1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аҳли аёлингиз омонатдир

19:10 / 22.03.2019 7350 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Ва улар(аҳли оиласи) ила яхшиликда яшанг) деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

«Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки, сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар” деган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин!

Оила қуришга тайёргарлик кўраётган ҳар бир йигит оиласининг мустаҳкамлиги, бахту саодати, тинчлиги, осойишталиги ва фарованлиги тўғрисида қайғуриши табиий ҳолдир. Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун, аввало бўлажак умр йўлдоши тўғрисидаги тасаввурларини ҳам тўғрилаб олиши керак, яъни «никоҳимга олаётганим келажакда менинг фарзандларимни меҳрибон волидаси, уларнинг тарбиячиси, уларнинг ҳимоячиси, уларнинг парваришловчиси, умр йўлдошим, ёсдиқдошим, ҳурсандчилик ва ташвишли кунларда суянчиғим ва маслаҳатдошим, яхшиликларимни ошириб, ёмонликларимни яширадиган, кўзимнинг қувончи, мен йўқлигимда омонатларимни сақлагувчи, хонадонимнинг ободлигини сабабчиси, дастурхонимнинг кўркини таъминловчиси ва ниҳоят, Аллоҳим менга насиб этган бир омонатдир» деб қабул қилиши керак.

Ҳозирда эса, баъзи ҳолатларда ушбу тасаввурнинг аксини бўлажак оила қураётган ёшларда кузатамиз. Улар умр йўлдошларини қуйдагича тасаввур қиладилар: «Хизматкорим, чўрим, ҳар қандай буйруғимга итоаткорим!» Бу тасаввур ёшларда ўз-ўзидан пайдо бўлмаган, балки бир неча йиллар давомида атрофидагиларнинг суҳбатларидан баъзи бир ноқобил инсонларнинг ёки куёв жўраларнинг пойинтар-сойинтар маслаҳатлари ёки оиласидаги отасининг онасига қиладиган муомала ва муносабатларининг натижаси ё қайнонанинг ўз келинига ўтказаётган зулмлари ҳамда худди чўриларга нисбатан муносабатда бўлишининг натижасида шаклланган тасаввурдир. Аслида эса ҳар бир йигит жуфти ҳалолини Аллоҳ таолонинг «Бас, ўзингиз хуш кўрган аёллардан икки, уч, тўртини никоҳлаб олинг. Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани», деган (Нисо сураси, 3) оятига ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайи васалламнинг «Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимга рағбат қилмаса, мендан эмас», деган ҳадисларига мувофиқ уйланади ва рафиқасини бир қанча мусулмонларнинг иштирокида қабул қилиб олади. Мазкур маънолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларида ҳам ўз исботини топган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида:

«Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки, сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар» дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.

Демак, аҳли аёлларимиз бизлар учун омонат эканлар омонатга нисбатан қандай муомала ва муносабатда бўлмоғимиз ҳаммамизга маълум.

«Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қиладир. Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зотдир» (Нисо сурси, 58-оят).

Аллоҳ таоло мазкур оятда омонатни ўз эгаларига қайтармоқликка буюриш билан биргаликда бошқа бир ояти каримада омонатга хиёнат қилмасликка ҳам чақиради:

«Эй иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбарга ва омонатларингизга хиёнат қилманг» (Анфол сураси, 27-оят).

Омонатга хиёнат қилмаслик тўғрисидаги буйруқлар умумийдир, яъни омонатга қўйилган нарса ёки қўйгувчини ўзи ким бўлишидан қатъи назар унга хиёнат қилинмайди. Демак, омонатга қўйгувчининг шахсияти ва қиладиган ишлари ва ёки бошқа бирор сабаб унинг омонатига хиёнат қилишга олиб бормаслиги керак. Демак, ҳар қандай ҳолатда ҳам шариат аҳкомларига мувофиқ омонат ўз эгасига қайтарилиши талаб қилинади. Унга қуйидаги воқеа далил бўла олади.

Маккаи Мукаррама фатҳ қилингач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбага киришни хоҳладилар. Ҳалигача калит исломни қабул қилмаган Усмон ибн Талҳада эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Али розияллоҳу анҳуни калитни олиб келиш учун юбордилар.

