1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ихтилофлар ҳақида

17:10 / 03.04.2019 2070 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

V боб 

Фақиҳ Абу Лайс (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Одамлар уламолар ихтилоф қилган масалалар ҳақида гапиришди. Баъзилари, иккаласи ҳам тўғри, деб айтишди, бу мўътазилийларнинг сўзи. Баъзилари эса, биттаси тўғри, иккинчиси хато, дейишди, фақат ундан гуноҳ кўтарилган. Бу сўз энг тўғри сўз.

Аввалги тоифанинг ҳужжати Набийдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилинган ҳадисдир: Расулуллоҳ Бани Назир қабиласининг хурмоларини кесишни буюрдилар. Абу Лайло Мозаний ажва хурмосини, Абдуллоҳ ибн Салом эса фақат луз хурмосини кесдилар. Абу Лайлога, нима учун ажвани кесдинг, дейишганида, чунки унда душманни заифлаштириш бор, дедилар. Абдуллоҳ ибн Саломдан, нима учун сен луз дарахтини кесдинг, деб сўрашганда, мен биламанки, бу хурмолар Набийга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қолади, шунинг учун у зотга ажва дарахти қолишини хоҳладим, дедилар. Натижада Аллоҳ таолонинг:

«(Эй мўминлар), сизлар (Бани Назир хурмозорларидан) бирон хурмо дарахтини кесдингларми ёки уни ўз поясида турган ҳолида қолдирдингларми, бас, (сизлар қилган ҳар бир иш) Аллоҳнинг изни-иродаси билан ва фосиқ-итоатсиз кимсаларни расво қилиш учун (бўлди)» (Ҳашр сураси, 5-оят) деган ояти нозил бўлди. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло иккала фирқанинг ҳам қилган ишидан рози бўлди.

Иккинчи тоифанинг ҳужжати эса, Набийдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилинган ушбу ҳадисдир: Расулуллоҳ Амр ибн Осга: «Бу иккаласининг орасида ҳукм қил», деб буюрдилар. Шунда у: «Сиз ҳозир бўла туриб, мен ҳукм қиламанми?» дедилар. Расулуллоҳ: «Ҳа», дедилар. Шунда у зот: «Нимага биноан ҳукм қиламан?» деб сўрадилар. Расулуллоҳ: «Шунга биноанки, агар тўғри ҳукм қилсанг, сенга ўн савоб бўлади, агар хато қилсанг, бир савоб», дедилар. Дарҳақиқат, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мужтаҳид ижтиҳодида баъзан хато қилишини, баъзан тўғри топишини очиқ баён қилиб бердилар. Чунки Аллоҳ таоло: «Довуд ва Сулаймоннинг экинзор хусусида ҳукм қилаётган пайтларини (эсланг). Ўшанда унга қавмнинг қўйлари бўшалиб кириб (уни пайҳон қилиб юборган) эди. Биз улар (чиқарган) ҳукмга шоҳид эдик. Бас, Биз уни Сулаймонга англатдик» (Анбиё сураси, 79-оят), деб туриб, Довуд идрок эта олмаган нарсани фаҳми билан идрок этгани сабабли Сулаймонни мадҳ қилди. Иккаласига саломлар бўлсин. Агар ҳар иккала ҳукм рай қилувчининг ижтиҳодида тўғри бўлганида, Сулаймон алайҳиссалом фаҳмини мадҳ қилиш лозим бўлмас эди.

Агар иккала сўзнинг бири хато бўлса, мужтаҳидга ижтиҳод қилишга изн берилгани сабабли, ундан гуноҳ кўтарилади. Мусо Жуҳаний Талҳа ибн Мутаррифдан ривоят қилади: «Агар унинг олдида ихтилоф зикр қилинса, ихтилоф деманглар, балки кенгчилик деб айтинглар», дерди.

Умар ибн Абдулазизнинг: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) асҳобининг ихтилофлари менга қизил туядан ҳам яхшироқдир», деганлари ривоят қилинган. Чунки улар ихтилоф қилмаганларида, улардан сўнг бирортага ихтилоф жоиз бўлмас ва инсонларга қийин бўлиб қолар эди. Қосим ибн Муҳаммад: «Саҳобалар ихтилофи мусулмонларга раҳмат бўлди» деганлар.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Ҳабиб Нақшбандий ҳазратлари айтадиларҲазрати Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бизнинг нақшбандия силсиланинг улуғларидандир. У киши ҳақларида давоми...

3438 15:30 / 20.06.2019
Ҳасад динимизда қаттиқ қораланган иллатлардан биридир. Ҳасад ndash бировдаги неъматнинг ундан кетиб, ўзига келишини хоҳлашдир. Бу неъмат хоҳ дунёвий бўлсин, хоҳ давоми...

3144 13:30 / 02.05.2019
Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади.Басранинг жоме масжидидаги бир мажлисга келсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир тўп саҳобалари Абу Бакр ва Умар давоми...

3356 08:30 / 17.12.2018
Аллоҳнинг пайғамбарларига иймон келтириш ҳам ғоятда пурҳикмат ишдир. Аллоҳ таоло инсонлар ичидан Ўзига пайғамбар танлаб олишининг ўзи инсоният учун улкан давоми...

1969 18:30 / 07.04.2020