Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси ходимларидан иборат мутахассислар иштирокида Умра ибодатининг фазилати, уни мукаммал адо этиш, сафар давомида эътибор қаратиш керак бўлган муҳим жиҳатлар ва бошқа мавзуларда тизимли равишда ўқувлар ташкил этилмоқда.

Шу ўринда зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида беш юлдузли “Зам-зам Пулман” ва Макка шаҳрида тўрт юлдузли “Аброжул Кисва” меҳмонхонасида истиқомат қилишаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Юртимиз зиёратчилари учун Мадина шаҳридаги Уҳуд тоғи, Икки қиблали масжид, Қубо масжиди ва Макка шаҳридаги Савр ва Нур тоғлари, Арафот майдони, Мино, Муздалифа водийсига саёҳатлар уюштирилмоқда. Малакали гуруҳ раҳбарлари мазкур зиёратгоҳларнинг ислом тарихидаги аҳамияти, у ерларда содир бўлган муҳим жараёнлар ҳақида атрофлича маълумот беришмоқда.

Энди эса, эътиборингизни бир қатор муҳим янгиликларга қаратсак.

2018 йил 28 октябрдан ҳафтада 3 та авиақатнов амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг 31 март кунидан эътиборан ҳар куни биттадан авиапарвоз йўлга қўйилди. Аввалги йилларда бир йилда 10 000 нафар зиёратчи Умра сафарига борган бўлса, ҳозирда фақатгина бир ойда 7000 нафар юртдошимиз муборак зиёратни адо этмоқда.

2018 йилнинг 28 октябрь кунидан жорий йилнинг 4 апрель кунига қадар 15 минг фуқаро Умра зиёратини адо этди. Рамазон ойигача ушбу кўрсаткич 30 мингга етиши режалаштирилган. Бундан кўзланган мақсад – ҳозирги кунда умра сафарига бориш истагида бўлган фуқароларимизнинг кўп йиллик навбатини бартараф этишдан иборат.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Aнъанага кўра, Тоиф шаҳрида кўп асрлар давомида атиргуллар етиштирилиб келинмоқда. Бу йил гуллар айнан Рамазон ойида очилди. Тоиф гулларидан Замзам суви билан давоми...

2933 12:18 / 21.04.2021
Туркиянинг Сивас шаҳридаги масжид имоми Халил Иброҳим Юджеал қоғозга ўралган 2 та олтин танга топди.Islam.ru хабар беришича, у ўз эгасини топа олмади, шунинг учун у давоми...

2346 17:50 / 23.09.2021
Жазоир ҳукумати 31 декабрь куни мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли ёпилган Қуръон мактабларини қайта очишга рози бўлди. Бу ҳақда iqna манбаси хабар давоми...

2398 19:00 / 02.01.2021
Анчадан бўён Германия жамоатчилиги орасида муҳокамага сабаб бўлиб келаётган мавзуга нуқта қўйилди, деб ёзмоқда немис матбуоти. Гап шундаки, яқинда Бранденбург давоми...

2910 16:06 / 29.11.2018