Усмон ибн Талҳа: «Мен Муҳаммаднинг ҳақиқий пайғамбар эканига ишонмайман. Қандай қилиб Каъбанинг калитини унга топширишим мумкин? Бу калит менга боболаримдан қолган», деди.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларини бажариш учун Абу Талҳанинг қўлини қайириб, калитни зўрлик билан олди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келтириб берди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда саҳобалар Каъба ичкарисига кириб, бутлардан тозаладилар. Сўнг икки ракаат шукр намози ўқидилар. Бу пайтда ҳазрат Аббос розияллоҳу анҳу Каъбатуллоҳ калитини ун(калитнинг эгаси Усмон ибн Талҳа)га беришларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган эди. Шу вақтда «Омонатни ўз эгаларига топширинг...»  (Нисо сураси, 58-оят) ояти каримаси нозил бўлди.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол калитни яна ҳазрат Али розияллоҳу анҳу орқали эски эгаси Усмон ибн Талҳага қайтариб юбордилар. Ҳайрон қолган Талҳа:

«Эй Али, салгина олдин калитни қўлимдан зўрлик билан олган эдинг. Энди эса қайтариб келибсан. Нега?» деб сўради.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу: «Бу хусусда оят тушди», деди-да, омонат ҳақидаги оятни тўлиқ ўқиб берди. То шу кунга қадар иймон неъмати насиб бўлмаган Усмон ибн Талҳани титроқ босди ва:

«Динингиз омонатга шунчалик аҳамият бергани мени ҳайратга солди», дея Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳузурларига олиб боришини сўради.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу билан Ҳузури саодатга келдилар. У ерда Усмон ибн Талҳа розияллоҳу анҳу шаҳодат келтириб, мусулмонлик шарафига муяссар бўлди.

Агар баъзи бир сабаблар туфайли ёки омонат эгасининг ким эканлигига қараб уни адо этиш ёки этмаслик ҳал қилинганида Каъбанинг калити мушрик бўлмиш Усмон ибн Талҳага қайтарилмаслиги керак эди. Ва, лекин Аллоҳнинг буйруғи мутлақ бўлганлиги туфайли омонат қўйгувчи ким бўлишлигидан қатъи назар мушрикми-мунофиқми, кофирми-осийми ё хиёнатчими бунинг аҳамияти йўқ. Чунки биз мусулмонмиз ва шунга буюрилганмиз, қолгани эса Аллоҳга ҳавола. Бу сўзларни бежиз айтаётганимиз йўқ, зотан баъзилар омонат бўлмиш аҳли аёлига нисбатан хиёнат қилишида уларни айбдор санайдилар, ўзларини эса хиёнаткор ҳолатларида айбдор санамайдилар. Хулоса эса, ҳар бир инсофли, иймонли инсоннинг ўзига ҳавола.

Исҳоқжон Муҳаммаджон ўғли

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Аҳмад ибн Яҳё Восиқий бобоси ҳақида шундай ҳикоя қилади .Восиқий Бағдоддаги Муктафи Биллоҳнинг миршаблигида ишлар эди. Унинг иш кунида жуда давоми...

1050 08:09 / 21.11.2020
Саъд ибн Абу Ваққос билан Холид ибн Валид розияллоҳу анҳумонинг орасидан гап ўтиб қолди. Кейин бир киши Саъднинг олдида Холидни ғийбат қилмоқчи эди, Саъд унга давоми...

2070 08:00 / 01.07.2020
Ато Хаффоф айтади .Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳни қачон кўрсам, йиғлаётган бўларди. .Сизга нима бўлди, десам, .Уммул китобда Лавҳул маҳфузда бахтсиз деб давоми...

2341 08:00 / 14.03.2020
Африкадаги қишлоқлардан бирига янги имом тайинланади. Ақида ва фиқҳий масалаларда билими етарли бўлган бу имомни ўзига тўқ оилалардан бири ифторликка таклиф давоми...

2983 12:06 / 08.04.2021
Аудиолар

135048 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55323 14:35 / 11.08.2021